ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Фуқаролик ишлари бўйича / Процессуал характердаги ишлар бўйича /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.11.2009 й. 15-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2009 й.

N 15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ "БУЙРУҚ ТАРТИБИДА ИШ

ЮРИТИШНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУН

НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Суд амалиётида вужудга келган масалалар муносабати билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги "Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 10-бандининг 5-қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларнинг эътибори, ортиқча харажатларнинг олдини олиш ҳамда иш вақтини тежаш мақсадида, коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни, ёзма шартномага асосланган сафарбарлик чақирув резервида хизматни ўташ учун пул бадалини ҳамда ҳисобланган лекин ходимга тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги низосиз талаблар, суд буйруғи тартибида ҳал этилиши лозимлигига қаратилсин".


2) 19-банд қуйидаги мазмундаги 2-қисм билан тўлдирилсин:

"Судлар, суд буйруғини чиқариш ва уни ижрога қаратишда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 375-моддаси, "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиетида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида"ги қўшма қарорининг 6-9-бандларида баён этилган талабларга асосланишлари лозим".


3) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар, суд буйруғи тартибидаги ишлар бўйича давлат божи миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 105-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги "Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида"ги қарорида баён этилган тушунтиришларга асосланишлари лозим",



Олий суд раиси                                                     Б. Мустафаев



Пленум котиби,

Олий суд судьяси                                                  Ю. Турсунбаев



“Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ахбротномаси” 2009 й., 6-сон








































Время: 0.0160
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск