Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленум ва Раёсат котибияти Низом (ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 26.07.2002 й. 106-сонли Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР Олий хўжалик суди

Пленумининг 26.07.2002 й.

106-сонли қарори билан

ТАСДИКЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг

Пленум ва Раёсат котибияти тўғрисида

НИЗОМ


I. ПЛЕНУМ ВА РАЁСАТ КОТИБИЯТИНИНГ

ТУЗИЛИШИ ВА ТАРКИБИ


Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунга, Ўзбекистон Республикаси хўжалик процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига, шунингдек Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсатининг иш тартиби (Регламенти) ҳақидаги 1996 йил 1 мартдаги 50 ва 51-сон Пленум қарорларига, Олий хўжалик суди Раисининг "Олий хўжалик суди Марказий аппаратининг ҳамда Пленум котибиятининг иш фаолиятини такомиллаштириш ҳақида" 2002 йил 6 майдаги 145-сон буйруғига асосан Пленум ва Раёсат котибияти:

Пленум ва Раёсат котибияти бошлиғи - Олий хўжалик суди судьяси - Пленум котиби;

котибият бошлиғининг ўринбосари - Олий хўжалик суди судьяси;

суд амалиётини умумлаштириш гуруҳи бошлиғи, Олий хўжалик суди судьяси;

суд амалиётини умумлаштириш бўлими бошлиғи;

котибият бош маслаҳатчиси;

бўлим катта маслаҳатчиси;

маслаҳатчи ва котибият ЭҲМ операторидан иборат таркибда Олий хўжалик суди суд амалиётини умумлаштириш бўлимини ичига олган ҳолда ташкил топган.

Ушбу Низом Пленум ва Раёсат котибиятининг иш юритишини олиб бориш, асосий масалалар бўйича ишларини ташкиллаштириш, Пленум ва Раёсат муҳокамасига киритилган масалаларни тайёрлаш юзасидан иш олиб боришда, ҳужжатларнинг муддатида сифатли қилиб тайёрланишини таъминлашда иштирок этиш, суд амалиётини умумлаштириш ишларини олиб боришда етакчилик қилиш, умумий тавсиялар ишлаб чиқиш, қарорлар ижросини назорат қилиш каби ишларни аниқ ва бир хилда ташкил этиш мақсадларини назарда тутади.



II. ПЛЕНУМ ВА РАЁСАТ КОТИБИЯТИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ


Хўжалик судларида одил судлов сифатини оширишга, Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсати қарорлари ижроси устидан назоратни кучайтириш ҳамда "Хўжалик суди суд амалиёти"ни мунтазам равишда умумлаштирилган ҳолда унинг самарадорлигини ошириш;

Суд амалиётидан келиб чиқиб таҳлиллар асосида қонун ҳамда қонуности ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида таклифлар тайёрлаш, тегишли судлов таркиблари билан биргаликда услубий кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиб хўжалик судларига юбориш;

Пленум ва Раёсатнинг иш тартиби (Регламент)га асосан Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсатининг йиғилишларига ҳужжатларни тайёрлаш;

Олий хўжалик судининг "Иш юритиш тартиби" тўғрисидаги Йўриқномаси (Инструкция) талабларига мувофиқ равишда Пленум ва Раёсат котибиятининг иш юритишини ташкил этиш ҳамда олиб боришдан иборат.



III. ПЛЕНУМ ВА РАЁСАТ КОТИБИЯТИ

БОШЛИҒИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Пленум ва Раёсат котибияти бошлиғи, судьялик вазифасини бажариш билан бирга, Олий хўжалик суди раҳбариятига котибият ишлари юзасидан бўйсунган ҳолда Пленум ва Раёсат масалалари ишлари, шунингдек суд амалиётини умумлаштириш бўлими иш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Пленум ва Раёсат иш режаларини мувофиқлаштиради, котибиятнинг иш режаларини тузади.

Пленум ва Раёсат котибиятига ҳужжатларнинг келиши, кетишининг тўғри қайд қилиниши ва иш юритилишини назорат қилади;

Пленум ва Раёсат мажлислари учун ҳужжатларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилишининг тайёрланиши юзасидан назоратни амалга оширади; (маърузалар, маълумотномалар, қарор лойиҳалари ва ҳ.к.). Ҳужжатлар белгиланган муддатда ижро этилган ёки этилмаганлиги тўғрисида Олий хўжалик суди раисига ахборот беради;

Олий хўжалик судининг иш режасига мувофиқ навбатдаги Пленум ёки Раёсат муҳокамасига киритилган масалалар рўйхатини ва кун тартибини тузиб, Олий хўжалик суди раисига тақдим этади;

Кун тартибини Пленум ва Раёсат аъзоларига, тегишлилигига қараб Республика Бош прокурорига, шунингдек заруриятга қараб бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига Пленум ва Раёсат ўтказиш жойи ва вақти, мажлисда кўриладиган масалалар ҳақида хабар беради.

Котибият бошлиғи, котибият бош маслаҳатчиси билан биргаликда Пленум ва Раёсат аъзоларини, Республика Бош прокурорини, шунингдек Олий хўжалик суди раиси томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан бошқа дахлдор шахсларни мажлис бошланишидан беш кун олдин Пленум ёки Раёсат материаллари билан таъминлайди;

Мажлисда қатнашиши лозим бўлган Пленум ва Раёсат аъзоларининг таркиби ва таклиф қилинган бошқа шахсларнинг келган-келмаганликлари ҳақида шу тадбир бошланишидан аввалроқ Олий хўжалик суди Раисига маълумот беради;

Мажлис баённомасининг юритилишини таъминлайди;

Қабул қилинган қарорларга қўшимчалар ва таҳлилий тузатишлар киритилишини ўз муддатида ижрочилар томонидан бажарилишини (7 кун) назорат қилади;

Котибият бошлиғи ижрочилар билан биргаликда бир кун ичида Пленум ёки Раёсат иши ҳақида оммавий ахборот воситалари ва зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони учун хабарномалар тайёрлайди;

Пленум ва Раёсат қарорларининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади ва унинг натижалари ҳақида Олий хўжалик суди раисига ҳар ойда бир марта шунингдек, зарурият туғилган ҳолларда ахборот бериб боради.



IV. ПЛЕНУМ ВА РАЁСАТ КОТИБИЯТИ БОШЛИҒИ

ЎРИНБОСАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Пленум ва Раёсат котибияти бошлиғи ўринбосари - Олий хўжалик судининг судьяси - судьялик вазифасини бажариш билан бирга котибият бошлиғи бўлмаганида унинг вазифасини бажаради, қарорлар ва бошқа ҳужжатларнинг ижроси юзасидан назоратни олиб боради, қонун ва меъёрий ҳужжатларга амалиёт хулосаларидан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ҳақида таклиф на тавсиялар ишлаб чиқишда, лозим бўлганида айрим Пленум ва Раёсат қарорларининг русча матнда тайёрланишини таъминлашда қатнашади, меҳнат интизомига ходимлар томонидан қатъий риоя қилинишини назорат қилади.



V. ПЛЕНУМ ВА РАЁСАТ КОТИБИЯТИ БОШ

МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Котибият бош маслаҳатчиси - Котибият бошлиғига Пленум ва Раёсат муҳокамасига киритилган масалалар юзасидан ҳужжатлар тайёрлашда ёрдамлашади, унинг топшириқларини бажаради. Ички тартиб-интизомга қатъий риоя этган ҳолда Пленум ва Раёсат қарорларини, протестларни ҳамда протестлар асосида қурилган ишлар бўйича қабул қилинган қарорларни манфаатдор тарафлар ва хўжалик судларига ўз вақтида юборади, Пленум ва Раёсат қарорларининг ижросини кузатиб бориб, унинг бажарилиш натижалари ҳақида "котибият бошлиғи ёки унинг ўринбосарини хабардор қилади. Пленум ва Раёсат йиғилишини ўтказишга тайёргарлик ишларини олиб боради. Пленум ва Раёсат йиғилиши ҳамда котибият йиғилиши баённомаларини юритишни амалга оширади.



VI. ПЛЕНУМ ВА РАЁСАТ КОТИБИЯТИ СУД

АМАЛИЁТИНИ УМУМЛАШТИРИШ

БЎЛИМИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Жойлардаги хўжалик судлари, шунингдек Олий хўжалик суди кассация судлов ҳайъатларида ва назорат тартибида кўрилаётган хўжалик ишлари бўйича суд амалиёти маълумотларини мунтазам равишда ўрганиб бориш, иш режаси ва раҳбарият топшириғига кўра айрим тоифадаги хўжалик ишлари бўйича суд амалиётини умумлаштириш, умумлаштириш гуруҳи ҳамда судлов таркиблари билан ҳамкорликда суд амалиётида йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни бартараф қилиш учун услубий асослантирилган тавсиялар ишлаб чиқиб йўлланмалар бериш, хўжалик судларидаги одил судловни амалга ошириш борасидаги ижобий тажрибани барча хўжалик судларида татбиқ этиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шунингдек суд амалиётини умумлаштириш натижаларидан келиб чиққан ҳолда амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда хўжалик судларида одил судловни таъминлаш билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар бўлимнинг асосий вазифасидир.



VII. ПЛЕНУМ ВА РАЁСАТ КОТИБИЯТИНИНГ СУД

АМАЛИЁТИНИ УМУМЛАШТИРИШ ГУРУҲИ

(РАҲБАРИ) БОШЛИҒИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Олий хўжалик суди судьяси, Пленум ва Раёсат котибиятининг суд амалиётини умумлаштириш гуруҳи (раҳбари) бошлиғи - судьялик вазифасини бажариш билан бирга Пленум ва Раёсат қарорлари ҳамда иш режаси ва раҳбарият топшириғи билан суд амалиётини ўрганиш юзасидан тузиладиган Ишчи гуруҳининг ишини ташкил этиш, ҳал этиладиган масалалар бўйича таҳлил ишларини олиб боришга раҳбарлик қилиш, қарор лойиҳалари ва қарорларни ҳамда умумлашма маълумотларнинг сифатли тузилишини таъминлаш, таҳлиллар асосида амалиётдан келиб чиқиб қонун ва қонуности ҳужжатларига қўшимчалар, ўзгартиришлар киритиш ҳақида таклифлар тайёрлайди, умумлаштириш бўлими ҳамда судлов таркиблари билан ҳамкорликда суд амалиётидан келиб чиққан ҳолда хўжалик судлари учун услубий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади ва бу жараёнга раҳбарлик қилади.



VIII. ПЛЕНУМ ВА РАЁСАТ КОТИБИЯТИНИНГ СУД

АМАЛИЁТИНИ УМУМЛАШТИРИШ БЎЛИМИ

БОШЛИҒИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Пленум ва Раёсат котибиятининг суд амалиётини умумлаштириш бўлими бошлиғи, режага ва раҳбарият топшириғига кўра белгиланган масалалар юзасидан умумлаштириш амалиётини ташкил этиш ва олиб бориш, унинг бажарилишини таъминлаш, умумлаштириш асосида тегишли судлов таркиблари билан бирга судларга тавсиялар, таклифлар ишлаб чиқишни амалга ошириш, умумлаштириш бўлими ходимлари ўртасида иш вазифаларини тақсимлаш, меҳнат ва ички тартиб интизомига риоя қилиб, ходимларнинг иш интизомига риоя қилишини назорат қилиб бориш, берилган топшириқларнинг муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, умумлаштириш асосида тайёрланган тавсиялар, таҳлиллар ва қарор лойиҳаларини, шунингдек қабул қилинган таҳлиллар ва қарорларни муддатида котибият бошлиғи ёки ўринбосарига тақдим этади.



IX. ПЛЕНУМ ВА РАЁСАТ КОТИБИЯТИНИНГ СУД

АМАЛИЁТИНИ УМУМЛАШТИРИШ БЎЛИМИ

КАТТА МАСЛАҲАТЧИСИ ВАЗИФАЛАРИ


Бўлим бошлиғи бўлмаганида унинг вазифасини бажариш, суд амалиётини умумлаштириш, таҳлил қилиш ва хулосалар асосида кўрилган масалалар юзасидан маълумотномалар тузиб тавсиялар ишлаб чиқиш, қарор лойиҳалари тузиш, умумлаштириш учун хўжалик судларидан лозим турдаги ишларни чақириш учун жойлардаги хўжалик суди раисларига хатлар тайёрлаш, котибият раҳбарияти ва бўлим бошлиғи топшириқларининг муддатида сифатли бажарилишини таъминлаш, ички тартиб-интизомга қатъий риоя этиш.



X. ПЛЕНУМ ВА РАЁСАТ КОТИБИЯТИНИНГ СУД

АМАЛИЁТИНИ УМУМЛАШТИРИШ БЎЛИМИ

МАСЛАҲАТЧИСИ ВАЗИФАЛАРИ


Умумлаштириш, таҳлил қилиш ва хулосалар асосида қурилган масалалар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш, қарор лойиҳалари тузиш, суд амалиётини умумлаштириш учун хўжалик судларидан келиб тушган ишларни ҳисобга олиш, зарурат қолмаганидан кейин уларни вақтида судларга қайтариб юбориш, котибият раҳбарияти ва бўлим бошлиғининг топшириқларини муддатида сифатли бажарилишини таъминлаш, ички тартиб-интизомга қатъий риоя этиш.



XI. ПЛЕНУМ ВА РАЁСАТ КОТИБИЯТИ ЭҲМ

ОПЕРАТОРЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Котибиятда Олий хўжалик суди Раёсатнинг 2001 йил 28 июндаги қарори билан тасдиқланган "Иш юритиш Йўриқномаси" асосида рўйхат журналларининг юритилишини таъминлайди, котибиятга келаётган ва ундан чиқаётган ҳужжатларни тегишли журналларга ўз вақтида рўйхатдан ўтказади, умумий масалалар ва аниқ ишлар бўйича протестлар лойиҳаларини ва Раёсат қарорларини тарафларга, тегишли бўлганда прокурорга юборишни амалга оширади, ҳужжатларни кўпайтириш, компьютердан ҳужжатларни чиқаришда унумли фойдаланиш, ҳужжатларни раҳбар ходимларга ва девонхонага топшириш, Пленум ва Раёсат қарорлари ҳамда ҳужжатлар йиғмажилдини рўйхат қилишни таъминлайди, ҳужжатларни тегишли ходимларга тарқатишни амалга оширади, котибият раҳбарияти рухсатисиз биронта ҳужжатни ёки лойиҳасини лозим бўлмаган шахсларга бермасликни, ички тартиб-интизомга қатъий риоя этган ҳолда компьютердан тўғри фойдаланишни, уни соз ҳолда сақлашни таъминлайди.































Время: 0.0191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск