ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Жиноий ишлари бўйича / Айрим тоифадаги жиноий ишлар бўйича қарорлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1996 й. 38-сон "Республика судлари томонидан оммавий тартибсизликлар учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларни қўллаш амалиёти билан боғлиқ айрим масалалар тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.1996 й.

N 38


РЕСПУБЛИКА СУДЛАРИ ТОМОНИДАН

ОММАВИЙ    ТАРТИБСИЗЛИКЛАР    УЧУН

ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ БИЛАН БОҒЛИҚ

АЙРИМ МАСАЛАЛАР ТЎҒРИСИДА


Судлар томонидан оммавий тартибсизликлар учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларни қўллаш борасида келиб чиққан масалалар ҳамда янги жиноят қонунининг қабул қилиниши туфайли Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Судларга тушунтирилсинки:

а) оммавий тартибсизликларнинг фақат ташкилотчилари ва иштирокчилари агарда улар бевосита қирғинлар қилишда, вайронагарчиликлар, ўт қўйишлар ва бошқа шу каби ҳаракатларни содир этган бўлсалар ёки ҳокимият вакилларига қуролли қаршилик кўрсатган бўлсалар, Жиноят кодексининг 244-моддаси билан жиноий жавобгар бўладилар, агар бир гуруҳ шахсларнинг ҳаракатлари жамоат тартибини бузса, лекин қирғинлар қилиш, вайронагарчиликлар, ўт қўйишлар ва бошқа шу каби ҳаракатлар билан биргаликда содир этилмаган бўлса, бундай ҳаракатлар оммавий тартибсизликлар деб ҳисобланиши мумкин эмас, тегишли ҳолатлар мавжуд бўлса ЖКнинг 277-моддаси билан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади;

б) агар оммавий тартибсизликларнинг иштирокчилари томонидан, ўғирлашлар, талончилик, босқинчиликлар қилиш ва бошқа алоҳида жиноят таркибини ташкил этувчи жиноятлар содир этилганда жиноятлар мажмуаси билан тавсифланади;

в) шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш дейилганда жабрланувчининг баданига шикаст етказиш ва шу каби унинг эркинлигини чекловчи ва қонуний ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳар қандай бошқа хатти-ҳаракатлар тушунилмоғи керак;

г) оммавий тартибсизликлар жараёнида ишлатиладиган қурол дейилганда, ўқотар қурол, совуқ қурол ёки инсонга жисмоний шикаст етказиш ва уни ҳаётидан маҳрум қилиш учун махсус тайёрланган ёхуд мослаштирилган бошқа мосламалар тушунилмоғи керак. Металл занжирлар, қирқилган труба, арматура ва ҳоказолар ҳам қурол сифатида ишлатилиши мумкин;

д) оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш бевосита қирғин солиш, ўт қўйиш, вайрон қилиш ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкин;

е) бирор-бир жиноий ҳаракатни содир этмаган, аммо оммавий тартибсизлик жараёнида оломон орасида бўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортилмайдилар, балки йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси билан жавобгарликка тортилиши мумкин.

2. Судлар жиноий ва маъмурий ишларни кўриш вақтида, амалдаги давлат тузумини конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш фактлари аниқланса, жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилишлари лозим.

3. Оммавий тартибсизликлар ва жамиятга қарши бошқа ҳаракатларнинг ҳар бир факти бўйича қонуннинг бузилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилишга эришиш лозим.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1991 йил 21 июндаги “Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан белгиланган тартибни бузганлик учун ҳамда улар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларнинг судлар томонидан қўлланиш практикаси ҳақида”ги 1989 йил 7 декабрдаги 5-7-89-сон қарори бажарилишининг бориши тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск