ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Хўжалик суди фаолиятининг якунлари ҳақида /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 й. 109-сон "Хўжалик судларининг 2002 йилдаги иш фаолияти якунлари ҳамда Президент И.А.Каримовнинг 2003 йил 17 февралдаги ВМ мажлисида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига бағишланган маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2003 й.

N 109




ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИНГ 2002 ЙИЛДАГИ ИШ

ФАОЛИЯТИ  ЯКУНЛАРИ  ҲАМДА  ПРЕЗИДЕНТ

И.А.КАРИМОВНИНГ 2003 ЙИЛ 17 ФЕВРАЛДАГИ

ВАЗИРЛАР       МАҲКАМАСИ      МАЖЛИСИДА

ИСЛОҲОТЛАРНИ   ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН

МАЪРУЗАСИДАН     КЕЛИБ     ЧИҚАДИГАН

ВАЗИФАЛАРНИНГ       БАЖАРИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА



Олий хўжалик судининг Пленуми қайд этадики, ўтган йилда Республика хўжалик судлари томонидан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасидаги давлат Дастурининг ижроси, одил судлов сифатини янада ошириш ва иқтисодий муносабатларда қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан белгиланган тадбирлар изчиллик билан амалга ошириб борилган.

Тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес субъектлари, шу жумладан де??он ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқий ҳимоя қилинишини яхшилаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, солиқ, банк ҳамда бошқа идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилган тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

Хўжалик судлари томонидан ўтган йилда 40529 та тадбиркор ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган, улар фойдасига 404,4 млрд. сўм ҳамда 968,9 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарзлар ва кўрган зарарлари ундириб берилган.

Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий ҳимояси сифатида 10632 та ишлар давлат божи олинмасдан, 2483 та ишлар давлат божи тўловини кечиктириб, 433 та ишлар давлат божини бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан ҳал этилган. Давлат божи ва суд жарималари ҳисобидан Республика бюджетига 4,1 млрд. сўм ундирилган.

3115 та иш бўйича кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда де??он ва фермер хўжаликлари ҳуқуқ-манфаатлари ҳимоя қилиниб, уларга 9,8 млрд. сўм ундириб берилган.

Ушбу тизим субъектларининг эркин фаолият кўрсатишига тўсиқ бўлаётган давлат ва назорат қилувчи идораларнинг 170 та қонунга зид бўлган ҳужжатлари ҳақиқий эмас деб топилган.

Иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш мақсадида, 1531 та корхонага нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган. Шулардан иқтисодий инқирозга юз тутган 1250 та корхона "банкрот" деб эътироф этилиб, 1080 таси тугатилган ва мол-мулкларини аукционларда сотиш йўли билан 1,9 млрд. сўм қарзлари қопланган. 102 та корхоналар ўзларининг муддати ўтказиб юборилган қарзларидан қутулганликлари туфайли суд жараёнида ишлар тугатилган.

Шартнома ва тўлов интизомини сурункали равишда бузиш, ғараз мақсадларни кўзлаб корхоналарни банкротлик ҳолатига олиб келиш ва бошқа кўринишдаги қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 108 та жиноий иш қўзғатилган. 3027 нафар мансабдор шахсдан республика бюджетига 60 миллион сўм маъмурий жарима, 2234 кишидан корхона ва ташкилотларга етказилган 44 миллион сўмлик моддий зарар ундирилган. Судларнннг тақдимнома ва хусусий ажримлари натижасида иқтисодий муносабатларда тартибсизликка йўл қўйган 87 киши эгаллаб турган раҳбарлик лавозимларидан бўшатилганлар, 1037 киши тегишли интизомий жавобгарликка тортилганлар.

Ютуқлар билан бирга, айрим хўжалик судларининг иқтисодий муносабатларда қонунчиликни мустаҳкамлаш, одил судлов сифатини яхшилаш ва ижро интизомини кучайтириш соҳасидаги ишлари талаб даражасида ташкил этилмаганлиги умумий иш аҳволига бироз бўлса-да салбий таъсир кўрсатмоқца.

Хўжалик юритувчи субъектлардан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилмасдан қайтариш ҳолатлари Тошкент ва Хоразм вилоятларида ҳамон бартараф этилмаган.

Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида баъзи ҳолатларда хўжалик ишларини кўриб чиқиш ва суд ҳужжатларини расмийлаштириб тегишли тарафларга юборишда қонун билан белгиланган процессуал муддатларнинг бузилишига йўл қўйилган.

Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида дастлабки суд қарорларини юқори инстанцияда бекор қилиш ва ўзгартириш ҳолатларининг учраётганлиги сабаблари таҳлил қилиниб, бу камчиликларни узил-кесил бартараф этиш чоралари кўрилмаган. Суд ҳужжатлари тузилишининг сифат даражасини яхшилаш, судьяларнинг касб-маҳорати ва малакасини ошириш, ихтисослашув асосида иш кўрилишини такомиллаштиришда сусткашликка йўл қўйилган.

Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилояти хўжалик судларида қўлланилган таъсир чораларининг ижросига эътиборсизлик билан қаралиши оқибатида суд қарорларининг маълум бир қисми ҳануз бажарилмаган.

Ушбу йўналишда жойлардаги давлат солиқ инспекциялари ҳамда Суд қарорларини ижро этиш, судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаментининг ҳудудий бўлимлари билан амалий ҳамкорлик талаб даражасида йўлга қўйилмаган.

Шунингдек, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида хўжалик судлари билан прокуратура ҳамда умумий юрисдикция судлари ўртасида ҳамкорлик етарли йўлга қўйилмаганлиги оқибатида қўзғатилган жиноий ишларнинг аксарияти охиригача ҳал этилмасдан қолган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида айрим корхоналарнинг иқтисодий инқирозга юз тутиш сабаблари ва айбдор шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан таъсир чоралари қўллашда тегишли идоралар билан ўзаро ҳамкорлик лозим даражада ўрнатилмаслиги натижасида, "банкрот" деб топилган корхоналарни тугатиш ва давлат реестридан чиқариш ҳамда қарзларини қоплаш ишларида бирмунча сусткашликларга йўл қўйилган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоят хўжалик судларида судъяликка номзодлар захирасини тайёрлашда жиддий камчиликлар мавжуд.

Юқорида баён этилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 февралдаги мажлисида Республика Президенти томонидан хўжалик судлари олдига қўйилган вазифалар ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида, Олий хўжалик судининг Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика Президенти И.А.Каримовнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2002 йилда ўтказилган республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2003 йилда ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига бағишланган мажлисдаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш хўжалик судларининг устувор вазифалари деб белгилансин ва уларни тегишли идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириш учун барча зарурий чоралар кўрилсин.


2. Ушбу мақсадда, Олий хўжалик суди судлов таркиблари, бошқарма ва бўлимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларидан:

- суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасидаги давлат Дастури доирасида белгиланган тадбирларни изчиллик билан амалга ошириш;

- хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлардан келиб тушаётган ариза ва мурожаатларни қонун талаблари асосида, тезкорлик билан сифатли ҳал этиб, бюрократия ва сансалорликнинг олдини олиш;

- шартнома интизоми бузилишига оид ишларни ҳал этишда, уни шакллантириш ва ижро қилинишининг барча поғоналарида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан айбдор шахсларга тегишли таъсир чораларини қўллаб, ижросини тўлиқ таъминлаш тадбирларини амалга ошириш;

- шартнома интизомини юксалтириш соҳасидаги тарғибот ишлари сифатини ошириш, жойлардаги мавжуд муаммолар моҳиятидан келиб чиқиб, бу борада ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ва бошқа идоралар билан мувофиқлаштирилган тадбирларни амалга оширишни йўлга қўйиш;

- прокуратура ва солиқ идоралари, шунингдек банкротлик ҳолатларини қўзғатган бошқа шахслардан корхонанинг банкротликкача бўлган ҳолатларининг тўлиқ таҳлили, ночор аҳволга тушиш сабаблари, бунга айбдор бўлган мансабдор шахслар ва уларга нисбатан қўлланилган чоралар. шунингдек, банкротлик масаласи кўтарилган корхонанинг мол-мулкини сақлаш борасида кўрилган тадбирлар ҳақидаги ахборот алмашуви натижасида тегишли чоралар кўриб борилишини таъминлаш;

- тадбиркорларга давлат органлари билан ўзаро муносабатда, айниқса бино ва ер участкалари ҳамда турли рухсат берувчи ҳужжатларни олишга оид масалаларни ечишда мунтазам ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва назорат органларининг ноқонуний аралашуви ҳаракатларидан ҳимоя қилиш;

- тўлов ва ўзаро ҳисоб-китобларни мустаҳкамлаш, айниқса халқ хўжалигининг етакчи тармоқларида, банкрот ҳолатида ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни соғломлаштириш, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда қимматли қоғозлар бозорида фаолият кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишнинг ҳуқуқий асосларидан фойдаланишга алоҳида эътибор бериб, судья ва суд ходимларининг ушбу соҳалардаги билим ва касб-маҳоратларини янада ошириш чораларини кўриш;

кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида ишлаб чиқилган тадбирларнинг аниқ ижросини таъминлаш, кадрларни танлаш ва қайта тайёрлаш, судьяликка номзодлар захирасини тузиш ишларини ҳозирги талаблар асосида ташкил этиш топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди ва бошқа республика идоралари билан ҳамкорликда тузилган "Республика хуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг 2003 йилда иқтисодий соҳаларда қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган мувофиқлаштирилган ташкилий-ҳуқуқий ва амалий чора-тадбирлари" маъқуллансин ва уларни тўлиқ бажариш юзасидан тегишли тадбирлар амалга оширилсин.


4. Республика хўжалик судлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш Давлат инспекциялари ҳамда Де??он ва фермер хўжаликлари уюшмалари томонидан де??он ва фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик субъектлари фойдасига киритилган даъво аризалар юзасидан давлат божи тўловисиз уни кейинчалик жавобгар ташкилот ҳисобидан ундириб олиш тартиби билан, ишларни кўриб ҳал этишни йўлга қўйсинлар.


5. Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари Ш.Рўзиназаровга, судлов таркиблари (А.Дўстбобоев, С.Таниқулов, К.Убайдиллоев), Суд амалиётини умумлаштириш ва таҳлил этиш бўлими (З.Исматуллаев) билан биргаликда бир ҳафталик муддат ичида Қишлоқ ва сув хўжалиги, Адлия, Иқтисодиёт вазирликлари, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Де??он ва фермерлар уюшмаси билан ҳамкорликда, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида мажбуриятларга риоя этиш юзасидан амалдаги намунавий шартномаларга ўзгартириш киритиш борасида зарур ишларни бажариш ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳужжатларни тайёрлаш топширилсин.


6. Олий хўжалик суди Раисининг ўринбосари М.Азимовга, судлов таркиблари, Суд амалиётини умумлаштириш ва таҳлил этиш бўлими ҳамда банкротлик масалалари бўйича катта маслаҳатчи (Б.Тешабоев) билан биргаликда, тегишли идоралар билан ҳамкорликда бир ойлик муддат ичида иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган корхоналар банкротлиги масаласи бўйича ариза тайёрлаш, уни судларга тақдим этиш, ушбу корхоналарнинг банкротликкача бўлган ҳолатини таҳлил этиш, айбдор шахсларга чора қўллаш, мол-мулкларини сақлаш, хатлаш, баҳолаш, сотувга чиқариш, сотиш ва бошқа амалиётларни тартибга солувчи механизмларни қайта ишлаб чиқиб, раҳбариятга тақдим этиш топширилсин.


7. Олий хўжалик суди Раисининг ўринбосари Ш.Рўзиназаровга, Қонунларни мужассамлаштириш ва ҳуқуқ-тартибот бўлими (М.Исомов) билан биргаликда, бир ойлик муддат ичида Республика хўжалик судлари томонидан аҳоли ва меҳнат жамоалари ўртасида ўтказилаётган тарғибот ишлари, айниқса шартнома интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар сифатини таҳлил этиб, ушбу соҳани юқори савияда ташкил этиш чораларини белгилаш топширилсин.


8. Олий хўжалик суди Раисининг биринчи ўринбосари Н.Ахмонов, Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи М.Ниёзметов, судлов таркиблари, хўжалик судлари раислари 45 кунлик муддат ичида жойлардаги хўжалик судлари томонидан қўзғатилган жиноий ишларни прокуратура органлари билан ҳамкорликда таҳлил қилиб чиқсинлар ва уларни ҳал этишни охирига етказиш чораларини кўрсинлар.


9. Олий хўжалик суди Раисининг ўринбосари М.Азимовга, Олий хўжалик судининг судъялари, Суд амалиётини умумлаштириш ва таҳлил этиш бўлими билан бирга, жойларда суд ҳужжатларининг тузилиш сифатини яхшилаш чораларини амалга ошириш, аниқланган ҳар бир сифатсиз суд ҳужжатини муҳокама этиб, натижаси юзасидан чоралар кўриб бориш топширилсин.


10. Олий хўжалик суди Раисининг ўринбосари М.Азимов 1 (бир) ойлик муддат ичида Кадрлар бошқармаси ҳамда Режалаштириш ва ҳисоб-китобни назорат қилиш бўлими (Х.Бектошев) билан биргаликда республика хўжалик судлари тизимида хўжалик судларининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси штат бирлигини жорий этиш масаласини тегишли идоралар билан ҳал қилиб, амалиётга татбиқ этиш чораларини кўрсин.


11. Олий хўжалик суди Раисининг биринчи ўринбосари Н.Ахмоновга Кадрлар бошқармаси (Б.Маҳамадов) ва хўжалик судлари раислари билан биргаликда жойларда бозор ислоҳотларининг барча ҳолатлари ва ўзига хосликларини биладиган малакали ҳуқуқшунослар ҳисобидан судъяликка захира тайёрлаш, уларни суд амалиёти асосида қайта ўқитишни ташкил этиш, бўш ўринларни жадаллик билан тўлдириш чораларини кўриб бориш топширилсин.


12. Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё. Самарқанд ва Андижон вилоятлари хўжалик судлари раисларининг эътибори (М.Насуллаев, Л.Алиева, Н.Собиров, Э.Сатторов, Ф.Шамсиддинов) жойларда қўлланилган таъсир чоралари, шунингдек қўзғатилган жиноий ишларни тергов ва судда кўришда йўл қўйилган сансалорликлар билан муросасозлик қилиб келаётганликларига қаратиб, бундай ҳолатларга зудлик билан барҳам берилмагани тақдирда, уларга нисбатан қатьий чоралар белгиланиши ҳақида огоҳлантирилсинлар.


13. Олий хўжалик суди Раисининг биринчи ўринбосари Н.Ахмоновга Кадрлар бошқармаси ҳамда Умумий бўлим (А.Эрдонов) билан биргаликда, бир ой муддат ичида судлар сифат кўрсаткичларини белгиловчи механизмларни ишлаб чиқиб, мониторинглар асосида илғор тажрибаларни оммалаштириш, юқори кўрсаткичларга эришган судлар, судьялар ва суд ходимларини рағбатлантириш, камчиликларни бартараф этиш чоралари юзасидан раҳбариятга таклиф киритиш топширилсин.


14. Пленум қарори жойларга юборилиб, ижроси бўйича назорат олиб бориш Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари Н.Р.Ахмоновга юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди раиси                         М. Абдусаломов


Пленум котиби,

Олий хўжалик суди судьяси                      Т. Юсупов

Время: 0.0148
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск