Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 31.03.2005 й. 126-сон "Олий хўжалик суди учинчи судлов таркибининг фаолияти тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2005 й.

N 126




ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

УЧИНЧИ СУДЛОВ ТАРКИБИНИНГ

ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА


Олий хўжалик суди учинчи судлов таркиби фаолияти тўғрисидаги маърузани тинглаб, Пленум таъкидлайдики, судлов таркиби томонидан одил судловни амалга ошириш, суд амалиётини умумлаштириш қуйи судлар фаолиятини қонун талабларига қатъий риоя этишга йўналтириш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, ҳуқуқий тарғибот борасида муайян ишлар бажарилган.

Судлов таркиби Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 52-моддасида қайд этган ваколатлари доирасида ишларни биринчи ва кассация инстанцияларида кўриб чиқиб, суд амалиёти статистикасини доимий равишда ташкил қилиб ўрганган ва умумлаштириб борган ҳамда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқишда қатнашган.

Судлов таркиби контрактация, кредит, қарз, суғурта, кафиллик, гаров, кафолат, банк ҳисобварағи шартномаларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида келиб чиқадиган, шунингдек маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан, хусусан давлат ва назорат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш ва бундай ҳужжатларни чиқариш оқибатида келтирилган зарарларни қоплаш, сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқарилган маблағларни бюджетдан қайтариш, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ихтисослашган.

Таркиб ўз фаолиятини режа асосида ташкил қилиб. суд ишларини юритиш борасидаги белгиланган вазифаларни ҳал қилиш йўли билан одил судловни амалга оширган.

Ўтган йилда судлов таркиби томонидан 1 та хўжалик иши биринчи инстанцияда кўриб чиқилган.

Кассация инстанциясида 488 та хўжалик ишлари кўриб чиқилган. Хўжалик судлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг 176 таси бекор қилинган (36%), 58 таси ўзгартирилган (12%) ва 254 таси (52%) ўзгаришсиз қолдирилган.

Кўрилган ишларнинг 177 таси тижорат банклари, 156 таси солиқ органлари, 44 та божхона органлари, 30 таси монополия ва рақобатни ривожлантириш бошқармалари иштирокидаги ҳамда 25 таси контрактация шартномаларидан келиб чиққан низоларни ташкил қилган.

Ишларни кўриш мобайнида аниқланган қонунбузарлик ва хато-камчиликлар юзасидан судлов таркиби томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги Фармони асосида 1 та жиноят иши қўзғатилган, 30 та хусусий ажримлар чиқарилиб, айбдор мансабдор шахсларга тегишли қонуний чоралар кўриш учун прокуратура, солиқ, банк ва бошқа идораларга юборилган.

Хўжалик процессуал кодексининг 152-моддасига асосан Тошкент шаҳри, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Андижон вилоят хўжалик судларининг судьялари томонидан хўжалик низоларини ҳал қилиш чоғида моддий ва процессуал ҳукуқ нормалари бузилганлиги учун 7 та хусусий ажрим қабул қилинган ва ушбу судларга муҳокама қилиш учун юборилган.

Таркиб судьялари томонидан 2004 йил давомида назорат тартибида берилган аризалардан 283 таси мазмунан ўрганилиб, шундан, 182 таси бўйича ариза билан мурожаат қилган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган, 80 таси юзасидан эса тегишли хулосалар берилган. Назорат тартибида ўрганиб чиқилган аризаларнинг 5 таси бўйича Олий хўжалик судининг Раёсатига протест лойиҳалари тайёрланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан келтирилган 9 та протестлар. юзасидан Олий хўжалик судининг Раёсатида маъруза қилинган.

Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, таркиб судьялари томонидан айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилган.

Таркиб судьялари кассация тартибида кўриладиган ишларни ҳар томонлама мукаммал ўрганмаслик, низо ва унга оид важларнинг ҳал этилишини кассация қарорларида тўлиқ ва батафсил ифодалаш тартибига, белгиланган муддатга моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғрисида, бир хилда қўллаш талабларига риоя этмаслик ҳамда айрим тоифадаги ишларни биринчи инстанцияда кўриш билан боғлиқ таклифларни киритмаслик ҳоллари мавжуд.

Таркиб судьялари томонидан айрим ишларни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри ва бир хил қўллашга эришилмаган, бу ҳол қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ва ўзгартиришга асос бўлган.

Ўтган йилда таркиб томонидан кўриб чиқилган ишларнинг 15 таси бўйича назорат тартибида Олий хўжалик суди Раёсатига протестлар киритилиб, шулардан, 7 та иш юзасидан қабул қилинган қарорлар бекор қилинган, 3 таси ўзгартирилган. Бу ҳолат кассация инстанцияси қарорларининг сифатига салбий таъсир кўрсатган.

Таркиб томонидан биринчи ва апелляция инстанцияси судлари қарорларини кассация инстанциясида бекор қилиш ва ўзгартириш ҳоллари доимий равишда таҳлил қилиб борилмаган. Ушбу инстанцияларда қабул қилинган қарорларнинг қонунийлигига ҳаққоний баҳо берилмаганлиги ва асослантирилмаганлиги сабабли, ишларни кўрган судьяларга нисбатан хусусий ажримлар чиқариш йўли билан таъсир чораларини қўллашга етарли эьтибор берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 52-моддаси талабидан келиб чиққан ҳолда хўжалик судларида кўрилган айрим тоифадаги ишлар бўйича қонунларни суд амалиётида қўллаш юзасидан умумлаштиришлар ва таҳлиллар етарли даражада ўтказилмаган. Ўтказилган умумлаштиришлар эса суд статистикаси ва кассация инстанцияси амалиёти билан чегараланган холос.

Маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқиш жараёнида қонунларни кўллаш билан боғлиқ муаммолар юзасидан доимий мониторинглар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилмаган.

Таркиб судьялари ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги судлар фаолиятини доимий равишда таҳлил қилиб, уларга амалий ёрдам бериш ва судьяларнинг касбий билим даражасинн ошириш борасидаги фаолияти талаб даражада ташкил этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 47, 54-моддаларига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Судлов таркиби фаолияти тўғрисидаги маъруза маълумот учун қабул қилинсин.


2. Таркиб раиси ва судьяларига йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича қуйидаги чораларни кўриш масъулияти юклатилсин:


2.1. Судлов таркиби судьялари назорат қилувчи органлар, тадбиркорлардан келиб тушган ариза ва шикоятларни ҳамда хўжалик ишларининг ҳар томонлама текширилиши ва белгиланган муддатда ҳал этилишини таъминласин;


2.2. Кассация тартибида кўриладиган ишларни мукаммал ўрганиб, суд қарорларига нисбатан қўйиладиган талабларга риоя этиш, низо ва унга оид важларнинг ҳал этилишини қарорларда тўлиқ ва батафсил ифодалаш тартибига қатъий амал қилсин;


2.3. Раёсат ёки кассация инстанциясида бекор қилинган ҳамда узоқ муддат давомида ҳал этилмаган мураккаб тоифадаги ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишни ташкил этсин. Ишларни кўришда аниқланган ҳар бир қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан таъсир чораларини қўллашга эътибор қаратсин;


2.4. Тижорат банклари, божхона, солиқ, монополия ва бошқа назорат қилувчи органлар иштирокидаги низоларни таҳлил қилиб, моддий ва процессуал ҳукуқ нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, суд амалиётини доимий равишда режа асосида умумлаштириш амалиёти ташкил этилсин.


3. Судлов таркиби иш режасига асосан Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсати қарорларини тайёрлашда фаоллик оширилсин:


3.1. Олий хўжалик суди Пленуми қарорлари лойиҳаларини сифатли ва белгиланган муддатда тайёрлашни таъминласин ҳамда бу борада Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, илмий муассасалар билан ўзаро алоқани такомиллаштирсин;


3.2. Пленум ва Раёсат томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам равишда таъминлаш бўйича амалий чораларни кўрсин.


4. Жойлардаги хўжалик судларига бириктирилган судьялар ўзлари бириктирилган ҳудудлардаги судлар фаолиятини доимий равишда таҳлил қилиб, уларга амалий ёрдам бериш ҳамда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсинлар:


4.1. Судьяларни ихтисослаштириш йўналиши бўйича ўтказиладиган семинар машғулотларида қатнашиб, уларнинг касбий билим даражасини оширишга кўмаклашсин;


4.2 Оммавий ахборот воситаларида ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширишда фаол қатнашиш таъминлансин.



Раислик этувчи,

Олий хўжалик суди раисининг

биринчи ўринбосари                                               Н.Ахмонов


Олий хўжалик суди

Пленумининг котиби, судья                                   С.Шадиева




Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск