ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Фуқаролик ишлари бўйича / Айрим тоифадаги фуқаролик ишлари бўйича қарорлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.11.1992 й. 5-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.1992 й.

N 5


ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИ

ЁЗУВЛАРИДАГИ ХАТОЛИКЛАРНИ БЕЛГИЛАШНИ

ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУНЧИЛИКНИНГ СУДЛАР

ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАНИШИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг процессуал қонунларига ўзгартиришлар киритилганлиги, шунингдек, судларда тушунтириш берилиши лозим бўлган масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Тушунтирилсинки, судлар фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилаш тўғрисидаги аризаларни, агар дастлабки ёзувлар сақланган ёки тикланган бўлса, шунингдек, уларга фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш, вояга етмаган боланинг фамилиясини ўзгартириш муносабати билан ушбу ёзувларга фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан ўзгартиришлар киритилган ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларида жиддий тафовутлар бўлса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 38-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 228-моддасига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига биноан кўради.

Манфаатдор шахслар ўртасида ҳуқуқ тўғрисида низо бўлса, ариза даъво ишини юритиш тартибида кўрилади.

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига тузатишлар киритиш ҳақидаги аризалар ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида кўриб чиқилади.

Чет элда яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризалари Оила кодексининг 203-моддаси ва Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 5, 165-бандларида белгиланган тартибда консуллик муассасалари томонидан кўриб чиқилади.

3. Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилиш ҳақидаги ёзув дафтарига ўзгартиришлар киритиш уларнинг ота-онаси аризасига биноан амалга оширилади.

Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралишни қайд этиш дафтарларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризаларига биноан амалга оширилади.

5. Бундай тоифадаги ишлар бўйича манфаатдор шахслар нафақат ҳужжатларида хато ва ноаниқликлар бўлган фуқаролар, балки мерос қолдирувчининг вафотидан кейин тегишли ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлган уларнинг меросхўрлари ҳам бўлиши мумкин.


6. Судга берилаётган аризада қайси фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига ва қандай ўзгартириш ёки тузатиш ёхуд қўшимчалар киритиш лозимлиги, ёзувлардаги хатолар қандай далиллар билан тасдиқланиши кўрсатилиши лозим. Аризага тегишли гувоҳнома нусхаси, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг ҳужжатлардаги хатоларни тузатиш ёки уларга ўзгартириш ёхуд қўшимчалар киритишни рад этиш ҳақидаги хулосаси ва шу масалага оид бошқа ҳужжатлар илова этилиши керак.


7. Фуқаролик ишини судда кўришга тайёрлаш вақтида суд, агар ариза берувчи тақдим қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, тегишли ташкилотлардан, шу жумладан, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан зарур бўлган ёзма далилларни талаб қилиб олишда ёрдам кўрсатиши лозим.

Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоларни тузатиш ёки уларга ўзгартириш ёхуд қўшимчалар киритишни рад қилиш ёки белгилаш мақсадида суд мажлисида кўрсатиш учун тегишли ҳужжатлар талаб қилиб олиниши мумкин. Бир вақтнинг ўзида суд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи, бошқа манфаатдор ташкилот ва фуқароларни ишда қатнаштириш масаласини ҳал этади.


8. Агар фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоларни белгилаш ҳақидаги аризани суд иш юргизишига қабул қилиш ёки алоҳида тартибда судда кўриш вақтида судга тааллуқли ҳуқуқ бўйича (мерос, мулк ҳуқуқи ва ҳоказо) низо аниқланса, судья аризани қабул қилишни рад этади ёки суд аризани кўрмасдан қолдиради ва манфаатдор шахсларга умумий асосларда даъво қўзғатиш мумкинлигини тушунтиради.

Бундай ҳолларда фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни тузатиш ва ўзгартишлар ёхуд қўшимчалар киритиш масаласи суд томонидан даъво ишини юргизиш тартибида даъво аризаси билан бирга ҳал этилади.


9. Туғилганлик ҳақидаги тикланган ёзувда туғилганлик санаси хато кўрсатилган бўлса, унинг хатолигини тасдиқловчи ёзма ва бошқа далиллар асосида суд тикланган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини бекор қилади.

10. Суд, фуқаролик ҳолати далолатномасидаги аризачининг туғилганлик ҳақидаги ёзувда ота-онасининг миллати ҳақидаги маълумотлар ёзилмай қолган бўлса ёки ота-онасининг миллати ҳақида нотўғри маълумот ёзилган бўлса, бу масалани ҳам кўриши мумкин.


11. Агар бедарак йўқолган деб топилган эр ёки хотин топилса, уларнинг никоҳини бекор қилиш ҳақидаги ёзувлардан ташқари, фуқаролик ҳолати далолатномаларидаги дастлабки ёзувларни бекор қилиш масаласи суд томонидан ҳал этилади.

Тикланган ёки қайта тузилган ёзувлар, биринчи ёзувлар аниқланган тақдирда, суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан қонунда белгиланган тартибда бекор қилинади. Агар ёзувларни бекор этиш ҳуқуқий низо билан боғлиқ бўлса, иш даъво ишини юргизиш тартибида суд томонидан кўрилади.


12. Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоларни тузатиш ва уларга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан суд қарорига асосан амалга оширилишини ҳисобга олиб, суд қарорининг хулоса қисмида қайси ёзув хатолиги (қайси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан қайси шахс номига тузилганлиги, ёзувнинг сони ва вақти), унга қандай тузатиш ва ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши лозимлиги кўрсатилиши шарт.

































Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск