ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Хўжалик судлари томонидан айрим қонун актларини қўллаш масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 й. 204-сон "Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2009 й.

N 204


ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР ТОМОНИДАН КЕЛИШУВ

БИТИМИНИ ТАСДИҚЛАШДА ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУН

НОРМАЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ОИД

АЙРИМ МАСАЛАЛАР ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Иқтисодий судларнинг (бундан буён матнда судлар деб юритилади) эътибори иқтисодий суд иш юритуви иштирокчилари томонидан келишув битимини тузиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ва "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинишига қаратилсин.

2. Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битими деганда, ўзаро келишишга асосланган, даъво талаби (талаблари)га нисбатан аниқликка эришишга қаратилган, низони ҳал қилиш тўғрисидаги тарафларнинг ёзма келишуви тушунилади.

Ишда иштирок этмаган шахслар низони ҳал қилиш тўғрисидаги келишув битимида иштирок этиши мумкин эмас, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бундан мустасно.

4. ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига мувофиқ суд ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида тарафларни муросага келтириш чораларини кўради. Шу муносабат билан даъво аризасини қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажримда суднинг тарафларга низони келишиш йўли билан ҳал этиш ҳақидаги таклифи кўрсатилиши лозим.

ИПКнинг 16-боби, "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларининг мазмунидан суд тарафларни муросага келтиришга кўмаклашиши лозимлиги, тарафлар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар эса суднинг ҳар қандай инстанциясида ҳамда суд ҳужжатини ижро этишда ҳам келишув битимини тузишлари мумкинлиги келиб чиқади.

5. Тарафлар суд муҳокамаси давомида келишув битими тузиш истагини билдирган ҳолда, суд тарафларга ушбу суд мажлисида келишув битими тузишни таклиф этиши ёки тарафлар келишув битими шартларини ишлаб чиқишлари учун уларга имконият берган ҳолда, ишни кўришни бошқа муддатга қолдиришга ҳақлидир.


6. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала суд мажлисида кўриб чиқилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ИПК нормаларининг талабларига мувофиқ хабардор қилинади.

7. Судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги тушунтирилсин.

Шартли тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмайди.


8. ИПК 50-моддасининг биринчи қисмида давлат органлари ва бошқа органлар ўзларининг ваколатлари доирасида давлат ва жамиятнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим этишлари мумкинлиги назарда тутилган. Даъво тақдим этган мазкур органлар даъвогарнинг келишув битими тузиш ҳуқуқидан ташқари барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятларини бажаради.

Манфаати кўзланган шахс давлат органи ёки бошқа орган томонидан берилган даъво бўйича жавобгар билан келишув битими тузишга ҳақли. Бундай ҳолда давлат органи ёки бошқа органнинг келишув битимини тузишда иштироки талаб этилмайди.


9. ИПК 132-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ келишув битими ёзма шаклда расмийлаштирилади ва тарафлар ёки келишув битимини тузиш ваколати махсус назарда тутилган ИПК 63-моддасининг талабларига мувофиқ берилган ишончнома мавжуд бўлган ҳолда, уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Бундай ишончнома келишув битимига илова қилиниши ва иш ҳужжатларига қўшиб қўйилиши лозим.

10. Келишув битими мазкур битимни тузган шахслар сонидан биттага ортиқ нусхада тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан биттаси иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.


11. Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битимининг мазмуни ИПКнинг 132-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши ва унинг шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгусида низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши керак.

Келишув битими тарафларнинг бир-бири олдидаги ўзаро мажбуриятларининг шартлари, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим.

12. Келишув битими шартларини кўриб чиқишда суднинг вазифаси тарафларнинг келишув битимини тузиш ва иш юритишни тугатишга бўлган ҳақиқий хоҳиш-иродасини, улар томонидан келишув битими тузилаётганида қонун талаблари бажарилганлигини аниқлаш ва келгусида келишув битимини суд ҳужжатлари билан тенг шартларда ижро қилинишини таъминлашдан иборатдир.


13. Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини ва у бошқа бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини, агар келишув битими кўчар ёки кўчмас мулкни бериш тўғрисидаги шартни ўз ичига олса, суд ушбу мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бор-йўқлигини (хатлаб қўйилганлигини, гаровга қўйилганлигини ва ҳ.к.) текшириши лозим. Кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, суд ИПК 134-моддасига мувофиқ келишув битимини тасдиқлашни рад этади ва ишни мазмунан кўриб чиқади.

14. Судлар келишув битими ҳуқуқий табиатига кўра битим эканлигини ва келишувнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганишда уни тузиш тартибини ҳам текширишлари лозимлигини ҳисобга олишлари керак.

Агар келишув битимининг тарафи акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият бўлса, мазкур келишув йирик битим белгиларига жавоб беришини, у "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Масъулияти чекланган ҳамда кўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибга мувофиқ тузилганлигини аниқлаш талаб қилинади.


14.1. ФК 179-моддасининг биринчи қисмига асосан давлат корхонаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни мулкдорнинг розилиги билангина бошқа шахсга беришга ёки уни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли.

"Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасида давлатга тўла ёки умумий мулк ҳуқуқида қисман қарашли баҳолаш объектлари битим тузишга жалб этилган тақдирда баҳолаш ўтказилиши мажбурийлиги назарда тутилган.

Шу боис, судлар келишув битимини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқишда келишув битими объекти давлат мулки бўлса тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли давлат органининг розилиги олинганлигига ва объект баҳоланганлигига эътибор қаратиши лозим.

15. Суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши иш юритишни тугатишга асос бўлади (ИПК 110-моддасининг 7-банди ва 133-моддаси).

17. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримининг хулоса қисмида унинг барча шартлари баён этилиши лозим. Бунда тарафларнинг суд харажатларини тақсимлаш бўйича келишувнинг мавжуд эмаслиги келишув битимини тасдиқлашни рад этишга асос бўлмаслигини инобатга олиши керак. Бундай ҳолда, суд харажатларини тақсимлаш масаласини суд ИПК 118-моддасининг қоидалари асосида ҳал қилади.

18. Келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисидаги суд ҳужжати устидан ИПКда белгиланган умумий тартибда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

19. Агар келишув битимининг тарафи, келишув битими суд томонидан тасдиқлангандан сўнг келишув битими шартларини қайта кўриб чиқишга ва (ёки) келишув битимини ижро этишдан бош тортишга қаратилган даъво билан мурожаат қилса, суд ИПК 173-моддасининг иккинчи қисмини қўллаб, бундай талабларни қаноатлантиришни рад этиши лозим.

Агар суд томонидан тасдиқланган келишув битимини тарафлар ўзаро бекор қилиб ёки уни шартларини ўзгартириб, судга янги таҳрирдаги келишув битимини тасдиқлаш учун тақдим этса, суд бундай аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради ва бундай ажрим устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди).

20. Келишув битими тарафлар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилиши лозим.

Келишув битимининг унда белгиланган тартиб ва муддатларда ижро этилмаслиги суд томонидан манфаатдор тарафнинг аризаси бўйича ижро варақаси бериш учун асос бўлади.

Агар келишув битимида қарздорликни муайян муддатларда тўлаш назарда тутилган, бироқ битим шартлари лозим даражада бажарилмаган тақдирда, суд манфаатдор шахснинг илтимосномасига асосан келишув битимида кўрсатилган мажбуриятларни бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда битта ижро варақасини беради.

21. Ижро варақасини бериш масаласи суд томонидан тарафлар чақирилмасдан ИПКнинг V бўлими қоидалари бўйича кўрилади. Зарурат туғилганда суд ижро варақаси бериш масаласини суд мажлисида кўриб чиқишга ҳақли.

Ижро варақасининг мазмуни ИПКнинг 337-моддаси талабларига жавоб бериши керак ва у ИПК 338-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муддат ичида ижрога тақдим этилиши лозим.

22. Судлар инобатга олишлари лозимки, агар тарафлар келишув битимини суд ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида тузган бўлсалар, келишув битими ҳал қилув қарорини қабул қилган биринчи инстанция судига тасдиқлаш учун тақдим этилади.


23. Ижро иши юритилишида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ариза судлар томонидан тарафлар суд мажлиси тўғрисида хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади.

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 37-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига биноан ижро иши юритиш давомида тузилган келишув битимининг тасдиқланиши давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни тугатиш учун асос бўлади.

24. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича келишув битимини тузиш ва уни суд томонидан тасдиқлаш тартиби "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ белгиланади.



Олий хўжалик суди раиси                                         Д.Мирзакаримов



Олий хўжалик суди

Пленумининг котиби, судья                                     С.Нуманова























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск