ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Хўжалик суди фаолиятининг якунлари ҳақида /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 05.02.1999 й. 76-сон "Хўжалик судларининг 1998 йил якунлари ва республикада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида хўжалик низоларини хал этиш, одил судловнинг самарадорлигини оширишдаги 1999 йил вазифалари хақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.1999 й.

N 76


ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИНГ 1998 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ

ВА РЕСПУБЛИКАДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ХЎЖАЛИК

НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ, ОДИЛ СУДЛОВНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДАГИ 1999 ЙИЛ

ВАЗИФАЛАРИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми хўжалик судларининг 1998 йил иш якунлари ва республикада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида хўжалик низоларини ҳал этиш, одил судловнинг самарадорлигини оширишдаги 1999 йил вазифалари ҳақидаги ахборотни тинглаб ва муҳокама этиб қайд қиладики, хўжалик судлари иқтисодиётда қонунлар устуворлигини таъминлаб келмоқдалар. Улар мамлакатда республика Президенти раҳбарлигида ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар дастурларини амалга оширишда фаол қатнашмоқдалар. Мулкчилик шаклидан қаъти назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилишда қатъиятлик кўрсатмоқдалар.

Хўжалик судлари ташкилий жиҳатдан мустаҳкамланадилар, уларнинг моддий техника таъминоти яхшиланиб бормоқда.

1998 йилда республика хўжалик судларида 28 минг 300 та низолар ҳал этилиб, даъвогарлар фойдасига 54,6 млрд. сўм қарзлар ундириб берилган. Ўтган 1997 йилга нисбатан ҳал этилган низолар сони ва ундириб берилган қарзлар суммаси 2 баробардан кўпроқ ошган. Ҳал этилган ишларнинг 60 фоизидан кўпроғи шартнома мажбуриятларини бажармасликдан келиб чиққан низоларни ташкил этди. Хорижий инвесторлар иштирокида кўрилаётган хўжалик низолари сони ҳам ошиб бормоқда.

Республика Президентининг 1998 йил 4 мартдаги Фармони ва "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги, шунингдек, "Банкротлик тўғрисида"ги республика Қонунлари талабларидан келиб чиқиб, шартнома мажбуриятларини бажариш интизомсизликка йўл қўйган ва корхонани банкротлик ҳолатига олиб келган раҳбарларга нисбатан судлар талабчанликни оширдилар. 436 та корхона банкрот деб эътироф этилди. 316 мансабдор шахс жиноий, 794 та шахс маъмурий, 778 мулкий ва 96 нафар раҳбарлар интизомий чораларга тортилдилар. Шулардан 57 мансабдор шахслар хўжалик судларининг тақдимномаларига асосан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилдилар.

Судьяларнинг касб маҳоратини ошириш, уларни хорижий давлатлар арбитраж судлари фаолиятидаги ижобий амалиётлар билан таништириш, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, қонун тарғиботини амалга ошириш, "Хўжалик ҳуқуқи" ўқув маркази, "Хўжалик ва ҳуқуқ" - "Хозяйство и право" журнали фаолиятини такомиллаштириш борасида лозим ишлар амалга оширилди.

Шулар билан бир қаторда, хўжалик судлари фаолиятида жиддий камчиликлар мавжудлигини Пленум алоҳида қайд этади.

Хўжалик судларига келиб тушаётган низоларни кўриш, сифатли ҳал этиш, чиқарилган қарор ва ажримлар ижросини ўз вақтида таъминлаш, иқтисодий қонунбузарликка қарши чора кўришда хато ва камчиликларга йўл қўйилмоқда.

Самарқанд, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилоят хўжалик судларида ва Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судида хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарларига нисбатан асоссиз жиноят ишлари қўзғатиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Сурхондарё, Самарқанд, Андижон, Хоразм ва Жиззах вилоятларида қонунбузарларни маъмурий жаримага тортиш ҳақидаги суд қарорларининг ижроси тўлалигича таъмин этилмаган.

Хўжалик суди қарорига асосан, корхонага етказилган мулкий зарарни ундириб олиш Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида қониқарсиз ташкил этилган.

Тошкент вилоят хўжалик судида Республика Президентининг 1998 йил 4 мартдаги Фармони талабаларининг бажарилиши суст олиб борилмоқда.

Хўжалик судларини ривожлантириш Фондига ундирилган маблағларнинг ўз вақтида келиб тушишини таъминлашда Андижон ва Сурхондарё вилоятларида масъулиятсизликка йўл қўйилган.

Андижон, Тошкент, Фарғона, Сурхондарё, Наманган вилоятлари хўжалик судларининг судьялари ва мутахассислари иқтисодий қонунларни тарғиб қилишда етарли иштирок этмаганлар.

Олий хўжалик судининг таркиблари жойлардаги судьялар амалиётида йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган самарали тадбирлар кўрмаётирлар, ташаббус кўрсатмаётирлар.

Кадрлар бошқармаси бўш ўринларни тўлдириш, кадрлар малакасини оширишда, Олий хўжалик судининг Малака ҳайъати эса, судьялик этикасини бузган, интизомсизликка йўл қўйган судьяларга нисбатан чора кўришда ўзибуларчилик ва муросасозликка йўл қўйиб келганлар.

Хўжалик судлари фаолиятида йўл қўйилаётган жиддий камчиликларни бартараф этиш мақсадида Олий хўжалик судининг Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика хўжалик судларининг 1998 йил иш якунлари ва республикада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида хўжалик низоларини ҳал этиш, одил судловнинг самарадорлигини оширишдаги 1999 йил вазифалари ҳақидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг раислари:

- Пленум қарорида қайд этилган хўжалик низоларини кўриш, одил судловни амалга ошириш, суд қарорлари ижросини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликлар ва сансоларликларга барҳам беришнинг аниқ чораларини 1999 йил 20 мартга қадар белгиласинлар ва уларни батараф этиш тадбирларини кўрсинлар;

- хўжалик судининг биринчи босқичида ишларнинг сифатсиз кўрилишига, сансоларликка йўл қўйган судьяларнинг шахсий масъулияти масаласини ҳар бир бекор қилинган ҳал қилув қарори ва ажримлари юзасидан, шунингдек кечиктириб ҳал этилган ишлар бўйича кўриб чиқиш топширилсин ва уларга нисбатан қаътий чоралар қўлланилсин;

- ҳар ойнинг якуни бўйича судьяларнинг ҳисоботлари эшитилиб турилсин ва уларга ишда йўл қўйган хато-камчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатилсин;

- хўжалик суди судьялари ва барча ходимлари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чоралар белгиласинлар, суд қарорлари ижросини ўз вақтида бажарилиши устидан шахсан назорат ўрнатсинлар.


3. Суд қарорлари ижроси устидан назорат олиб борувчи вилоят доимий ишчи гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш, ҳар чоракда уларнинг ҳисоботларини Олий хўжалик суди қошидаги ишчи гуруҳи мажлисида эшитиб бориш тавсия этилсин.


4. Тошкент ва Андижон вилоят хўжалик судининг низоларини кўриш, чиқарилган қарорларнинг ижросини таъминлаш ва Республика Президентининг 1998 йил 4 мартдаги Фармонини амалда қўллаш фаолият талаб даражасида эмас деб топилсин.


5. Олий хўжалик суди Малака ҳайъати интизомсизлик ва қонун бузилишига йўл қўяётган судьяларга нисбатан талабчанликни оширсин ва кадрларни тарбиялашда қатъият кўрсатилсин.


6. Олий хўжалик судининг бошқармаси хўжалик судларида мавжуд бўлган бўш ўринларни тўлдириш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини оширишга қаратилган таклифларни хўжалик судларининг раислари билан биргаликда 1999 йил 20 мартга қадар тайёрласин ва Раёсат мажлиси кўриб чиқишга киритсин.


7. "Хўжалик ва ҳуқуқ" - "Хозяйство и право" журнали муҳарририяти журналнинг мазмун ва сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча тадбирларни белгиласин ва обуначилар сонини кенгайтириш чораларини кўрсин. Иқтисодиёт қонунларни кенг омма орасида тарғиб қилишни ташкил этишда хўжалик судларига амалий ёрдам кўрсатсин.


8. Олий хўжалик судининг судлов таркибидан жойлардаги хўжалик судларига иқтисодий қонунларни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда ёрдам кўрсатсинлар ва хорижий инвесторлар иштирокида 1998-1999 йилнинг 1-чорагида кўрилган ишлар бўйича 1999 йил апрел ойида умумлаштириш ўтказсинлар ва жойларга тегишли тавсиялар юборсинлар, хўжалик судларининг чиқарган қарорлари ижросини хорижий давлатларда таъминлашни яхшилаш бўйича Республика Ташқи ишлар вазирлигига тегишли таклифлар киритсинлар.


9. Олий хўжалик судининг Ташкилий бошқармаси, назорат, статистика ва таҳлил бўлими Давлат мулки қўмитасининг Иқтисодий ночор корхоналар қўмитаси билан ҳамкорликда хўжалик судларининг корхоналарни банкрот деб этироф этиш ҳақидаги қарорлари ижросининг амалда таъмин этилиши юзасидан назоратни кучайтирсин ва бу ҳақда хўжалик судлари томонидан ҳар чоракда Ночор корхоналар қўмитаси билан бирга таққослов далолатномаси тузиб бориши таъминласин.


Время: 0.0202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск