ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Хўжалик судлари томонидан айрим қонун актларини қўллаш масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.07.2000 й. 85-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2000 йил 21 июлда Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган кўрсатмалар асосида республика хўжалик судларининг иқтисодий қонунчиликни мустаҳкамлаш, одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2000 й.

N 85


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

И.А.КАРИМОВНИНГ 2000 ЙИЛ 21 ИЮЛДА

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ЙИҒИЛИШИДА

СЎЗЛАГАН НУТҚИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН

КЎРСАТМАЛАР АСОСИДА РЕСПУБЛИКА

ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ

ҚОНУНЧИЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ОДИЛ

СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДА

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ЛОЗИМ

БЎЛГАН ВАЗИФАЛАР ТЎҒРИСИДА



Олий хўжалик суди Пленуми қайд этадики, Республика Президентининг Иккинчи чақириқ биринчи сессиясидаги маърузаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 февралдаги Баёнида белгиланган вазифалар хўжалик судларининг кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ролини янада оширишда муҳим рол ўйнади.

Хўжалик судлари иқтисодий ислоҳотларни ривожлантириш ҳамда демократик жараён ва бозор муносабатларини чуқурлаштиришда қонун устуворлигини таъминлаш, мулкдорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этишга, кичик ва ўрта бизнес ҳамда тадбиркорликнинг ривожланишига қўйилаётган тўсиқларга қарши курашда фаол иштирок этмоқдалар.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида суд фаолиятини тартибга солувчи бир қатор меъёрий ҳужжатларнинг қайта кўриб чиқилганлиги, Германия техник ҳамкорлик жамияти, Бремен Университети ҳамда Россия академиясининг нуфузли мутахассислари иштирокида турли мавзуларда семинар ва илмий машғулотлар ўтказилиши, "Хўжалик ҳуқуқи" ўқув марказида 200 дан ортиқ шу соҳа суд ходимлари билан қисқа муддатли ўқув-семинар ва амалий машғулотлар ўтказилиши хўжалик судлари фаолиятини кучайтиришга қаратилган муҳим омиллардан ҳисобланади.

Хўжалик судларига хўжалик юритувчи субъект ва тадбиркорлардан келиб тушган низоларнинг сони жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўпайган, яъни 20027 та ариза келиб тушган, ундириб берилган қарзлар 76 фоизга ёки 23,0 млрд. сўмга ортиб, жаъми 53,4 млрд. сўмни ташкил этган, жумладан, 1166 та хўжалик иши юзасидан кичик ва ўрта бизнес субъектлари фойдасига 2,8 млрд. сўм, агросаноат комплексига кирувчи хўжаликлар иштирокида тузилган шартнома мажбуриятлари юзасидан уларнинг фойдасига 1753 та ишлар бўйича 2,4 млрд. сўм, шу жумладан, деҳқон ва фермер хўжаликлари фойдасига 168 та иш бўйича 104,9 млн. сўм қарз ва етказилган зарарлар ундириб берилган.

Республика хўжалик судлари ижрочиларининг иш юритувида мавжуд бўлган жами 9,5 млрд. сўмлик 6261 та суд ҳужжатларидан 5,2 млрд. сўмлик 3548 тасининг ижроси тўлиқ таъминланди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 млрд. сўмга ёки 1,7 баробарга, сон жиҳатидан эса 774 тага ёки 28 фоизга кўпдир. Ушбу фаолият натижасида хўжалик юритувчи субъектларнинг, айниқса тадбиркорларнинг одил судловга бўлган ишончи тобора ортмоқда.

Шу билан бирга Наманган, Жиззах, Навоий, Тошкент, Хоразм ва Бухоро вилоят хўжалик судларида кўришга қабул қилинмасдан қайтарилган ва рад этилган даъво аризалари, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Самарқанд вилоятида эса иш юритувга қабул қилиниб, ҳал этилмаган ишларнинг сони анчагина эканлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Иқтисодиётни соғломлаштириш ҳамда бозор муносабатларида тадбиркорликни эркинлаштириш мақсадида фаолият кўрсатмаётган, боқимандалик кайфиятига тушиб қолган 3225 та корхона ва ташкилотлар тугатилиб, давлат реестридан чиқарилган.

"Банкрот" деб топилган корхоналарнинг Сурхондарё, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида тегишлича 71, 64, 57 ва 52 фоизи тугатилиб, давлат реестиридан чиқарилиб, бу соҳада сезиларли натижаларга эришилган.

Республика хўжалик судлари томонидан биринчи инстанцияда қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан апелляция тартибида шикоят келтириш ҳолатлари камаймаган. Андижон, Фарғона, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича келтирилган шикоятларнинг бир қисми қаноатлантирилиб, биринчи инстанцияда қабул қилинган суд ҳужжатлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган.

Олий хўжалик судининг кассация инстанциясида кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга камайган бўлса-да, Қашқадарё, Андижон, Самарқанд, Тошкент ва Навоий вилоятлари хўжалик судларининг қуйи инстанцияларида чиқарилган суд ҳужжатларини бекор қилиш ва ўзгартириш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

Республика Президентининг 1998 йил 4 мартдаги Фармонида белгиланган тартибда иқтисодий соҳада қонунларнинг аниқ ижросини таъмин этмаган ва интизомсизликка йўл қўяётган раҳбарларга нисбатан таъсир чоралари қўллаб, қонунчиликни мустаҳкамлаш тадбирлари етарли даражада амалга оширилмаётир.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Жиззах, Сирдарё ва Навоий вилоят хўжалик судлари томонидан қўзғатилган жиноят ишларининг бир қисми тергов ва суд жараёнида асоссиз қўзғатилганлиги аниқланиб тугатилган ёки бекор қилинган.

Олий хўжалик суди Пленумининг 2000 йил 28 январдаги 81-сон “Хўжалик судларининг 1999 йил иш якунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2000 йил 22 январда Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессиясида сўзлаган нутқидан хўжалик судлари учун келиб чиқадиган устувор вазифалар тўғрисида"ги қарорида белгиланган тартибда ходимларнинг касб маҳоратини ошириш учун жойларда амалий ишлар етарли даражада олиб борилмаётир.

Республика бўйича банк муассасаларида ўтган йиллар ҳисобидан ижроси таъминланмаган жаъми 25,1 млрд. сўмлик, жумладан 24,3 млрд. сўмлик ундирувчилар фойдасига, 639,2 млн. сўмлик давлат бюджетига, 27,2 млн. сўмлик хўжалик судларининг ривожлантириш фондига маблағ ундиришга оид суд ҳужжатлари мавжуд. Айниқса, Андижон вилоят хўжалик судида 2,5 млрд. сўмлик 1096 та суд ҳужжатларининг ижроси таъминланмаганлиги ачинарли ҳолдир.

Айрим ҳудудларда суд ҳужжатларини ижро этишда биржалар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилмаган. Андижон вилоят хўжалик суди томонидан биржа савдосига чиқарилган жами 121,3 млн. сўмлик мол-мулкнинг 98 фоизи ҳануз сотилмаган.

Республика хўжалик судларининг шаҳодатдан ўтказилган 101 нафар ходимидан 19 нафари ёки 20 фоизи, жумладан Андижон, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида 3 нафардан ходим эгаллаб турган лавозимига нолойиқ эканлиги учун ишдан озод этилди. Наманган вилоятида 2 нафар, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида 1 нафардан судьялик лавозимлари узоқ вақтдан буён тўлдирилмаган.

Президентимиз таъкидлаганидек, ушбу ҳолатлар кадрлар масаласига жиддий эътибор беришимиз лозимлигини кўрсатади.

Республика хўжалик судлари ходимлари ярим йил давомида 87 марта телевидение, 118 марта радио, 108 марта рўзнома ва журналлар саҳифалари орқали қонун ва меъёрий ҳужжатларни тарғиб этганлар. Аммо хўжалик судларининг ходимлари ҳали бу борада ўз имкониятларидан етарли даражада фойдаланмаётирлар. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 июлдаги йиғилишида сўзлаган нутқидаги кўрсатмаларидан келиб чиқиб, хўжалик судларига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш, иқтисодиётни эркинлаштириш, бозор ислоҳотларини чукурлаштириш ҳамда одил судловни юқори савияда ҳаётга татбиқ этишда уларнинг иштирокини кучайтириш ва қайд этилган камчиликларни бартараф этишни таъминлаш мақсадида Олий хўжалик судининг Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика Президенти И.А.Каримовнинг 2000 йил 21 июлда Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифалар Республика хўжалик судлари фаолиятини янада кучайтириш, одил судловнинг самарадорлигини ошириш, Кадрлар масаласини яхшилашда амалий Дастур деб қабул қилинсин.


2. Олий хўжалик судининг судлов таркиблари раислари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раислари ушбу Дастурни бажариш мақсадида:


2.1. Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастуридан келиб чиқадиган вазифалар асосида хўжалик судлари тизимини юксак малакали ҳуқуқшунос кадрлар билан таъминлаш, мавжуд бўш ўринларни тўлдириш бўйича зарурий ишларни амалга ошириш;


2.2. Судьялик лавозимига захирага олиш ва улар билан ишлаш фаолиятини қайта ташкил этиш, лавозимига янги тайинланган ва сайланган судьяларга мураббийлик институтини жорий этиш, ушбу амалиётларнинг самарадорлигига эришиш ҳамда ходимларнинг билим ва касб маҳоратини оширишга қаратилган қўшимча чоралар кўриш;


2.3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чоралар белгилаб, қишлоқда иқтисодий ва аграр муносабатларни ислоҳ қилишга қаратилган қонун талабларини бузиш, ушбу жараёнларга тўсқинлик қилиш ва обрўсизлантиришга қаратилган, шу жумладан, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқарув идораларининг қонунсиз аралашувларига оид ҳар бир ҳолат бўйича айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган таъсир чораларини қўллаш ва бажарилишини таъминлаб, муросасизлик муҳитини яратиш ва бу соҳада жойларда амалга оширилган фаолият умумлаштирилиб, жорий йилнинг 1 сентябрига Олий хўжалик судига ахборотнома тақдим этиш;


2.4. Фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда агросаноат тизимига кирувчи бошқа шаклларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг аризалари юзасидан низоларини судларда ҳал этишда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги мавқеини ошириш;


2.5. Тижорат банклари ва тадбиркорлар ўртасида банк хизмати кўрсатишга доир ва кредит шартномаларини бажармаслик юзасидан келиб чиқадиган низоларни хўжалик судларида ҳал этиш амалиётини умумлаштириш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш;


2.6. Юридик шахс ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларнинг иштирокидаги низоларни хўжалик судларида ҳал этиш амалиётини ўрганиш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя этишни таъминлаш; 


2.7. Суд ҳужжатлари ижроси билан боғлиқ хўжалик судлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чоралар белгилаб ижрога қаратилган, айниқса давлат бюджетига маблағ ундиришга оид хўжалик ишларининг ижросини тўлиқ таъминланишига эришиш;


2.8. Суд ҳужжатлари билан “банкрот” деб топилган хўжалик субъектларини қонунда белгиланган тартибда тугатиш ва давлат реестридан чиқаришни тўлиқ таъминлаш:


2.9. Жойлардаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда бюджет олдидаги ҳамда суд ҳужжатлари билан тасдиқланган қарзлари ундирилмаган хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш амалиётига чек қўйиш чоралари белгилаш ва бу соҳада маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда бошқарув идоралари мансабдор шахслари томонидан йўл қўйилган ҳар бир қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланиши таъминлансин.


3. Суд амалиётини умумлаштириш ва таҳлил этиш бҳлимига (М.Умаров) жойларда даъво аризаларини қабул қилинмасдан қайтариш ва рад этиш билан боғлиқ амалиётини умумлаштириб, ушбу соҳадаги 2 та вилоят хўжалик суди фаолиятини ўрганиш ва натижаси бўйича жорий йилнинг 1 ноябрига таклиф киритиш топширилсин.


4. Республика Президентининг 1998 йил 4 мартдаги Фармонида белгиланган тартибда иқтисодий соҳада қонунларнинг аниқ ижросини таъмин этмаган ва интизомсизликка йўл қўяётган раҳбарларга нисбатан таъсир чоралари қўллаб, қонунчиликни мустаҳкамлаш тадбирлари амалга оширилсин.


5. Барча хўжалик судлари раисларига, ҳал этилган ишлар юзасидан асоссиз ва шошма-шошарлик билан жиноят иши қўзғатиш фавқулодда ҳолат деб қаралиши, асоссиз жиноий иш қўзғатиб тергов ва суд давомида бекор қилинишига, шахсга оқлов ҳукми чиқарилишига йўл қўйган судьяларга нисбатан қонунда кўзда тутилган қатъий чоралар қўлланилиши зарурлиги уқтирилсин.

Жойларда 1999 йил ва жорий йилнинг 6 ойи давомида хўжалик судлари томонидан қўзғатилган жиноят ишларини бекор қилиш ва тугатиш сабаблари ўрганилиб, натижалари ҳақида жорий йилнинг 1 сентябрига қадар Олий хўжалик судига батафсил ахборотномалар тақдим этилсин. 


6. Андижон вилоят хўжалик суди томонидан суд ҳужжатлари, айниқса бюджет ва Республика хўжалик судларининг ривожлантириш фондига маблағ ундиришга оид ҳужжатлар юзасидан қонуний чоралар кўрилмаганлиги, мажбурий ижро сохасидаги фаолиятда қонунчиликка риоя этишни ташкил этмаганлиги, Олий хўжалик суди Раёсати ва раҳбариятининг ушбу йўналишдаги топшириқларини бажармаганлиги, мазкур соҳадаги мавжуд камчиликларга муросасозлик муносабатида бўлиб келаётганлиги учун вилоят хўжалик суди раисининг ўринбосари, Доимий ишчи гуруҳи раҳбари Р.Латифжонов интизомий чорага лойиқ деб топилсин.

Р.Латифжоновга нисбатан интизомий иш қўзғатилсин ва кўриб чиқиш учун Олий хўжалик судининг Малака ҳайъатига тавсия этилсин.

Вилоят хўжалик суди раиси Ф.Шамсиддиновнинг эътибори мавжуд камчиликларга қаратилиб, уларни бартараф этиш учун унга 3 ой муҳлат берилсин . Ишда ижобий ўзгаришлар рўй бермаган ҳолда қатъий интизомий чорага тортилиши ҳақида огоҳлантирилсин.

Унга ишдаги камчиликлари учун катта суд ижрочиси Р.Солиевга қатъий интизомий чора қўллаш топширилсин.


7. Ижро бўлимига (С.Зокиров) Андижон вилояти хўжалик суди ва бошқа суд ҳужжатларининг ижроси бўйича сусткашликка йўл қўйилаётган хўжалик судларига жойига чиқиб, амалий ёрдам кўрсатиш топширилсин.


8. Одил судлов сифатини яхшилаш ва суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш соҳасидаги фаолият самарадорлигини оширишда суд ходимларининг билим ва касб маҳоратини ошириш юзасидан ўтказилаётган қисқа муддатли ўқув-семинар ва амалий машғулотлар ўтказиш амалиёти маъқуллансин.

Республика хўжалик судларининг раҳбариятига жойларда ҳам мазкур амалиётни ташкил этиш ҳамда суд ходимларининг билим ва касб маҳоратини оширишга оид қўшимча чоралар кўриш топширилсин.


9. Судьялик лавозимига захирага олинган номзодларнинг касб ва билим маҳоратини оширишга қаратилган доимий бир йиллик ўқув курсини Олий хўжалик судининг “Ўқув марказида” ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.


10. Ушбу Пленум қарори жойларга юборилиб, ижроси бўйича назорат олиб бориш Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари Н.Р.Ахмоновга юклатилсин.








Время: 0.0239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск