Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 27.07.2001 й. 99-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раёсатининг регламентини (иш тартиби) тасдиқлаш ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2001 й.

N 99


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК

СУДИ РАЁСАТИНИНГ РЕГЛАМЕНТИНИ

(ИШ ТАРТИБИ) ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Пленум, Олий хўжалик суди Раёсати регламенти ҳақидаги ахборотни эшитиб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг "Cудлар тўғрисида"ги (янги таҳрир) Қонунинг 47, 53-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг регламенти (иш тартиби) тасдиқлансин.


2. Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 1 мартдаги 51-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди Раиси

       

М. Абдусаломов

Пленум Котиби,

Олий хўжалик суди судьяси

    

Т. Юсупов

         




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК

СУДИ РАЁСАТИНИНГ (ИШ ЮРИТИШ ТАРТИБИ)

РЕГЛАМЕНТИ



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги (янги таҳрир) Қонуни ва Хўжалик процессуал кодексига биноан Олий хўжалик судида Олий хўжалик судининг Раёсати ҳаракатда бўлади. Раёсат  Пленумлар ўртасида Хўжалик судлари тизимининг юқори органидир.

Олий хўжалик судининг Раёсати Олий хўжалик суди судьяларидан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми белгилайдиган миқдорда тузилади.

Олий хўжалик суди раиси, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Раёсат таркибига лавозими бўйича кирадилар.

Раёсатнинг йиғилиши ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва Раёсат аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Олий хўжалик судининг Раёсати ишларни назорат тартибида ва Олий хўжалик судининг биринчи инстанцияда чиқарган ҳал қилув қарорларига берилган шикоятларни кассация тартибида кўради, суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади. Қарақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Хўжалик судлари раисларининг қонун ҳужжатларини қўллаш тўғрисидаги маърузаларини эшитади.

Хўжалик судлари, Олий хўжалик суди судлов ҳайъатлари ва аппарати ишини ташкил қилишга оид масалаларни кўради.

Қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Раёсатни Олий хўжалик суди раиси Пленум Котиби орқали чақиради.

Раёсат мажлисига судьялар, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, муҳокама қилинадиган масалаларни тайёрлаган маъсул ходимлар, шунингдек бошқа шахслар таклиф этилишлари мумкин.



2. МАЖЛИСНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ:



Раёсат мажлиси Олий хўжалик судининг иш режасига мувофиқ ўтказилади.

Зарурият туфайли Раёсат режадан ташқари ҳам чақирилиши мумкин.

Раёсатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилишига тақдим қилинадиган масалалар баёни аввал Пленум Котиби томонидан тузиб чиқилади ва Олий хўжалик суди раиси ёхуд унинг вазифасини бажарувчига Раёсатда кўриб чиқишга киритиш тўғрисида қарор чиқариш учун тақдим этилади.

Навбатдан ташқари чақириладиган Раёсатнинг вақти ва унинг муҳокамасига киритиладиган масалалар тўғрисида Раёсат аъзоларига камида 5 кун илгари хабар қилинади.

Раёсат муҳокамаси учун киритиладиган масалалар ижрочилар томонидан назорат тартибидаги протест; суд амалиётини умумлаштириш натижалари, Олий хўжалик суди аппарати, судлов ҳайъатлари ва судлов таркибларидан, Хўжалик судлари ишларини ташкил қилиш масалалари бўйича маълумотномалар, қарор лойиҳалари ва маърузалар матни шаклида тақдим қилинади.

Раёсат мажлисига Олий хўжалик суди судлов ҳайъатлари, судлов таркиблари раислари, бошқарма, бўлим бошлиқлари, Қарақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар Хўжалик судларининг раислари Олий хўжалик судининг раиси, Раиснинг биринчи ўринбосари орқали материалларни тақдим қиладилар.

Материалларни тайёрлашда Олий хўжалик судининг Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, мутахассислар ва муассаса, ташкилотларнинг илмий ходимлари ўз раҳбарларининг розилиги билан жалб қилинишлари мумкин.

Раёсат кўриб чиқиши учун тақдим қилинган қарорларнинг лойиҳалари асослантирилган бўлиши, қайд этилган топшириқларнинг бажарилиши учун муддатлар реал, мақсадга мувофиқ бўлиши керак.

Раёсат мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этилган материаллар бўйича таклиф қилинадиган алоқадор шахсларнинг рўйхати илова қилинади.

Материалларнинг сифатли ва ўз вақтида тайёрланиши учун бевосита бажарувчилар жавобгардирлар. Материаллар ва тегишли қарор лойиҳалари улар томонидан имзоланган бўлиши лозим.

Қарор лойиҳалари давлат тили - ўзбек тилида тайёрланади, зарурат бўлганида рус тилида ҳам тайёрланиши мумкин, у ҳолда ижрочилар томонидан ўзбек тилига таржимаси таъминланиши лозим.

Раёсатда кўриб чиқилиши учун мўлжалланган материаллар Раёсат мажлисидан 10 кун олдин Пленум Котибига топширилади.

Белгиланган муддатда етказиб берилмаган материаллар бўйича Пленум Котиби томонидан Раёсат мажлиси кун тартибидан ушбу масалани олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун жавобгар бажарувчиларнинг тушунтиришлари билан Олий хўжалик суди раисига хабар қилинади.



3. МАЖЛИС ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ



Раёсат мажлисига Олий хўжалик судининг раиси, у бўлмаганда биринчи ўринбосар раҳбарлик қилади. (биринчи ўринбосар бўлмаганда  ўринбосарлардан бири).

Масалалар ва ишларни кўриб чиқиш кетма-кетлиги кун тартиби билан белгиланади. Раёсат белгиланган кетма-кетликдан зарурат бўлганда чекиниши мумкин.

Муайян суд ишларини ҳал қилиш билан боғлиқ бўлмаган умумий масалаларни кўриб чиқиш кун тартибида кўрсатилган шахсларнинг маърузаларини эшитишдан бошланади.

Муаяйн суд ишларини кўриб чиқиш судьянинг маърузаси билан бошланади. Маърузачи иш бўйича ҳолатларни, протестдаги важларни иш ҳужжатларига тўғри келиш келмаслик сабабларини, шунингдек иш бўйича чиқарилган қарорларнинг тўғрилигини текшириш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни таърифлаб беради.

Агар Раёсат мажлисида тарафларнинг таклиф қилинган вакиллари қатнашаётган бўлса, судьянинг маърузасидан кейин уларга сўз берилади, сўнгра Раёсат протестни муҳокама қилишга ўтади. Муҳокама охирида Раёсат ишда қатнашаётган прокурор фикрини эшитади.

Муҳокама тугаганидан сўнг Раёсат овоз беришга ўтади. Раёсат аъзоларининг кўпчилик овози билан протест бўйича қарор қабул қилинган ҳисобланади. Овоз беришда Раёсат аъзоси бетараф қолиши мумкин эмас. Ишни кассация босқичида кўришда қатнашган Раёсат аъзоси овоз беришга ҳақли эмас.



4. БАЁННОМА ЮРИТИШ ВА ҚАРОРЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ



Раёсатнинг ҳар йиғилишида албатта баённома юритилиши керак. Раёсат баённомасини юритишни Пленум Котиби таъминлайди. Баённоманинг техник  расмийлаштирилишини котиб олиб боради ва унинг сифатли тайёрланиши учун жавоб беради.

Баённомада қуйидагилар акс эттирилиши керак:

- йиғилиш вақти ва жойи, Раёсат аъзоларининг иштирок этиши тўғрисидаги, Раёсатнинг ҳуқуқдорлиги ва кворумнинг мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар, шунингдек йиғилишга таклиф қилинган бошқа шахслар ҳақидаги маълумотлар;

- маърузачилар кўрсатилган ҳолда кун тартибига киритилган масалалар рўйхати;

- кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда иштирок этган шахсларнинг сўзга чиқишлари ва таклифларнинг қисқача мазмуни;

- ҳар бир масала муҳокамасининг натижаси бўйича таклиф қилинган қарорнинг қабул қилинганлиги ёки қилинмаганлиги тўғрисидаги хулоса билан бирга овоз бериш натижаси.

Ҳал қилинган барча масалалар бўйича Раёсат қарорлари, шунингдек, Раёсат йиғилишининг баённомаси, Раёсат йиғилишида раислик қилувчи томонидан йиғилиш тугагач, 5 кундан кечиктирмай имзоланиши керак. Баённомани юритган котиб ҳам имзолайди. Раёсат қарорлари тегишли рақамлар билан белгиланади.

Раёсат қабул қилган қарорларни таҳририни қайта кўриб аниқлаштириш маъсул ижрочилар ва Пленум Котиби томонидан 5 кунда ёки Раёсат белгилаган муддатда амалга оширилади.

Раислик этувчи имзолагунига қадарлик ушбу қарорни тузиш ва ишлаб чиқишда қатнашган Ишчи гуруҳи аъзолари - ижрочилар, бевосита масалани тайёрлаганлар, судья, куратор раҳбарлар томонидан имзоланади.

Раёсат кун тартибидаги масалалар бўйича маърузачилар сўзга чиққанларидан сўнг, маърузалари тезисларини Пленум Котибига топширишлари шарт.

Раёсат қарорларидан нусхалар олиш (кўпайтириш) ва тарқатиш Пленум котибияти томонидан Олий хўжалик судининг девонхонаси билан бирга амалга оширилади. Нусхаларнинг сони ва манзилгоҳларини Пленум Котиби белгилайди.

Раёсатнинг иши тўғрисида оммавий ахборот воситаларига маълумотни Пленум Котиби бевосита масалани тайёрлаган масъул ижрочилар билан бирга тайёрлайди, зарур ҳолларда Олий хўжалик суди матбуот маркази раҳбари ҳам жалб қилиниши мумкин.



5. ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАРНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТИ



Муайян масалалар бўйича Раёсат қарорларини бажариш судьялар, Олий хўжалик суди таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари, ижро этиш юклатилган бошқа шахслар томонидан амалга оширилади. Улар томонидан Раёсат қарорларини ижро этиш бўйича назоратни Пленум Котиби олиб боради.

Топшириқни (кўрсатмани, қарорни) бажариш муддатини узайтириш зарурияти бўлганда уни бажаришга маъсул шахс Пленум Котибини хабардор қилади ва Олий хўжалик суди раисига шу топшириқларни бажариш белгиланган муддатнинг тугашига 3 кун қолгунига қадар ёзма равишда хабар беради.



































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск