ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Хўжалик суди фаолиятининг якунлари ҳақида /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 04.03.2002 й. 102-сон "Республика хўжалик судларининг одил судловни амалга ошириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасидаги 2001 йилдаги амалиётининг таҳлили ва навбатдаги вазифалар ҳамда ВМ республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш ва 2002 йил вазифаларига бағишланган мажлисида белгиланган устувор йўналишлар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2002 й.

N 102




РЕСПУБЛИКА ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИНГ

ОДИЛ   СУДЛОВНИ   АМАЛГА   ОШИРИШ   ВА

ҚОНУНЧИЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ БОРАСИДАГИ

2001   ЙИЛДАГИ   АМАЛИЁТИНИНГ   ТАҲЛИЛИ   ВА

НАВБАТДАГИ   ВАЗИФАЛАР   ҲАМДА   ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ РЕСПУБЛИКАНИ ИЖТИМОИЙ-

ИҚТИСОДИЙ   РИВОЖЛАНТИРИШ   ЯКУНЛАРИ,

ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИНИ

БАҲОЛАШ ВА 2002 ЙИЛ ВАЗИФАЛАРИГА

БАҒИШЛАНГАН МАЖЛИСИДА БЕЛГИЛАНГАН

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР ИЖРОСИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Олий хўжалик судининг Пленуми қайд этадики, иқтисодий муносабатларда юзага келаётган низолар бўйича одил судлов сифатини ошириш, қонунчиликни мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг ҳуқуқий ҳимоя қилинишини кучайтириш тўғрисида Республика Президенти томонидан хўжалик судлари олдига қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида 2001 йилда маълум ишлар амалга оширилган. Ушбу ва бошқа долзарб масалалар Олий хўжалик судининг Пленуми ва Раёсати мажлисларида мунтазам муҳокама этилиб, хўжалик судлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган амалий чоралар кўрилган. Жойлардаги хўжалик судлари фаолиятига услубий ва амалий ёрдам кўрсатилиб, мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиб, қонунчиликни мустаҳкамлаш чоралари кўрилишига алоҳида эътибор қаратилган. Республика вазирликлари, концерн, корпорация ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари, ҳуқуқшунос ва масъул ходимлари билан қонунчиликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказилган.

Хўжалик субъектлари ва тадбиркорлардан ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш масалалари юзасидан хўжалик судларига 2001 йилда келиб тушган 36189 та аризаларнинг 34645 таси мазмунан ҳал этилиб, тегишли суд қарорлари билан даъвогарлар фойдасига 199,6 млрд. сўмлик қарз ва етказилган зарарлар ундирилган. 2000 йилга нисбатан ҳал этилган ишлар 1298 тага, ундирилган маблағ 100,3 млрд. сўмга ошган.

Тадбиркорлардан келиб тушган аризаларни қайтариш ва рад этиш ҳолатларининг кескин камайтирилишига эришилган. Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар хўжалик судларининг бу соҳадаги фаолияти сезиларли даражада яхшиланган. Тарғибот ишлари 65 фоизга, сайёр суд мажлислари ўтказиш 2 баробарга кўпайган.

"Банкрот" деб эътироф этилган 1172 та хўжалик субъектларининг 968 таси давлат реестридан чиқарилиб, мол-мулклари ҳисобидан уларнинг бюджет ҳамда кредиторлар олдидаги 2,5 млрд. сўмлик қарзлари қопланган. Андижон, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилояти хўжалик судлари томонидан бу борада самарали фаолият амалга оширилган.

Наманган, Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятларида кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқий ҳимоясига бағишлаб оммавий ахборот воситалари орқали самарали фаолият амалга оширилган. Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида қонунларни тарғиб этиш ва қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олишда сайёр суд мажлислари ўтказиш ролидан тўғри фойдаланилишига катта эътибор берилган.

Шартнома интизомини кучайтириш мақсадида, тўлов интизомига риоя этмаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбар ва мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилган таъсир чоралари 53 фоизга, шу жумладан айбдорларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарима 2 баробарга, моддий зарарларни ундириш 43 фоизга ошган. Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан эса 120 та жиноий ишлар қўзғатилган. Хусусий ажрим, тақдимнома ва бошқа ҳужжатларга кўра 53 киши раҳбарлик лавозимидан озод этилган.

Суд ижрочилари иш юритувига топширилган 18,4 млрд. сўмлик 8049 та суд қарорларининг 14,9 млрд. сўмлик 6553 тасининг ижроси таъминланган. Доимий Ишчи гуруҳлари ташаббуси билан банк муассасаларига топширилган 35,0 млрд. сўмлик 40 мингтадан ортиқ суд ҳужжатлари ижроси тўлиқ бажарилган.

Давлат божи ва суд жарималари ҳисобидан Республика бюджетига ундирилган маблағ 2 баробарга ошган.

Шу билан бирга, хўжалик судлари фаолиятида айрим соҳаларда йўл қўйилаётган баъзи камчиликлар умумий иш аҳволига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида Аризаларни қабул қилмасдан қайтариш ва рад этиш ҳолатларининг камайтирилишига эришилмаган. Наманган, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиққан низолар юзасидан келиб тушган мурожаатлар, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида корхоналарнинг банкротлиги масалалари юзасидан аризалар қабул қилинмасдан қайтарилган ёки рад этиш ҳолатлари кўпайган. Ушбу ҳолат сабабларини таҳлил этиб, камчиликларнинг олдини олишга қаратилган амалий чоралар кўрилмаган.

Хўжалик судлари томонидан 28 та ишни ҳал-этиш муддатлари бузилган, 90 та иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари белгиланган муддатлардан кечиктирилиб тарафларга юборилган. Бундай ҳолатларга Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар хўжалик судлари фаолиятида кўпроқ йўл қўйилган.

Шартнома интизоми бузилишига оид ишларнинг айримлари бўйича Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида айбдор шахсларга нисбатан амалий чоралар кўрилмаган. Самарқанд вилояти хўжалик судининг раиси А.Акромов, ўринбосари Э.Сатторов, судья М.Миркамолов, Қашқадарё вилояти хўжалик судининг раиси М.Насуллаев, Навоий вилояти хўжалик судининг раиси М.Насриев, Наманган вилояти хўжалик судининг судьяси Ш.Ҳасановлар бу борада сусткашликка йўл қўйганлар.

Жойларда маҳаллий ҳокимият ва давлат назорат органлари томонидан чиқарилган тадбиркорларнинг мўтаъдил фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи 130 та қонунга зид ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб топилган бир ҳолда, уларнинг кўпчилиги ҳамда корхоналарни "банкрот" даражасига олиб келиш ҳолатлари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида айрим ҳуқуқбузарлар мансабдор шахсларга нисбатан амалий чоралар кўрилмаган ва Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида қўзғатилган айрим жиноий ишлар юқори инстанцияларда бекор қилинган. Наманган, Сурхондарё вилоятларида бир қатор ишлар тергов давомида тугатилган.

Жиззах, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида қўлланилган маъмурий жарима ва моддий зарарни ундиришга оид айрим суд ҳужжатларининг ижроси таъминланмаган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Навоий, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилояти хўжалик судларида айрим судьялар томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари юзасидан апелляция тартибида келтирилган шикоятларнинг бир қисми қаноатлантирилган. Ушбу суд ҳужжатларининг бекор қилиниши ва ўзгартирилишига қонуннинг моддий ва процессуал меъёрларига риоя этилиши таъминланмаганлиги сабаб бўлган. Бироқ, бу ҳолатларга йўл қўйган судьяларнинг масъулиятини ошириш чоралари кўрилмаган.

Олий хўжалик судининг 1999 йил 28 апрелдаги Раёсати қарори билан белгиланган тартибда апелляция инстанцияда ҳал этиладиган ишларга хўжалик судининг раиси ёки ўринбосарлари раҳбарлик этилиши таъминланмасдан апелляция шикоятларини Фарғона вилоятида 67 фоизи, Андижонда 27 фоизи, Қашқадарёда 21 фоизи, Навоийда 16 фоизи ва Қорақалпоғистон Республикасида 6 фоизи судьялар таркибида кўриб чиқилган. Ушбу ҳолат ўз навбатида ишнинг сифатли ҳал этилишига салбий таъсир кўрсатмоқца. Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Андижон, Жиззах, Фарғона, Навоий ва Самарқанд вилоятлари хўжалик судлари томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари юзасидан кассация тартибида келтирилган шикоятларнинг маълум қисми қаноатлантирилган. Жойларда ушбу камчиликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасида амалий чоралар кўрилмаган.

Олий хўжалик судининг Пленуми ва Раёсати қарорларида белгиланган тартибда барча судья ва суд ходимларининг қонун тарғиботида фаол қатнашиши таъминланмаган. Олий хўжалик судининг судьяси Е.Есниязов, Андижон вилояти хўжалик судининг судьялари Х.Тўрахонов, Тошкент вилояти хўжалик судининг судьялари Ф.Абдуллаева, М.Ходжаева, Фарғона вилояти хўжалик судининг судьяси А.Шпитальная оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ишлари ўтказмаганлар. Андижон, Самарқанд ва Фарғона вилояти хўжалик судларининг айрим судьялари сайёр суд мажлислари ўтказиш амалиётидан етарли фойдаланмаганлар.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, ва Сирдарё вилоятларида тадбиркорлардан келиб тушаётган шикоятлар, шу жумладан, такрорий аризалар кўпайишининг сабаблари аниқланиб, камчиликларнинг олдини олиш борасида амалий чоралар кўрилмаган. Айрим хўжалик судларида Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсати қарорлари ҳамда топшириқ ва кўрсатмаларини бажариш учун белгиланган интизомни бузиш ҳолатларига чек қўйилмаган.

Самарқанд вилояти хўжалик суди раиси А.Акромов, Сурхондарё вилояти хўжалик судининг раиси Н.Собиров, ўринбосари М.Алланазаров, судья М.Худойназаров, Фарғона вилояти хўжалик судининг раиси Б.Махаматов, ўринбосари З.Алиохунова, Хоразм вилояти хўжалик суди раисининг ўринбосари Г.Шомуратов ва судья С.Раҳмонов, Тошкент вилояти хўжалик судининг судьяси Ф.Абдуллаевалар томонидан Олий хўжалик суди Раёсати қарорлари ҳамда тезкор йиғилиш баённомаси билан ихтисослашув бўйича белгиланган тартибда тегишли реферат ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилмаган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё ва Самарқанд вилояти хўжалик судларида Олий хўжалик судининг бошқа топшириқларини бажаришда ҳам ижро интизомининг бузилишига йўл қўйилмоқда. Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида статистик ҳисобот юритиш ва улар билан ишлаш соҳасида ўрнатилган тартибга тўлиқ риоя этилиши таъминланмаган.

Кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тарбиялаш ва малакасини ошириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чораларини кўриш лозим бўлади. Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 2 тадан, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 1 тадан судьялик лавозимлари узоқ вақтдан бери тўлдирилмаган.

Судьялик лавозимига захирага олинган номзодлар билан ишлаш ва уларни ишга тайёрлаш соҳасида ҳам ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуд.

Жойлардаги хўжалик судларининг моддий-техникавий таъминотини яхшилаш, ходимларга қулай иш шароити яратиб бериш билан боғлиқ ташкилий ишларда узилишларга чек қўйилмаган. Хўжалик судларида бўлган моддий-техника воситаларидан унумли фойдаланиш устидан назорат сусайтириб юборилган.

Юқорида баён этилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 14 февралдаги мажлисида Республика Президенти И.Каримов томонидан белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий хўжалик судининг Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Одил судловни амалга ошириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида 2001 йилдаги Республика хўжалик суддари амалиётининг таҳлили ва навбатдаги вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 14 февралдаги Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш ва 2002 йил вазифаларига бағишланган мажлисида белгиланган устувор йўналишлар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин ва ушбу соҳада ишлаб чиқилган тадбирлар режаси тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 14 февралдаги "2001 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш ҳамда 2002 йилда ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Олий хўжалик суди судлов таркиблари, бошқарма ва бўлимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларидан:

- жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга оид умумхалқ ҳаракатида хўжалик судлари иштирокини кенгайтириб, аҳоли ўртасида қонунларни тарғиб қилиш ва қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар сифатини кучайтириш;

- кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини бажаришда хўжалик судларининг кенг иштирокини таъминлаш, судья ва суд ходимларининг касб маҳорати ва малакасини оширишга қаратилган фаолиятни янада такомиллаштириш чораларини кўриш;

- муҳим материал ва табиий ресурслар, экин майдонлари, суғориш ва ичимлик суви, ёқилғи-энергетика, минерал хомашё ва бошқа ресурслардан фойдаланишда юзага келаётган ҳар бир низони ҳал этишда қонун талабларига қатъий риоя этилишини чуқур ўрганиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва бу борада интизомсизликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг масъулиятини оширишга қаратилган қонунда белгиланган амалий чораларни кўриб бориш;

- кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда хусусий тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, давлат тузилмалари ва назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг хўжалик-молиявий фаолиятига ноқонуний аралашув ҳолатларига қарши курашиш соҳасидаги суд амалиётини тубдан яхшилаб, бу борада йўл қўйилаётган қонун бузилиши ҳолатларига қарши курашда жойлардаги прокуратура, умумий юрисдикция судлари, адлия ва бошқа маъмурий идоралар билан ҳамкорликни кучайтириб, мувофиқлаштирилган ҳолда тегишли чоралар кўрилишини таъминлаш талаб этилсин.


3. Иқтисодий муносабатлардан келиб чиқаётган низолар бўйича одил судловни амалга ошириш, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ижро соҳасида айрим хўжалик судлари фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ва олдини олиш мақсадида:

- Олий хўжалик судининг умумлаштириш бўлимига (З.Исматуллаев) бир ой муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси (А.Нуржонов), Жиззах (М.Назаров), Қашқадарё (М.Насуллаев), Наманган (М.Муҳитдинов), Самарқанд (А.Акромов), Сурхондарё (Н.Собиров), Сирдарё (Ҳ.Темиров) ва Хоразм (Қ.Каримов) вилояти хўжалик судлари билан биргаликда аризаларни қабул қилмасдан қайтариш ва рад этиш билан боғлиқ суд амалиётида қонунчиликка риоя этиш масалаларини ўрганиб, бу соҳадаги фаолиятни янада такомиллаштириш чораларини белгилаш;

- Қорақалпоғистон Реепубликаси, Андижон (Ф.Шамсиддинов), Бухоро (Л.Алиева), Наманган ва Хоразм вилоятлари хўжалик судлари раисларига бир ой муддат ичида жойларда ишларни ҳал этиш ва суд ҳужжатларини томонларга юбориш учун қонун билан белгиланган муддатларнинг бузилишига йўл қўйиш сабабларини чуқур ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш, олдини олиш ва ходимлар масъулиятини оширишга қаратилган қўшимча чоралар белгилаб, натижаларини Олий хўжалик судига маълум қилиш топширилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раисларининг эътибори кичик ва ўрта бизнес субъектлари, айниқса деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳуқуқларини бузиш, хўжалик-молиявий фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳамда бозор муносабатларидан келиб чиқаётган бошқа низолар юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича камчиликларни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ва олдини олиш чоралари белгиланмаётганлиги ва ҳуқуқбузарларга қонунда белгиланган таъсир чораларининг қўлланилишида йўл қўйилган камчиликларга қаратилсин.

Самарқанд вилояти хўжалик суди раисининг ўринбосари Э.Саттаров, судья М.Миркамолов, Навоий вилояти хўжалик судининг раиси И.Насриев, Наманган вилояти хўжалик судининг судьяси Ш.Ҳасановлар бу соҳада йўл қўйилган бепарволик ва интизомсизликлари учун интизомий чорага лойиқдирлар. Бироқ, ишда туб ўзгаришларга эришиш учун 2 ой муҳлат бериш ҳақидаги таклифи инобатга олиниб, шу муддатдаги фаолияти якуни бўйича Олий хўжалик судининг Раёсати муҳокамасига киритиш масаласи кўрилсин.


5. Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар хўжалик судлари раисларига бир ойлик муддат ичида жойларда қўзғатилган жами жиноий ишларни инвентаризациядан ўтказиб, ишларни бекор қилиш, тугатиш, тўхтатиш ҳамда тергов ва судда узоқ муддат давомида қолиб кетиш сабабларини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш ва бу борада судьяларнинг масъулиятини ошириш чораларини белгилаб, 1 апрелга қадар барча ҳужжатларни Олий хўжалик судига тақдим этсинлар. Республика Президентининг 1998 йил 4 мартдаги Фармони талаблари асосида қўлланилган таъсир чоралари, айниқса бюджетга маъмурий жарима ундириш ва моддий зарарларни қоплашга оид суд ҳужжатларини таъминлашда Адлия вазирлиги қошидаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш Департаментининг ҳудудий бўлимлари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, ягона тарзда ижрога қаратилгаи ҳужжатлар ва натижаларнинг ҳисобга олинишини ташкиллаштириш, ҳар ойда солиштирма далолатномалар тузиш ва бу соҳани такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чоралар кўриб борилишини таъминласинлар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси (А.Нуржонов), Андижон (Ф.Шамситдинов), Қашқадарё (М.Насуллаев), Навоий (И.Насриев), Самарқанд (А.Акромов), ва Фарғона (Б.Махаматов) вилоятлари хўжалик судлари раисларининг эътибори ушбу хўжалик судларида одил судлов сифатини амалга ошириш ишлари талаб даражасида ташкил этилмаганлигига, апелляция босқичида ишларни кўриш учун белгиланган талабларнинг бузилиши, айрим судьялар томонидан доимий равишда камчиликларга йўл қўйилаётганлиги билан муросасозлик қилиб келинаётганлигига қаратилиб, зудлик билан амалий тадбирлар белгиланиб, ижобий натижаларга эришилиши таъминланмаган тақдирда, қатъий чораларга тортилиши ҳақида огоҳлантирилсинлар.


7. Ишлар бошқармасига (Ғ.Исмоилов) хўжалик судларининг моддий-техникавий базасини мустаҳкамлаш, ходимларга қулай иш шароити яратиб бериш ва мавжуд моддий-техника воситаларидан фойдаланишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш топширилсин.

Пленум қарори жойларга юборилиб, ижроси бўйича назорат олиб бориш Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари Н.Р.Ахмонов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди раиси                         М.Абдусаломов


Пленум котиби,

Олий хўжалик суди судьяси                      Т. Юсупов



Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск