ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.12.2007 й. 176-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2007 й.

N 176


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАМДА

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1993 йил 3 июндаги "Маҳсулотлар, товарлар етказиб беришда камомад чиқиши билан боғлиқ низоларни ҳал этиш амалиёти тўғрисида"ги 17-сонли қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) кириш қисмидаги "Ҳакамлик суди ва хўжалик низоларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига амал қилинган ҳолда" сўзлари "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб" сўзлари билан алмаштирилсин;


2) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Маҳсулотлар (товарлар) етказиб беришда камомад чиқиши билан боғлиқ низоларни ҳал этишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва маҳсулотлар (товарлар) етказиб бериш ҳамда уларни қабул қилиш қоидаларини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларини қўллашлари лозим";


3) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Хўжалик судларининг эътибори ҳар бир ишни суд мажлисига пухта тайёрлаш, камомад пайдо бўлишининг сабаблари ва жойини аниқлаш учун зарур бўлган ҳамма далилларни тарафлардан тақдим этилишини, суд мажлисида низолашаётган тарафларнинг раҳбарларини ёки улар томонидан вакил қилинган, маҳсулотни юклаб жўнатиш, транспортда ташиш ва қабул қилиб олиш масалаларидан хабардор бўлган, масъул вакилларнинг иштирокини таъминлаш лозимлигига қаратилсин.

Зарур ҳолларда судлар маҳсулотлар (товарлар)ни юклаб жўнатиш ва қабул қилишда қатнашган шахслардан тушунтиришлар талаб қилиш ёки уларни хўжалик суди мажлисига чақириш ҳуқуқига эга. Бундай тушунтиришлар судлар томонидан иш бўйича бошқа далиллар билан бир қаторда баҳоланиши зарур";


4) 4-банднинг биринчи хатбошиси "Судларга тушунтирилсинки," сўзлари билан тўлдирилсин.


II. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1994 йил 5 январдаги "Мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш ва темир йўл орқали ташиш чоғидаги камомад ҳамда бузилиб қолиши билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш амалиёти тўғрисида"ги 22-сонли қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) кириш қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 46-моддасига асосланиб" сўзлари ""Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб" сўзлари билан алмаштирилсин;


2) 1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси қонунларига, халқ истеъмоли молларини етказиб бериш тўғрисидаги Низомнинг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни" сўзлари билан алмаштирилсин;


3) 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "товар экспертизалари инспекцияси ёки бюросидан" сўзлари "Ўзстандарт" агентлиги томонидан тегишли тартибда аккредитация қилинган мутахассислар, ташкилотлар (сертификатлаш, юкни ортиб жўнатишдан олдин инспекция қиладиган орган)" сўзлари билан алмаштирилсин.


III. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 1 мартдаги "Ўзбекистон Ресиубликаси Олий хўжалик суди қошидаги Илмий-маслаҳат кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 48-сонли қарори билан тасдиқланган Илмий-маслаҳат кенгаши тўғрисидаги Низомга қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 1-банди биринчи хатбошисидаги "82-моддасига биноан" деган сўзлар "81-моддасига биноан" сўзлари билан алмаштирилсин;


2) 1-банди учинчи хатбошисидаги "Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари бошчилик қилади" деган сўзлари "Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси бошчилик қилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 1-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кенгашнинг ялпи йиғилишлари кенгаш раиси томонидан зарурият туғилганда чақирилади";


4) 2-бандининг 2.2-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.2. Хўжалик низоларини кўриб чиқадиган Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш бўйича илмий ёндашувлар ишлаб чиқиш ва суд амалиётини назарий жиҳатдан умумлаштириш";


5) 2-банди 2.3-кичик бандининг биринчи хатбошисидаги "хўжалик низоларини ҳал этувчи органлар" сўзлари "хўжалик судлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


6) 2-банди 2.3-кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "хўжалик низоларини ҳал этувчи органлар" сўзлари "хўжалик судлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7) 4-банди 4.2-кичик бандининг "хўжалик низоларини ҳал этувчи орган" сўзлари "хўжалик судлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


8) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва хўжалик низоларини ҳал этувчи бошқа органлар" сўзлари "Хўжалик судлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


9) 11-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят хўжалик судларининг раислари, бошқа ходимлари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раислари" сўзлари билан алмаштирилсин;


10) 13-бандининг иккинчи хатбошиси чиқарилсин;


11) 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илмий-маслаҳат кенгаши ишини техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг котибияти томонидан амалга оширилади".


IV. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 103-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш киритилсин:

16-бандидаги "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 1999 йил 5 февралдаги 77-сон" сўзлари "2007 йил 15 июндаги "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 163-сонли" сўзлари билан алмаштирилсин.


V. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1997 йил 28 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг малака даражасига эга бўлган судья ва ходимларига узоқ муддатли хизмати учун қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 65-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


VI. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 26 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг кафиллик тўғрисидаги меъёрларини қўллаш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишнинг айрим масалалари ҳақида"ги 104-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


VII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2004 йил 23 июлдаги "Назорат қилувчи органлар фаолиятини тартибга солишга оид қонун ҳужжатларини амалиётда қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 116-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


















































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск