ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Хўжалик суди фаолиятининг якунлари ҳақида /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.07.2001 й. 101-сон "2001 йилнинг 1-ярми иш фаолияти якунлари ҳамда ВМ 2001 йилнинг биринчи ярми якунларига бағишланган 17 июлдаги йиғилишида Республика Президенти И.Каримов томонидан белгиланган устувор йўналишлар асосида хўжалик судларининг одил судлов сифатини ошириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2001 й.

N 101




2001 ЙИЛНИНГ 1-ЯРМИ ИШ ФАОЛИЯТИ ЯКУНЛАРИ

ҲАМДА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2001 ЙИЛНИНГ

БИРИНЧИ ЯРМИ ЯКУНЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН 17

ИЮЛДАГИ ЙИҒИЛИШИДА РЕСПУБЛИКА ПРЕЗИДЕНТИ

И.КАРИМОВ ТОМОНИДАН БЕЛГИЛАНГАН УСТУВОР

ЙЎНАЛИШЛАР АСОСИДА ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИНГ

ОДИЛ СУДЛОВ СИФАТИНИ ОШИРИШ ВА ҚОНУНЧИЛИКНИ

МУСТАҲКАМЛАШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ  ТЎҒРИСИДА



Олий хўжалик судининг Пленуми қайд этадики, хўжалик судлари томонидан, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан тадбиркорлар, кичик ҳамда ўрта бизнес, де??он, фермер ва ширкат хўжаликлари ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, бу соҳада қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли тадбирлар белгиланиб, маълум ишлар амалга оширилган.

Республика Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 16 феврал ва 17 июлдаги мажлисларида халқ хўжалигининг барча соҳаларида шартнома интизомини кучайтириш, де??он, фермер ва ширкат хўжаликлари ҳамда оилавий пудратчилар ҳуқуқ-манфаатларининг ҳимоя этилишини таъминлаш борасида қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида, Олий хўжалик суди, Адлия ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Де??он ва фермер хўжаликларининг Республика уюшмаси, Тадбиркорлар палатаси ходимларидан иборат тузилган Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган Дастур доирасида республиканинг барча туман ва шаҳарларида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилган шартномалар мониторинги бўйича ўқув-семинар машғулотлари, мулоқот, савол-жавоб ва суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда. Ушбу мавзуларда оммавий ахборот воситалари орқали жойларда 2300 та тадбирлар ўтказилган. 1124 та хўжалик ишлари бсвосита меҳнат жамоаларида кўрилиб, қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш масалалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда де??он ва фермер хўжаликларининг 6073 та аризалари давлат божи тўланмасдан қабул қилиниб ҳал этилган. Давлат божини кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш масалалари юзасидан келиб тушган мурожаатларнииг 99 фоизи қаноатлантирилгаи.

Одил судлов сифатини ошириш, ижро интизомини кучайтириш ва иқтисодиётда қонунчиликни мустаҳкамлаш соҳасидаги суд фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор янги меъёрий ҳужжатлар жорий этилган. Жойига чиқиб хўжалик судларига ушбу масалалар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўриб борилмоқда.

Асосий эътибор хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, вужудга келаётган низоларни тезкорлик билан адолатли ҳал этиш, қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари қўллаб, тадбиркорликнинг ривожланишига ҳалақит бераётган тўсиқларни бартараф этишга қаратилган.

Жорий йилнинг 1-ярмида хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлардан келиб тушган 15635 та аризалар юзасидан 84,3 млрд. сўм қарз ва етказилган моддий зарарлар ундирилган. Давлат божи ва жарималар ҳисобидан Республика бюджетига 989,1 млн. сўм ундирилган.

Республика Президентининг 1997 йил 5 февралдаги Фармони асосида, банк муассасаларига топширилган суд ҳужжатларининг 24,4 млрд. сўмлик 29800 таси ижроси ҳақиқатда таъминланган. Республика бюджетига 865,6 млн. сўм ва хўжалик судларини ривожлантириш фондига 107,3 млн. сўм ўтказиб берилган. Суд ижрочилари томонидан 5,3 млрд. сўмлик 3,4 мингта суд ҳужжатлари мажбурий тарзда жавобгарларнинг мол-мулкини сотиш ҳисобидан ижро этилган.

Шу билан бирга, тадбиркорлар айниқса кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда де??он ва фермер хўжаликлари аризаларини қабул қилиб, ҳал этиш ва суд ҳужжатларини ижро этишда айрим ҳудудларда сусткашликка йўл қўйилган.

Хўжалик юритувчи субъектлардан келиб тушган аризаларни қабул қилмасдан қайтариш ва рад этиш кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Сурхондарё (6-24), Андижон (30-39) ва Сирдарё (36-40) вилоятларида 4 фоиздан 4 баробаргача ошган бир ҳолда, ушбу ҳолат сабаблари ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмаган.

Бухоро ва Хоразм вилоятларида ишни биринчи инстанцияда кўришда, Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида ишни апелляция инстанциясида кўришда, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида эса суд ҳужжатларини томонларга юборишда қонун билан белгиланган муддатлар бузилишига йўл қўйилган. Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида мавжуд бўлган камчиликлар статистик ҳисоботларда кўрсатилмаган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилояти хўжалик судлари томонидан 1-инстанциясида қабул қилинган суд ҳужжатларининг сифати бирмунча ёмонлашган.

Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг судьяси Ю.Ким, Қашқадарё вилояти хўжалик судининг судьяси О.Қудратов, Сирдарё вилоят хўжалик судининг судьялари И.Пак, С.Нуманова, Т.Тожибоев, Фарғона вилоят хўжалик судининг судьялари А.Қорабоев, Н.Узоқов, Н.Маҳкамова, Хоразм вилояти хўжалик суди раисининг ўринбосари Г.Шомуратов, Тошкент шаҳар хўжалик судининг судьялари А.Мухторов, С.Абилов томонидан чиқарилган қарорлар юзасидан келтирилган шикоятларнинг деярли барчаси қаноатлантирилиб, қуйи инстанцияда чиқарилган суд ҳужжатлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган.

Кассация инстанциясида бекор қилинган ва ўзгартирилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тегишлигича 26-27 фоизга ошган. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилояти хўжалик судлари томонидан чиқарилган қўйи инстанция суд ҳужжатлари юзасидан келтирилган шикоятларнинг аксарияти қаноатлантирилиб, бекор қилинган ёки ўзгартирилган. Жойларда ушбу ҳолат сабабларини таҳлил этиб, одил судлов сифатини яхшилаш чоралари кўрилмаган.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ҳамда шартнома мажбуриятларининг бузилишига сабабчи бўлган мансабдор шахсларга нисбатан Республика Президентининг 1998 йил 4 мартдаги Фармони асосида қўлланилган таъсир чоралари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки баробарга ошган бир ҳолда, айрим турдаги таъсир чораларини қўллашда Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Қашқадарё ва Навоий вилояти хўжалик судлари сусткашликка йўл қўйганлар.

Бухоро вилояти хўжалик суди раиси Л.Алиева, Қашқадарё вилояти хўжалик суди раиси М.Насуллаев, Навоий вилояти хўжалик суди раиси И.Насриев, Самарқанд вилояти хўжалик суди Раиси А.Акромов кўрган ишлари юзасидан биронта таъсир чоралари қўлланилмаган. Қорақалпоғистон Республикасида корхоналарнинг банкротлик ҳолати юзасидан бирон-бир мансабдор шахс жавобгарликка тортилмаган.

Тадбиркорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, хўжалик-молиявий фаолиятига асоссиз аралашиш ҳолатларига қарши курашни кучайтириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигига қарамасдан, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган ва Хоразм вилоятларида давлат, маҳаллий ҳокимият ҳамда ўзини ўзи бошқариш органларининг ноқонуний ҳужжатлари асосида тадбиркорларнинг ҳуқуқ-манфаатлари поймол қилинганлиги ҳолатлари билан муросасозлик қилиниб, бундай шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўлланилиши таъминланмаган.

Раёсат ва Пленум қарорлари билан хўжалик судларига қўлланган маъмурий, моддий ва интизомий чоралар ижросини тўлиқ таъминлаш, бекор қилинган ҳамда тугатилган ва терговда узоқ вақтдан буён қолиб кетган жиноят ишлари сабабларини ўрганиб, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чора кўриш ҳақида таклиф киритиш топширилганлигига қарамасдан, Андижон вилояти хўжалик суди томонидан қўзғатилган  бир жиноят иши апелляция инстанциясида бекор қилинганлиги, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида биттадан жиноят ишлари тергов жараёнида тугатилганлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қўзгатилган жиноят ишларининг тергови қонунда белгиланган муддатларда тугатилмаганлигининг сабаблари эътибордан четда қолган. Андижон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қўлланилган маъмурий, моддий ва интизомий таъсир чораларининг аксарият қисми амалдаги қонунларда белгиланган тартибда ижро этилиши таъминланмаган.

Тошкент шаҳар, Бухоро ва Наманган вилоятларида "банкрот" деб эътироф этилган бир қатор хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш ва давлат реестридан чиқаришда сусткашликка йўл қўйилган.

Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида банк идораларига топширилган, айниқса, республика бюджетига маблағ ундиришга оид катта миқдордаги суд ҳужжатлари ижро этилмаганлиги сабабларини таҳлил этиб, камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмаган. Ушбу вилоятларда мажбурий ижро соҳасидаги фаолият ҳам амалдаги қонун доирасида ташкил этилмаганлиги оқибатида ижро кўрсаткичлари пасайиб кетган. Ушбу мазмунда тадбиркорлардан келиб тушаётган шикоятлар сони камаймаяпти. Андижон, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида де??он ва фермер хўжаликлари фойдасига чиқарилган суд ҳужжатларининг аксарияти банклар томонидан ижро этилмаганлиги жойлардаги Доимий ишчи гуруҳлари эътиборидан четда қолган.

Биржалар билан ўзаро ҳамкорлик яхши йўлга қўйилмаганлиги сабабли, савдога чиқарилган катта миқдордаги мол-мулклар сотилмасдан қолмоқда.

Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг айрим судьялари тарғибот ишида қатнашмаганлар. Бу соҳада белгиланган вазифаларнинг улар томонидан тўлиқ ижро этилмаётганлигига хўжалик судлари раҳбарлари эътиборсизларча муносабатда бўлишни давом эттирганлар.

Хўжалик судлари фаолияти юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Сурхондарс, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келиб тушаётган ариза ва шикоятлар сони ошиб бораётганлиги сабабларини аниқлаб камчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилмаган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилояти хўжалик судларининг кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялаш соҳасидаги фаолияти тўлиқ талаб даражасида ташкил этилмаган. Бу борада, Олий хўжалик судининг Кадрлар бошқармаси жойларда аниқ ва амалий чораларни қўриши лозимлигини тақозо этмоқда.

Республика Президенти И.Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йилнинг 17 июлдаги мажлисида белгиланган устувор йўналишлар асосида, хўжалик судларининг одил судлов сифатини ошириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда қайд этилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Олий хўжалик судининг Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик судларининг 2001 йил 1-ярми иш фаолияти натижалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йилнинг биринчи ярми якунларига бағишланган 17 июлдаги йиғилишида, Республика Президенти И.Каримов томонидан белгиланган устувор йўналишлар асосида, хўжалик судларининг одил судлов сифатини ошириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги ахборот маълумот учун қабул қилиниб, ишлаб чиқилган тадбирлар режаси тасдиқлансин ва ижро этиш учун қабул қилинсин.


2. Ушбу мақсадларда, Олий хўжалик суди раҳбарияти, судьялари, бошқарма ва бўлимлари, Қорақалноғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларига:

аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, халқ хўжалигида шартнома интизомини мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда де??он ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида тузилган Республика ва жойлардаги ишчи гуруҳлар фаолиятини янада такомиллаштириб, иқтисодий, маънавий янгиланишнинг моҳияти ва ислоҳотлар мазмунини белгилаб берувчи фундаментал вазифаларни ҳал этишда вужудга келаётган низолар сабабини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш чораларини мунтазам кўриб бориш, жойлардаги хўжалик судларининг бу соҳадаги фаолияти сифати ва самарадорлигини ошириш тадбирларини белгилаш;

- тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларнинг хўжалик-молиявий фаолиятига қонунсиз аралашуви бўйича аниқланган ҳар бир ҳолат юзасидан қонун бузилиши сабабларини муҳокама қилиб, хўжалик судларига берилган ваколат доирасида камчиликларни бартараф этиш ва айбдорларга нисбатан тегишли таъсир чоралари қўллаб, тадбиркорларнинг тўрачилик, ўзбошимчалик ва коррупциядан ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш тадбирларини кўриб бориш;

- хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда де??он ва фермер хўжаликларига, ўзларининг ҳуқуқ-манфаатлари ҳимояси бўйича хўжалик судларига мурожаат қилишлари учун қулайликлар яратиш, келиб тушган аризаларни тезкорлик билан одилона ҳал этиш, улар фойдасига чиқарилгаи суд ҳужжатларининг қисқа муддатларда ижро этилишини таъминлаш чораларини белгилаш;

- қонун устуворлиги ва қонунчиликни мустаҳкамлаш соҳасидаги тарғибот ишлари сифатини ошириб, аҳоли ўртасида хўжалик судлари фаолияти тўғрисида кенг тушунчаларни тўлиқ шакллантиришда оммавий ахборот воситаларидан унумли фойдаланиш;

- иқтисодий соҳаларда вужудга келаётгал низолар сабабини аниқлаш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш чораларини белгилаш мақсадида хўжалик судларининг фаолиятини таҳлил қилиб, натижалари бўйича жойлардаги маҳаллий ҳокимият ва тегишли идораларга бир ойлик муддат ичида асосланган таклифлар киритиш ва бу йўналишда амалий чоралар кўрилишида фаол иштирок этиш талаб этилсин.


3. Раис ўринбосарлари М.Азимов, Ш.Рўзиназаров, Олий хўжалик судининг минтақаларга бириктирилган судьялари эътибори, хўжалик судлари томонидан қабул қилинмасдан қайтарилган ва рад этилган аризалар сони анчагина бўлиб қолаётганлиги, иш юритувига қабул қилинган баъзи даъво аризаларининг қонунда белгиланган муддатларда тўлиқ ҳал этилиши таъминланмаганлиги ва суд ҳужжатлари сифатини яхшилаш юзасидан амалий чоралар кўрилмаганлиги оқибатида бу борадаги кўрсаткичлар кескин пасайиб кетганлигига қаратилиб, зудлик билан ушбу ҳолат сабабларини аниқлаб, камчиликларни бартараф этиш ва суд ходимлари масъулиятини ошириш чораларини белгилаб, 2001 йилнинг III-чорак якунлари бўйича Раёсатга ахборот бериш топширилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси (А.Нуржонов), Андижон (Ф.Шамсиддинов), Жиззах (М.Назаров), Қашқадарё (М.Насуллаев), Навоий (И.Насриев), Самарқанд (А.Акромов), Сирдарё (Х.Темиров), Фарғона (Б.Махаматов) ва Хоразм (Қ.Каримов) вилоятлари хўжалик судлари раисларининг эътибори, жойларда одил судлов сифатини ошириш ишига етарли эътибор бермаганликлари оқибатида суд ҳужжатларини бекор қилиш ва ўзгартириш ҳолатлари кўпайиб, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларнинг норозилигига сабаб бўлаётганлиги, қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида амалий чоралар кўрилмаётганлигига қаратилиб, ушбу ҳолатларга чек қўйилмаган тақдирда қатъий чораларга тортилишлари ҳақида огоҳлантирилсинлар.


5. Олий хўжалик суди раисинииг биринчи ўринбосари Н.Ахмонов ва Кадрлар бошқармаси бошлиғи В.Қосимовларга бир ой муддат ичида "Хўжалик ва ҳуқуқ" ўқув маркази (Ш.Ҳайитов) билан биргаликда, судья ва мутахассислар, шу жумладан, жойлардаги хўжалик судлари раҳбарларининг ҳуқуқий билими, касб маҳорати ва малакасини оширишга қаратилган узоқ муддатга белгиланган режалар асосида махсус ўқув-семинар машғулотлари ташкил этиш ва пировард натижаларга эришиш учун тингловчилар масъулиятини кучайтириш тадбирларини белгилаш топширилсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси (А.Нуржонов), Андижон (Ф.Шамсиддинов), Бухоро (Л.Алиева), Жиззах (М.Назаров), Қашқадарё (М.Насуллаев), Самарқанд (А.Акромов), Сирдарё (Х.Темиров) ва Фарғона (Б.Махаматов) вилоятлари хўжалик судларида иқтисодий соҳаларда, айниқса, шартнома интизомини бузиш, корхоналарни иқтисодий ночор аҳволга тушириш, тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатларининг аксарияти бўйича айбдор мансабдор шахсларга тегишли таъсир чоралари кўрилмасдан, қонун бузилиши ҳолатлари билан муросасозлик қилинишига чек қўйилмаганлиги кўрсатилиб, ушбу фаолиятга барча суд ходимларини жалб этиш ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш талаб этилсин.


7. Андижон (Ф.Шамсиддинов), Бухоро (Л.Алиева), Жиззах (М.Назаров), Самарқанд (А.Акромов) ва Сирдарё (Х.Темиров) вилоятлари хўжалик судлари раисларига, ижроси таъминланмаган маъмурий, моддий ва интизомий таъсир чораларини амалдаги қонунларда белгиланган тартибда ижро этиш, банк идораларига топширилган суд ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиб, уларни ижро этиш билан боғлиқ фаолиятни такомиллаштириш, жойлардаги Доимий ишчи гуруҳларининг бу борадаги масъулиятини янада ошириш, мажбурий ижро соҳасидаги камчиликларга чек қўйиш, Бухоро ва Наманган (М.Муҳиддинов) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар (Ф.Отахонов) хўжалик судлари раисларига аввалги йилларда "банкрот" деб топилган хўжалик юритувчи субъектларни қонунда белгиланган тартибда тугатиш ва давлат реестридан чиқариш масалаларини тўлиқ ҳал этиш учун 1 ой муддат берилиб, натижаларини Олий хўжалик судига маълум қилиш топширилсин.


8. Республика Президенти томонидан хўжалик судлари учун белгиланган устувор йўналишларни таъминлаш мақсадида, Олий хўжалик судининг 2001 йил 23 февралдаги Пленуми қарори билан белгиланган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйиб, шартнома интизомини кучайтириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ишида қатнашмасдан, қонун бузилиши ҳолатлари билан муросасозлик қилиб келганликлари, ишларни тозкорлик ва адолатли кўриш принципларини бузиш оқибатида сифатсиз суд ҳужжатлари қабул қилганликлари, тарғибот фаолиятида қатнашмаганлиги ҳамда суд ҳужжатларининг ижросини таъминлашда ўзбошимчаликка йўл қўйганликлари учун Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг судьяси Ю.Ким, Андижон вилояти хўжалик судининг судьяси И.Долимов, Бухоро вилояти хўжалик суди раисининг ўринбосари М.Жўраев, Қашқадарё вилояти хўжалик судининг судьяси Ғ.Игамов, Самарқанд вилояти хўжалик судининг судьяси М.Миркамолов, Тошкент вилояти хўжалик судининг судьяси Ф.Абдуллаева ва Фарғона вилояти хўжалик судининг судьяси Н.Узоқовларнинг эътиборлари бу камчиликларга қаратилиб қатъий равишда огоҳлантирилсинлар.


9. Олий хўжалик судининг Суд статистикаси ва амалиётини таҳлил этиш бўлимига (З.Исматуллаев), марказий девонхона (Ш.Полвонов) билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоят хўжалик судларига тадбиркорлардан келиб тушаётган ариза ва шикоятларнинг кўпайиш сабабларини ўрганиб, уларни ҳал этишда қонун талабига риоя этилиши ва шикоятларни камайтириш чоралари ҳақида Раёсат муҳокамасига таклиф киритиш топширилисин.


10. Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари Н.Ахмонов, Кадрлар бошқармаси бошлиғи В.Қосимовга жойлардаги хўжалик судларида бўш бўлган судьялик лавозимларини малакали юристлар ҳисобидан тўлдириш, кадрлар захираси билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш, ходимларнинг касб-маҳорати ва малакасини оширишга қаратилган қўшимча чоралар белгилаб, натижаси ҳақида III чорак иш якунлари бўйича Раёсатга ахборот бериш топширилсин.


11. Ташкилий-назорат бошқармасига (М.Ниёзметов) жойлардаги хўжалик судлари фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш ва самарадорлигини ошириш ишларида услубий ёндашувлардан самарали фойдаланилмаётганлиги, асосий йўналишларни белгилашда мавсумийчиликка чек қўйилмаганлиги, хўжалик судлари амалиётининг таҳлили асосида ўз вақтида чоралар кўрилишини ташкиллаштириш, эришилган ижобий натижаларни тарғиб қилиш амалиётидан етарли фойдаланилмаётганлиги кўрсатилиб, ушбу соҳа самарадорлигини ошириш тадбирларини белгилаш топширилсин.

Пленум қарори барча хўжалик судларига юборилиб, ижроси бўйича назорат олиб бориш Олий хўжалик суди раисинииг биринчи ўринбосари Н.Ахмоновга юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди раиси                         М. Абдусаломов



Пленум котиби,

Олий хўжалик суди судьяси                      Т. Юсупов



















Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск