Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2003 й. 290-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2003 й.

N 290



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ    ТАШКИЛ    ЭТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан фаолияти мувофиқлаштириладиган ташкилотлар ва корхоналар рўйхати 1, 2-иловаларга мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги аппарати тузилмаси, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси аппаратининг намунавий тузилмаси 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;

туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг тузилмаси, аппарати ходимларининг тоифаларига кўра чекланган сони 4б-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ;

вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими тўғрисидаги намунавий низомлар 6, 6а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида 15 кишидан иборат ҳайъат тузилади. Ҳайъат таркибига Қишлоқ хўжалиги етакчи тармоқлари ва соҳалари муаммоларини ҳал этиш бўйича кенгашлар раислари киради. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хизмат кўрсатувчи, тайёрлов ҳамда қайта ишлаш корхоналари ва ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан ўзаро муносабатларига доир фаолиятини мувофиқлаштиради.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига хўжаликлар томонидан ғўза ва дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришга доир тавсияларга риоя этишлари устидан назоратни таъминлаш юкланади.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, туманлар ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига бўйсунадилар ва ҳисоб берадилар;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади;

вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари раҳбарлари вилоятлар ҳокимларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади;

туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари раҳбарлари туманлар ҳокимлари тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.


6. Туманлар ҳокимликларига вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари билан келишган ҳолда, ходимларнинг мазкур қарорда тасдиқланган чекланган сонидан (4б-илова) ҳамда туманларнинг қишлоқ хўжалиги ихтисослашувидан келиб чиқиб 1, 2 ва 3-тоифага кирувчи қишлоқ туманлари учун белгиланган ягона тариф сеткасига қатъий мувофиқ ҳолда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари аппарати ходимларининг аниқ сонини ва штат жадвалини белгилаш ҳуқуқи берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек тегишли уюшмалар, ташкилотлар ва корхоналар муассисларининг 7-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни тугатиш, қайта ташкил этиш ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқариш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорга 7-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларнинг белгиланган тартибда тугатилишини, қайта ташкил этилишини таъминласин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ҳукумат қарорлари лойиҳасини киритсин.

Белгилаб қўйилсинки, Республика чорвадорлар илғор тажрибаси мактабида ва Республика боғбонлар мактабида 2008 йилдан бошлаб ўқишга қабул қилинадиган ўқувчиларни ўқитиш бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга 7-иловага мувофиқ хўжалик бирлашмаларининг, ташкилотлар ва корхоналарнинг тугатилиши босқичма-босқич Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилиши ҳамда қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшаётган бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан самарали фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги республика ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларининг давлат корхоналарини келгусида хусусийлаштириш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов




Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 июндаги

290-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва

сув хўжалиги вазирлиги томонидан

фаолияти мувофиқлаштириладиган

ташкилотлар ва корхоналар

РЎЙХАТИ

2. Ғўза уруғчилиги республика маркази.


3. "Ўззооветтаъминотхизмат" республика бирлашмаси.


4. "Ўзбек қоракўли" компанияси.


5. "Сувмахсустаъмирқурилиш" уюшмаси.


6. "Ўзсувхорижийқурилиш" республика ташқи иқтисодий корхонаси.


7. "Ўзмахсуссувдренаж" уюшмаси.


8. "Ўзсувлойиҳа" уюшмаси.


9. "Ўзиртаъмирқурилиш" уюшмаси.

11. Сув хўжалиги саноат корхоналари уюшмаси.


12. САНИИРИ илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси.


13. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази.


14. Ветеринария бош давлат бошқармаси ва унинг бўлинмалари.


15. "Ўзсувтаъмирфойдаланиш" республика бирлашмаси.

17. Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси.


18. "Ўздавтехназорат" машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси.


19. "Ўзсувназорат" республика сув инспекцияси.


20. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси.


21. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази ("Ўздавуруғназоратмарказ").


22. Давлатлараро мувофиқлаштириш сув хўжалиги комиссиясининг илмий-ахборот маркази.


23. Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси.

24. Марказий технология ва диспетчерлик хизмати.


25. Тошкент давлат аграр университети.


26. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.


27. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти.


28. Андижон қишлоқ хўжалиги институти.


29. Сув хўжалигининг фойдаланиш ва бошқа ташкилотлари.






Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари


Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари



Сув хўжалигини ривожлантириш ва сувдан фойдаланишда бозор принципларини жорий этиш бошқармаси 7



Сув ресурслари баланси ва сувни тежайдиган технологияларни ривожлантириш бошқармаси   7



Сув хўжалиги комплексини маблағ билан таъминлаш бошқармаси 7

  

  

    

  


Ирригация тизимларидан фойдаланиш бошқармаси 7


Капитал қурилиш ва қурилиш ишларини ташкил этиш бошқармаси 8



  

  


  

Ерларни мелиорациялаш бошқармаси 7




Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси  6




Лойиҳа-смета ҳужжатлари сифати ва лойиҳаларни амалга ошириш мониторинги бошқармаси  5



Жами ходимлар сони - 57 киши





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 июндаги

290-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва

сув хўжалиги вазирлиги аппарати

ТУЗИЛМАСИ

       

Ҳайъат

Вазир


Вазирнинг

агротехнология-

лар масалалари

бўйича биринчи

ўринбосари

Вазирнинг

иқтисодий

масалалар бўйича

ўринбосари

Сувдан фойдаланиш ва хўжалик ичидаги гидромелиоратив тизимлар бўлими 5-6

  

  

  

  

  

Пахтачиликни,

техника

экинларини

ривожлантириш

ва навларни

жойлаштириш

бўлими 6-7

Қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқаришини

иқтисодий

таҳлил қилиш

ва прогнозлаш

бўлими 3

Кадрлар

ва назорат

бўлими 4-5

  

Ғаллачиликни

ривожлантириш

ва навларни

жойлаштириш

бўлими 4-5


Юридик бўлим 3

Қишлоқ хўжалиги

корхоналарини

таркибий

ўзгартириш

ва фермер

хўжаликларини

ривожлантириш

бўлими 4-5


Сабзавотчилик,

боғдорчилик ва

узумчиликни

ривожлантириш

бўлими  5-6

Бухгалтерия 1

  

Қишлоқда

инфратузилмани

ривожлантириш

бўлими 4-5

Чорвачилик,

паррандачилик

ва балиқчиликни

ривожлантириш

бўлими 5-6

  

  

  

  

Кимёлаштириш

ва тупроқ

унумдорлигини

яхшилаш бўлими 5-6

  

  

  

Ходимлар сони - 61 киши

   




Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 июндаги

290-сон қарорига

4а-ИЛОВА



Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги

бошқармаси аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув кенгаши

Бошлиқ


Бошлиқнинг

агротехнология-

лар масалалари

бўйича биринчи

ўринбосари

Бошлиқнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари

Сувдан фойдаланиш ва хўжалик ичидаги гидромелиоратив тизимлар бўлими 5-6

  

  

  

  

  

Пахтачиликни,

техника

экинларини

ривожлантириш

ва навларни

жойлаштириш

бўлими 6-7

Қишлоқ

хўжалиги ишлаб

чиқаришини

иқтисодий

таҳлил қилиш

ва прогнозлаш

бўлими 3

Кадрлар

ва назорат

бўлими 4-5

  

Ғаллачиликни ривожлантириш ва навларни жойлаштириш бўлими 4-5


Юридик бўлим 3

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш

ва фермер

хўжаликларини ривожлантириш бўлими 4-5


Сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш бўлими 5-6

Бухгалтерия 1

  

Қишлоқда инфратузилмани ривожлантириш бўлими 4-5

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўлими 5-6

  

  

  

  

Кимёлаштириш ва тупроқ унумдорлигини яхшилаш бўлими 5-6

  

  

  

Ходимлар сони:

Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида - 61 киши;

Бухоро, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида - 52 киши.

   





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 июндаги

290-сон қарорига

4б-ИЛОВА



Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг

тузилмаси ва аппарати ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Лавозимлар номи


Қишлоқ туманлари тоифалари


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


Туман бўлими бошлиғи


1

1

1

Бўлим бошлиғининг ўринбосари


2

2

1

Бош мутахассис


3

2

1

Етакчи мутахассис


4

2

2

Мутахассис


4

3

2

Сувдан фойдаланиш ва ерларни мелиорациялаш масалалари:





Бошлиқ ўринбосари


1

1

1

Бош мутахассис


1

1

1

Етакчи мутахассис


3

2

1

Мутахассис


4

3

2

Жами ходимларнинг

чекланган сони


23

17

12

          

Изоҳ: мутахассис атамасига агрономлар, механизаторлар, муҳандислар, иқтисодчилар, бухгалтерлар, мелиораторлар, чорвадорлар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигига тааллуқли бошқа мутахассисликлар киради.






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 июндаги

290-сон қарорига

7-ИЛОВА



Тугатиладиган, қайта ташкил этиладиган ҳамда

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан

чиқариладиган ташкилотлар ва корхоналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилотлар ва корхоналар номи


Қайта ташкил этиш ва тугатиш

1.

Меҳнат бўйича республика норматив-тадқиқот станцияси

Унинг функциялари ва мутахассисларини Аграсаноат комплексида бозор ислоҳотлари Ўзбекистон илмий-тадқиқот институтига берган ҳолда тугатилади


2.

Шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси


Мол-мулки ва штатлар сонини ташкил этилаётган туманлараро хўжалик судларига берган ҳолда тугатилади


3.

Республика сув хўжалиги кенгаши (Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита)


Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмитага айлантирилади


4.

"Ўзсабзавотнавуруғлари" уюшмаси


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади


5.

"Ўзпаррандасаноат" уюшмаси

Унинг таркибига кирувчи корхоналарни хусусий мулк этиб қайта ўзгартирган ҳолда тугатилади


6.

"Асал" уюшмаси


Унинг таркибига кирувчи хўжаликларни ҳудудий қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари тасарруфига берган ҳолда тугатилади


7.

"Ўзмевасабзавот" уюшмаси


Унинг таркибига кирувчи хўжаликларни ҳудудий қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари тасарруфига берган ҳолда тугатилади


8.

"Сувмахсустаъмирқурилиш" ишлаб чиқариш-молия уюшмаси


Бошқарувнинг 2 бўғинли тизимига ўтказилади


9.

"Ўзиртаъмирқурилиш" уюшмаси

Бошқарувнинг 2 бўғинли тизимига ўтказилади


10.

"USUB" АЖ ("Ўзсувускунабутлаш")


Тўлиқ хусусийлаштиришни ҳисобга олган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади


11.

"Сувиншоотмаш" уюшмаси


"НЭМ" уюшмаси билан сув хўжалиги саноат корхоналарининг ягона уюшмасига бирлаштирилади


12.

"НЭМ" насос-куч ва энергетика машинасозлиги уюшмаси

"Сувиншоотмаш" уюшмаси билан сув хўжалиги саноат корхоналари ягона уюшмасига бирлаштирилади


13.

"Ўзмелиосувтранс" уюшмаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади


14.

"Насл-хизмат" республика уюшмаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади


15.

Ўзбекистон ветеринария санитарияси ва акарология илмий-тадқиқот институти


Мол-мулки ва штатлар сонини Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институтига берган ҳолда тугатилади


16.

"Племэлита" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳузуридаги республика чорвадорлар илғор тажриба мактаби

"Племэлита" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тасарруфига берилади


17.

Республика боғбонлар мактаби

"Мева-шарбат" боғдорчилик, узумчилик ва вино ишлаб чиқариш илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси тасарруфига берилади


18.

"Мевасабзавот" Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бирлашмаси


Тугатилади


19.

"Мевасабзавот" Андижон ҳудудий бирлашмаси


Тугатилади

20.

"Мевасабзавот" Жиззах ҳудудий бирлашмаси"


Тугатилади

21.

"Мевасабзавот" Қашқадарё ҳудудий бирлашмаси


Тугатилади

22.

"Мевасабзавот" Наманган ҳудудий бирлашмаси


Тугатилади

23.

"Мевасабзавот" Самарқанд ҳудудий бирлашмаси


Тугатилади

24.

"Мевасабзавот" Сурхондарё ҳудудий бирлашмаси


Тугатилади

25.

"Мевасабзавот" Тошкент ҳудудий бирлашмаси


Тугатилади

26.

"Мевасабзавот" Фарғона ҳудудий бирлашмаси


Тугатилади

27.

Самарқанд вилоятидаги Булунғур агрофирмаси


Тугатилади

28.

Самарқанд вилоятидаги Нуробод агрофирмаси


Тугатилади

29.

Самарқанд вилоятидаги Самарқанд агрофирмаси


Тугатилади

30.

Самарқанд вилоятидаги Қўшработ агрофирмаси


Тугатилади

31.

Самарқанд вилоятидаги Тойлоқ агрофирмаси


Тугатилади

32.

Наманган вилоятидаги Янгиқўрғон агрофирмаси


Тугатилади

33.

Тошкент вилоятидаги Оҳангарон агрофирмаси


Тугатилади

34.

Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ агрофирмаси


Тугатилади

35.

Тошкент вилоятидаги Зангиота агрофирмаси


Тугатилади

36.

Тошкент вилоятидаги Қибрай агрофирмаси


Тугатилади

37.

Тошкент вилоятидаги Паркент агрофирмаси


Тугатилади

38.

Тошкент вилоятидаги Тошкент агрофирмаси


Тугатилади

39.

Фарғона вилоятидаги Сўх агрофирмаси


Тугатилади

40.

Фарғона вилоятидаги Қувасой агрофирмаси


Тугатилади

41.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги лойиҳалар экспертизаси бўлими


Сув хўжалиги комплексидаги лойиҳалар экспертизаси бўйича инжиниринг фирмасига айлантирилади


42.

Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидаги жамоа хўжаликлариаро кенгашлар


Тегишли вилоятларнинг қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциясига айлантирилади


43.

Амударё энергетика насос станциялари ва алоқа бошқармаси


Қорақалпоғистон энергетика насос станциялари ва алоқа бошқармаси билан бирлаштирилади


44.

Денов ҳудудий насос станциялари бошқармаси


Сурхондарё энергетика насос станциялари ва алоқа бошқармаси билан бирлаштирилади


45.

Қашқадарё вилояти коллектор-дренаж тармоқлари бошқармаси


Қашқадарё вилояти гидрогеология-мелиоратив экспедициясига айлантирилади






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 июндаги

290-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 33-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарорининг 1 - 3 ва 6-бандлари ва қарорга 1 - 8-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 2-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Сув хўжалиги департаменти, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 32-модда) 1-бандининг иккинчи ва олтинчи хатбошилари, шунингдек қарорга 1 ва 5-иловалар.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 6, 51-модда.





















































Время: 0.1663
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск