ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 20.02.2004 й. 113-сон "Олий хўжалик судининг 2001-2003 йилларда қабул қилинган Пленум қарорларининг ижроси ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2004 й.

N 113




ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ 2001-2003

ЙИЛЛАРДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН

ПЛЕНУМ ҚАРОРЛАРИНИНГ

ИЖРОСИ ҲАҚИДА



Пленум "Олий хўжалик суди Пленумининг 2001-2003 йилларда қабул қилинган қарорларининг ижроси ҳақида"ги маълумотномани муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 47, 48-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Олий хўжалик суди Пленумининг 2001-2003 йилларда қабул қилинган қарорларининг ижроси ҳақида"ги маълумотнома ахборот учун қабул қилинсин.


2. Олий хўжалик суди Пленумининг 2001 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг таркиби тўғрисида"ги 92-сон, "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми котибини тасдиқлаш тўғрисида"ги 93-сон, "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатларини ташкил этиш тўғрисида"ги 94-сон, "Хўжалик судлари судьяларининг Малака ҳайъати таркиби ҳақида"ги 95-сон, "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши таркиби тўғрисида"ги 96-сон, "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг регламентини тасдиқлаш ҳақида"ги 98-сон, "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг регламентини тасдиқлаш ҳақида"ги 99-сон, "Хўжалик судлари судьялари Малака ҳайъати таркибига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги 100-сон; 2002 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленум ва Раёсат котибияти Низоми тўғрисида"ги 106-сон, "Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди қўшма Пленуми томонидан қабул қилинган айрим қарорларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 21/108-сон қарорлари ижро этилиб, амалиётга татбиқ этилганлиги эътиборга олинсин.


3. Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судларининг 2000 йил иш фаолияти натижалари ҳамда Республика Президенти И.Каримов томонидан мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва иқтисодий ислоҳотларнинг якунларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 февралдаги мажлисида белгиланган устувор йўналишлар асосида хўжалик судларининг қонунчиликни мустаҳкамлаш, одил судлов сифатини ошириш ҳамда шартнома интизомини кучайтириш борасидаги долзарб вазифалари тўғрисида"ги 90-сон; "2001 йил 1-ярми иш фаолияти якунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йилнинг биринчи ярми якунларига бағишланган 17 июлдаги йиғилишида Республика Президенти И.Каримов томонидан белгиланган устувор йўналишлар асосида хўжалик судларининг одил судлов сифатини ошириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 101-сон; "Одил судловни амалга ошириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида 2001 йил Республика хўжалик судлари амалиётининг таҳлили ва навбатдаги вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш ва 2002 йил вазифаларига бағишланган мажлисида белгиланган устувор йўналишлар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сон; "Республика хўжалик судлари судьяларининг Малака ҳайъати фаолияти тўғрисида"ги 105-сон; "Хўжалик судларининг 2002 йилдаги иш фаолияти якунлари ҳамда Президент И.А.Каримовнинг 17 февраль 2003 йилдаги Вазирлар Маҳкамаси мажлисида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига бағишланган маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида"ги 109-сон қарорлари ижро этилганлиги сабабли назоратдан чиқарилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди раиси                         М.Абдусаломов


Пленум котиби,

Олий хўжалик суди судьяси                      Т. Юсупов
































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск