Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Фуқаролик ишлари бўйича / Процессуал характердаги ишлар бўйича /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 й. 3-сон "Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2006 й.

N 3


ЕР КОДЕКСИНИ ТАТБИҚ ҚИЛИШДА СУД

АМАЛИЁТИДА ВУЖУДГА КЕЛАДИГАН

АЙРИМ МАСАЛАЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида баён этилганидек, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак авлод манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат.

Судлар томонидан кўрилган ер билан боғлиқ низолар юзасидан суд амалиётини умумлаштириш шуни кўрсатдики, мазкур тоифадаги ишлар бўйича судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси нормалари асосан тўғри қўлланилмоқда. Шу билан бирга ишларнинг тааллуқлилиги масаласида, ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва уларни бекор қилиш, ер участкаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда хатоликларга йўл қўйилмоқда.

Юқорида баён этилган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда ерга оид низоларни судлар томонидан ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси нормаларининг тўғри қўлланишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексини татбиқ қилиш билан боғлиқ ишларни тўғри ҳал қилиш юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлигига судларнинг эътибори қаратилсин.


2. Ерга оид ҳуқуқий муносабатлар деганда - ер ресурсларини бошқариш, уни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш, ер участкаларига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш жараёнида келиб чиқадиган ҳуқуқий ва бошқа ашёвий муносабатлар тушунилади.


3. Судларнинг эътибори, давлат бошқаруви органлари, маъмурий органлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг фуқароларнинг ер ҳуқуқий муносабатлари соҳасидаги ҳуқуқларини бузувчи қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган шикоятлар маъмурий судларга тааллуқли эканлигига қаратилсин.

6. Ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган қуйидаги низолар:

ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги ваколатли органнинг қарорини бекор қилиш ва у билан боғлиқ етказилган зарар ўрнини қоплаш;

ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва қайта сотиб олиш натижасида етказилган зарар ўрнини қоплаш;

ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда фойдаланилганида ер участкасини олиб қўйиш;

сервитутни белгилаш ёки бекор қилиш;

ер участкасига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқ бузилишларини бартараф этиш;

биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасидан фойдаланиш тартибини белгилаш ва уни бўлиш;

ер участкасини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тугатиш;

Ер кодексининг 86, 87-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар ўрнини қоплаш;

ер участкаларининг ижара шартномаси билан боғлиқ ва бошқа низолар даъво иш юритиш тартибида кўрилади.

8. Ер низолари билан боғлиқ ишларни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида судья ФПК 201, 204-моддаларига мувофиқ низонинг предметига тааллуқли бўлган зарур ҳужжатларни талаб қилиб олиши, ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахслар доирасини аниқлаши лозим.

9. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича тарафлар низоли ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим қилишлари шарт.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 27 майда рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган ҳужжатлар киради.


10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 10-моддасининг бешинчи қисми ва 21-моддаси талабига мувофиқ ер участкасини бўлиш имконияти бўлмаса, бундай ер бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан биргаликда эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади, бу ҳол кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат реестрида акс эттирилади.

11. Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларини бўлиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш, шунингдек ер участкаси чегарасини белгилаш тўғрисидаги низоларни ҳал қилишда суд Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддасининг тўртинчи қисмига асосан улушларга мутаносиб равишда ер участкасини бўлиш ёки фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги давлат ер кадастри ёки ер экспертизаси хулосасидан келиб чиқиши лозим. Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасини тарафларнинг иморатга бўлган эгалик ҳуқуқидаги улушларига мутаносиб равишда ажратиш имконияти бўлмаса, суд илгаридан ўрнатилган ер участкасидан фойдаланиш тартибидан келиб чиқиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 62-моддасининг тўртинчи қисми талабига мувофиқ, ер участкасининг ёхуд ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш, канализация, трубопровод, суғориш қурилмалари ва шу кабилар), ер участкаларининг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса, мустақил равишда ўзича ёки транспортда кириб-чиқиш имконидан маҳрум бўлиб қоладиган бўлса, ер участкасининг бўлинишига йўл қўйилмайди.


12. Биргаликда эгалик қилувчилар ўртасида ердан фойдаланиш тартиби ўрнатилганидан сўнг вужудга келган ер участкасига эгалик қилиш ёки фойдаланиш тартиби юзасидан келиб чиққан низоларни ҳал қилишда судлар қўйидагиларни эътиборга олишлари лозим. Яъни:

умумий мулк иштирокчиларидан бирининг умумий фойдаланишда бўлган турар жойда ёрдамчи иморатлар ва қурилмаларни барпо этиши ўз-ўзидан биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасининг ўлчамини ўзгартиришга асос бўлмайди;

уй-жой мулкдорларидан бири уй-жойнинг ўзига тегишли қисмини ўзга мулкдорга ўтказганда, шунингдек уй-жойнинг бир қисми ворислик, ҳадя ва бошқа тарзда ўзгага ўтказилганда ер участкасидан фойдаланиш тартибини янгидан белгилашга, фақат бу тартиб бошқа мулкдорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид бўлмаган тақдирдагина, йўл қўйилади;

турар жой мулкдорларининг бири иморатнинг ўзига тегишли бўлган қисмини учинчи шахс фойдасига ўтказганда, ер участкасидан фойдаланишнинг илгаридан ўрнатилган тартиби янги мулкдор учун ҳам мажбурийдир.


13. Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасини бўлиш ёки ундан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги низолар бўйича ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида:

ҳар бир тарафга қолдириладиган участканинг ўлчами ва чегаралари;

биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларининг ўлчами ва чегаралари;

ер участкаларидан турар жойга, ёрдамчи иморатларга ва қурилмаларга ўтиш жойининг ўлчами ва чегаралари ҳамда бошқа эътиборга молик ҳолатлари кўрсатилиши шарт.


14. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда, судлар бундай ҳуқуқлар фақат Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасида кўрсатилган ҳолларда бекор қилинишига эътибор қаратишлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси 1-қисмининг 6-11-бандлари асосида ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисидаги ваколатли органлар қарорларининг қонуний ва асослилиги масаласини ҳал қилишда, суд улар томонидан мазкур кодекснинг 38-моддаси талабларига риоя қилинганлиги ҳолатига баҳо бериши лозим.


15. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг олтинчи қисми талабига мувофиқ, ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ҳамда мулкдори ер участкасига бўлган ҳуқуқларидан воз кечишидан яққол далолат берувчи хатти-ҳаракатлар (чет элга жўнаб кетганлик, ер участкасидан белгиланганидан кўпроқ муддат давомида фойдаланмаслик) содир этган тақдирда, бу ер участкаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда эгасиз мол-мулк тариқасида ҳисобга олинади. Бу ҳолатда ер участкаси бошқа шахсга берилгунга қадар, лекин эгасиз мол-мулк тариқасида давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан узоғи билан бир йил мобайнида ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ҳамда мулкдорининг Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддасида белгиланган мажбуриятлари бекор қилинишига йўл қўйилмайди.


16. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 30-моддасига асосан, сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланади. Агар улар сервитут тўғрисида ўзаро келиша олмасалар, унда сервитут чекланган тарзда фойдаланувчининг даъвоси бўйича суднинг ҳал қилув қарори билан белгиланади. Сервитут белгиланиши ва унинг шартлари хусусидаги ишларни ҳал қилишда судлар, тегишли ваколатли органларни ишга жалб этишлари ва сервитут белгилаш юзасидан уларнинг хулосасини олиши шарт. Сервитут тўғрисидаги келишув давлат рўйхатига олиниши лозим. Ер участкаси бошқа шахсга ўтган вақтда сервитут сақланиб қолади. Сервитутни белгилашга сабаб бўлган асослар барҳам топса белгиланган сервитут бекор қилиниши мумкин.


17. Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва қайта сотиб олиш тўғрисидаги қарорлар устидан берилган шикоятларни кўришда судлар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37 ва 41-моддаларида назарда тутилган мақсад, шунингдек, тартиб ва кафолатларга риоя қилган ҳолдагина ер участкасини олиб қўйиши мумкинлигига эътибор қаратишлари лозим.

18. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, давлат ҳисобидаги ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганида, уни қайтариб олиш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига кўра, юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганида уни ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ижарачига ёки ер участкасининг мулкдорига қайтариш суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш деганда - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколатли органнинг қарорисиз, ер участкаси чегараси жойида белгиланмасдан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилмасдан ҳамда ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинмасдан ер участкаларининг эгаллаб олиниши тушунилади.


19. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар ўрни (шу жумладан, бой берилган фойда) Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86 ва 87-моддаларида белгиланган тартиб ва ҳолатларда зарар етказувчи ҳисобидан тўла ҳажмда, фуқаролик қонун ҳужжатларининг зарар етказганлик учун жавобгарликни белгиловчи умумий қоидаларига амал қилган ҳолда қопланиши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.

21. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига ер низолари тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориш тавсия этилсин.


Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

вазифасини бажарувчи                                                           Н. Ташматов



Пленум котиби

вазифасини бажарувчи,

Олий суд судьяси                                                                     М. Ҳасанов




Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ахборотномаси 2006 й., 1-сон.


















Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск