ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Фуқаролик ишлари бўйича / Айрим тоифадаги фуқаролик ишлари бўйича қарорлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.11.1992 й. 5-ПЛ-92-сон "Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.1992 й.

N 5-ПЛ-92


ТАҚДИМ ЭТУВЧИГА ДЕБ БЕРИЛГАН

ҲУЖЖАТЛАР  ЙЎҚОЛГАН  ТАҚДИРДА

УЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ТИКЛАШ

(ЧАҚИРИБ ИШ ЮРГИЗИШ) ҲАҚИДАГИ

АРИЗАЛАРНИНГ СУДЛАР ТОМОНИДАН

КЎРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқотилган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ишларининг судларда кўрилиши муносабати билан келиб чиқаётган муаммоларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 36-бобида белгиланганига кўра, шахс пул маблағлари қўйилганлиги ҳақида ёки қимматли нарсалар ёхуд давлат заёми облигациялари сақлаш учун топширилганлиги тўғрисида банк томонидан тақдим этувчига берилган қийматли ҳужжатни йўқотган тақдирда, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда, суддан йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва йўқотилган ҳужжат бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида илтимос қилиши мумкин.

Бундай ҳуқуқларни тиклаш банк томонидан тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар нафақат йўқотилганида, балки ҳужжатлар бефарқ сақлангани натижасида маблағнинг ҳажмини аниқлаш хусусиятини йўқотган ҳолда ва бошқа ҳолларда (омонат дафтарчасида ва назорат варақасида рақам сони сақланмаган ҳолда, омонат дафтарчасида маблағ қолдиғи тўла сақланмаганида ва бошқа сабабларга кўра) амалга оширилади.

Тақдим этувчига деб берилган омонат дафтарчаси, назорат варақаси ёки давлат заёми облигацияларини ва қимматбаҳо нарсаларни сақлашга олиш учун берилган гувоҳномани, маблағнинг ҳажмини аниқлаш, хусусиятини тиклаш масаласи дастлаб жамғарма банки томонидан ҳал қилинади. Такдим этувчига деб берилган ҳужжат маблағни аниқлаш хусусиятини йўқотганлиги сабабли жамғарма банки операциялар бажаришдан воз кечса, бу ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш суд орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи бошқа банклар томонидан мазкур пунктда кўрсатилган, тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар бўйича, ҳуқуқни тиклаш ҳақидаги аризалар худди шу тартибда кўриб чиқилиши лозим.

2. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, уларга бўлган ҳуқуқни тиклаш ҳақидаги талаб бўйича ишлар алоҳида тартибда, тақдим этувчига деб ҳужжат берган муассаса (бундан кейин матнда муассаса деб юритилади) жойлашган ҳудуддаги суд томонидан кўриб чиқилади.

Тақдим этувчига деб берилган йўқотилган ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш ҳақидаги аризада ФПК 189-моддасида кўрсатилган умумий талаблардан ташқари, ФПК 331-моддасининг учинчи қисмида белгиланган маълумотлар кўрсатилиши лозим. Қонунда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ариза ФПК 195-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан қайтарилиши лозим.

Ариза бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида давлат божи ва почта харажатлари тўланиши лозим.

3. Аризани иш юритишга қабул қилгандан сўнг судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида ариза берувчининг ҳисобидан оммавий ахборот воситаларида эълон чиқариш, шунингдек ҳужжатни берган муассасага у бўйича тўловларни амалга оширишни ва пул беришни тақиқлаш ҳақида ажрим қабул қилиши шарт. Суд ажримининг кўчирма нусхаси ҳужжатни берган муассасага дарҳол юборилади.

4. Суд мажлисида ҳужжат берган муассаса вакилининг баёноти эшитилиши мумкин. Агар аризачи йўқолган ҳужжат ҳисоб сонини кўрсата олмаса, ҳужжат берган муассаса вакилини ишга жалб қилиш мажбурийдир.

5. Йўқотилган ҳужжатнинг алоҳида белгилари деб ҳисоб сони, назорат варақаси (талон)нинг сони, омонат қўйилган кун, омонат бўйича операция амалга оширилган куни, омонатнинг миқдори ёки қолган қисми, облигация рақамлари, сақлаш учун топширилган қимматликларнинг тавсифи ва ўзига хос хусусиятлари тушунилади.

6. Йўқолган ҳужжат ҳақидаги маҳаллий матбуотда берилган эълон истисносиз ФПК 333-моддаси билан белгиланган талабларни ўзида акс эттириши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.

Шу билан бирга эълон йўқолган ҳужжатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттириши керак эмас. ФПК 338-моддасига биноан йўқотилган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш иш мазмунан кўриб бўлинганидан сўнг суднинг қарорига асосан амалга оширилади.

7. Агарда матбуотда эълон қилинганидан сўнг ҳужжатни сақловчи уни судга тақдим этиб, унга даъво қилмаслигини баён этса, суд чақириб иш юритиш бўйича иш юритишни тугатиш, суд томонидан ҳужжат бўйича тўловларни амалга оширишни ва пул бериш бўйича қўйилган тақиқларни бекор қилиш ҳамда аризачига сақловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатни қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради.

Агарда ҳужжатни сақловчи қонунда белгиланган муддатда ҳужжатга бўлган ҳуқуқини илгари сурса, ФПК 122-моддасининг 7-бандига мувофиқ ариза кўрмасдан қолдирилади ва ҳужжат йўқолганлиги ҳақида арз қилган шахсга умумий асосларда даъво тақдим қилиш ҳуқуқи тушунтирилади. Бундай ҳолатда ФПК 332-моддасига асосан кўрилган чораларни бекор қилиш ФПК 336-моддаси тартибида амалга оширилади.

9. Ҳужжатни сақлаб турувчидан уч ойлик муддат ичида ариза тушмаслиги ўз-ўзидан йўқолган ҳужжат аризачига тегишли эканини тасдиқловчи далил бўла олмаслигини судлар эътиборга олмоқлари лозим. Шунинг учун суд аризачининг шу ҳужжатга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи далилларни синчковлик билан текширмоғи лозим.


10. Йўқолган ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш суд томонидан омонат дафтарчаси ёки назорат варақаси йўқолганда ёки шу икки ҳужжат йўқолган тақдирда амалга оширилади. Аризачида сақланиб қолинган ҳужжат ишга илова қилинади, суд қарорида унинг бекор қилинганини кўрсатиши керак.


11. Агар иш ФПК 338-моддасига асосан ҳал қилинишида омонат ёки қимматликлар суднинг тақиқловчи чоралари олинишидан муқаддам тегишли муассаса томонидан берилган бўлганлиги ёки аризачи кўрсатилган йўқолган ҳужжатларнинг алоҳида белгилари уни аниқлашга етарли эмаслиги маълум бўлса, суд аризачига омонатни қайтаришни ёки ҳақиқий эмас деб топилган ҳужжат ўрнига янги ҳужжат бериш вазифасини тегишли муассасага юклатишни рад этади.

12. Ҳужжат сақловчининг асоссиз бойиши ҳақида даъво тушса, (ФПК 339-моддаси) у ўзининг шу қимматли ҳужжатнинг ҳалол ва қонуний эгаси эканлигини ҳамда бойиш аломати борлиги ва унинг ҳажмини исботлаши керак. Йўқолган ҳужжат ўрнига суднинг қарорига кўра янги ҳужжат олган шахс қонуний сақловчи олдида қонунсиз олинган ва сақланган мулкнинг миқдорида моддий жавобгардир.

Асоссиз бойиганлик ҳақидаги даъво умумий даъво муддатлари даврида келтирилиши мумкин бўлиб, у ҳал қилув қарори кучга кирган кундан бошлаб ҳисобланади.

Ҳужжатни сақловчи ҳужжатга ўзининг ҳуқуқлари тўғрисида ўз вақтида арз қилмаган бўлса, шу ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш натижасидан келиб чиққан зарарни ундиришга ҳақли эмаслар.

























Время: 0.0239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск