ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 01.03.1996 й. 48-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қошидаги Илмий-маслаҳат кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.1996 й.

N 48


ЎЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

ХЎЖАЛИК СУДИ ҚОШИДАГИ ИЛМИЙ-

МАСЛАҲАТ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қошидаги Илмий-маслаҳат кенгаши тўғрисидаги Низомни кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб,


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қошидаги Илмий-маслаҳат кенгаши тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.





ЎзР ОХС Пленумининг

1996 йил 1 мартдаги

48-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди

қошидаги Илмий-маслаҳат кенгаши тўғрисида

НИ3ОМ


1. Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 81-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қошидаги Илмий-маслаҳат кенгаши маслаҳат берувчи орган ҳисобланиб, жамоатчилик асосида фаолият юритади.

Илмий-маслаҳат кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми томонидаи тасдиқланади.

Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси бошчилик қилади. Унинг таркибидан Пленум кенгаш Раисининг ўринбосари ва илмий котибини тайинлайди.

Кенгашнинг ялпи йиғилишлари кенгаш раиси томонидан зарурият туғилганда чақирилади.

2. Илмий-маслаҳат кенгашининг вазифалари:


2.1. Илмий-маслаҳат кенгаши қуйидаги масалаларга оид низоларни ҳал қилувчи органларга илмий асослантирилган тавсиялар тайёрлайди:

- суд амалиётини ташкиллаштириш;

- қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва ахборотлар тайерлаш;

- хўжалик низоларини ҳал этишда юзага келган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва огоҳлантириш.


2.2. Хўжалик низоларини кўриб чиқадиган Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш бўйича илмий ёндашувлар ишлаб чиқиш ва суд амалиётини назарий жиҳатдан умумлаштириш.

2.3. Хўжалик судлари фан тараққиётидан бирмунча тўлиқроқ фойдаланиши учун республикадаги илмий-ҳуқуқий ва бошқа хил муассасалар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш.

Илмий-маслаҳат кенгаши ўз фаолиятини хўжалик судлари ишига мувофиқлаштиради.

3. Ушбу вазифаларни ҳал этиш учун Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:


3.1. Суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштиришда Ўзбекистон Рсспубликаси Олий хўжалик судининг судлов ҳайъатлари, бошқармалари ва бўлимлари томонидаи тайёрланган суд амалиётига оид тавсифлар лойиҳаларини муҳокама қилишда иштирок этиш.


3.2. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми суд шарҳи тартибида берадиган Ўзбекистон Республикаси қонунларини татбиқ этиш масалалари бўйича тушунтириш хатларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш.


3.3. Илмий-маслаҳат кенгаши тавсияларини амалга оширишда иштирок этиш.


3.4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди материаллари билан танишиш.


3.5. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми ишида ва йиғилишларида қатнашиш.


4. Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари кенгаш Раисининг ёки ўринбосарининг топшириғи бўйича:


4.1. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди суд ҳокимиятини амалга оширишда вужудга келган низоли масалалар бўйича хулосалар тайёрлайдилар.


4.2. Ҳуқуқни, хўжалик қонунчилигини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва хўжалик судлари фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг ходимлари ҳузурида маърузалар ўқийдилар, ахборот берадилар.

5. Илмий-маслаҳат кенгашининг Раиси кенгашнинг ишини ташкил қилади, кенгаш йиғилишида кўриб чиқиладиган масалаларни белгилайди, кенгаш йиғилишида раҳбарлик қилади. Кенгаш Раиси бўлмаган пайтда унинг вазифасини раис ўринбосари бажаради.


6. Илмий-маслаҳат кенгашининг илмий котиби кенгаш йиғилишида кўриладиган масалаларни тайёрлайди, йиғилишга келган кенгаш аъзоларини рўйхатга олади, йиғилиш баённомасини юритади, кенгашнинг иш режаси лойиҳасини тайёрлайди. кенгаш топшириқларининг бажарилишини назорат қилиб боради, кенгашнинг иши тўғрисида йиллик ҳисобот тузади.


7. Хўжалик судлари фаолиятига оид алоҳида муаммоларни ўрганиш, шунингдек Илмий-маслаҳат кенгаши таркибида илмий асослантирилган тавсиялар тайёрлаш учун қуйидаги бўлимлар ташкил қилинади:

- суд жараёни бўйича;

- хўжалик низоларини ҳал этишда фуқаролик қонунчилигини татбиқ этиш бўйича;

- Ўзбекистон Республикасида иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик бўйича.

Кенгашнинг Раиси суд амалиётига оид бошқа хил муаммолар бўйича ҳам бўлимлар тузиши мумкин.


8. Бўлимнинг таркиби Илмий-маслаҳат кенгаши аъзоларидан тузилади. Бўлимнинг раҳбари ва котибини кенгаш Раиси тайинлайди.

Ўзбекистон Рсспубликаси Олий хўжалик судининг судьялари ва мутахассислари, республикадаги бошқа хил ташкилотларнинг мутахассислари ва илмий ходимлари уларнинг раҳбарларининг розилиги билан бўлимнинг ишида қатнашиши мумкин.


9. Бўлим йиғилиши унинг раҳбари томонидан зарурият бўлганда ўтказилади. Бўлимнинг тавсияси Илмий-маслаҳат кенгаши Раисига кўриб чиқиш учун тақдим қилинади. Зарур ҳолларда кенгаш Раиси бўлимнинг тавсиясини кенгаш йиғилишига киритиши мумкин.


10. Илмий-маслаҳат кенгаши йиғилишига ва бўлимига материаллар кенгаш аъзолари томонидан тайёрланади.


11. Илмий-маслаҳат кенгаши йиғилишига Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судинииг судьялари ва мутахассислари таклиф қилинади. Йиғилишда кенгаш Раисининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раислари, шунингдек корхона, муассаса, ташкилотларнинг раҳбарлари, илмий ходимлари, бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.

12. Кенгаш йиғилиши ижодий баҳслар, фикрни эркин билдириш муҳитида ўтказилади. ҳар бир кенгаш аъзоси ва йиғилиш иштирокчиси муҳокама қилинаётган масалалар бўйича ўз фикрини айтиши ва таклифини билдириши мумкин.


13. Муҳокама қилинган масалаларнинг натижаси бўйича тавсияларни Илмий-маслаҳат кенгаши кўпчилик овоз билан қабул қилади. Кенгаш аъзоси кенгаш қарорига ўзининг алоҳида фикрини қўшиб қўйиш ҳуқуқига эга.

14. Илмий-маслаҳат кенгаши ишини техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг котибияти томонидан амалга оширилади.

15. Илмий-маслаҳат кенгаши ва бўлимининг умумий йиғилиши якунлари бўйича баённома ёзиб борилади. Кенгаш йиғилишининг баённомасини кенгаш Раиси ва котиби, бўлим йиғилиши баённомасини эса бўлим раҳбари ва бўлим котиби имзолайди.










































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск