ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Хўжалик суди фаолиятининг якунлари ҳақида /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 06.02.1998 й. 67-сон "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг 1997- йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 1998 йилда одил судловни такомиллаштириш ва иқтисодий муносабатларда қонунчиликни мустаҳкамлаш борасидаги вазифалари тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.1998 й.

N 67


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХЎЖАЛИК

СУДЛАРИНИНГ 1997 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ

ЯКУНЛАРИ ҲАМДА 1998 ЙИЛДА ОДИЛ СУДЛОВНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ

МУНОСАБАТЛАРДА ҚОНУНЧИЛИКНИ

МУСТАҲКАМЛАШ БОРАСИДАГИ

ВАЗИФАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Пленум, хўжалик судларининг ўтган йилги фаолияти иқтисодий муносабатларда қонунчиликни мустаҳкамлашга, амалдаги қонунчиликни тўғри ва бир хилда қўллашга қаратилганлигини таъкидлайди.

Бозор иқтисодиётининг ривожланиши, мулкчилик шаклларининг ўзгариши, хўжалик субъектлари ва хорижий сармоядорлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши хўжалик низоларининг анча кўпайишига олиб келди. 1997 йилда 14591 та низоли иш кўриб ҳал қилиниб, бу кўрсатгич 1996 йилдагига нисбатан 26 фоизга кўпдир. Даъво ариза билан мурожаат қилувчилар фойдасига ундирилган пул маблағи 6 баравар ортиб, 27 млрд. сўмга етди, ҳолбуки бу рақам 1996 йилда атиги 4 млрд. сўмни ташкил қилган эди.

Хўжалик судларининг қонунчиликни, шартнома ва тўлов интизомини мустаҳкамлашдаги, мулкдорлар ҳамда деҳқон-фермер хўжаликларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги роли ошди. Хўжалик судларида кўрилаётган ишларнинг тарбиявий таъсири кучайди, судда низоларни кўриб ҳал қилиш ва хўжалик қонунчилигини тарғиб қилиш маданияти юксалди. Хўжалик судларининг қарорлари ижросини таъминлаш бўйича прокуратура ва солиқ органлари, банк муассасалари билан ҳамкорлик янада фаоллашди. Низоли ишларни бирламчи ҳисобга олиш ва ҳисобот юритишни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ҳукуматимиз, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимиятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик натижасида судьяларни ижтимоий ҳимоя қилиш, хўжалик судларини моддий-техникавий ва ташкилий жиҳатдан таъминлаш ишлари бирмунча жонланди.

Кадрлар таркиби янгиланиб, мустаҳкамланди. Олий хўжалик судининг таркибий булинмалари тизими қайта тузилди. Хўжалик судлари судьяларидан 63 нафари ўз вазифаларига қайта тайинланди.

1998 йил 1 январдан амалга киритилган Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексини хўжалик фаоллари ва юридик хизмат ходимлари билан ўрганиш бўйича минтақавий семинарлар ташкил қилинди. Хўжалик судларининг судья ва бошқа мутахассисларининг аксарияти Олий хўжалик суди қошидаги Ўқув марказида ўз малакаларини оширишди.

Ўзбекистон, АҚШ юристлар ассоциацияси ва бошқа мамлакатларнинг ҳуқуқшунос олимлари жалб қилинган ҳолда хорижий давлатларнинг ҳуқуқшунослик илми ва суд амалиётини ўрганиш юзасидан илмий-амалий анжуманлар ўтказилди. Хўжалик судларининг баъзи судьялари Ўзбекистон Республикаси Судьялар ассоциацияси аъзолигига сайланди, уч нафар ходим ҳукумат мукофотлари билан тақдирланди.

Шу билан бирга, хўжалик судьларининг фаолиятида одил судловни амалга ошириш борасида жиддий камчиликлар ҳам мавжуд. Жиззах, Қашқадарё, Тошкент, Сурхондарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судларининг судьялари томонидан низолар кўрилиши даврида қонунлар ва Пленум қарорлари ҳар доим ҳам тўғри қўлланилмаяпти.

Сирдарё, Сурхондарё, Навоий, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судларида иш қўзгатиш, ишларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда хўжалик субъектларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилиши ҳоллари мавжуд. Жиззах, Навоий, Бухоро, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судлари раҳбарларининг суд қарорларини қонуний ва асослилигини текшириш борасидаги ишларининг сифати паст.

Баъзи хўжалик судларида низоли ишларни кўриб чиқиш ва қарорларни тарафларга юборишда ҳалигача тўрачилик ва сансалорлик ҳолатига йўл қўйилмокда. Олий хўжалик суди судлов ҳайъатлари ва судьялари ҳам хўжалик судлари фаолиятида қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида ҳар доим ҳам ташаббускорлик ва қатъийлик кўрсатишмаяпти.

Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд вилоят хўжалик судларининг айрим ходимлари томонидан судлов одобини бузиш ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш ҳолларига йўл қўйилган.

Моддий-техникавий воситалардан фойдаланишда назоратсизликка ва беҳуда сарфларга йўл қўйилиши ҳолатлари аниқланган. Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судларида бюджет ва Хўжалик судларини ривожлантириш фонди ҳисобига давлат божи ҳамда жарималарни ундириш бўйича олиб борилаётган ишлар етарли эмас.

Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва суд амалиётини қўллашни бир хилда олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 46-моддасига асосланиб Олий хўжалик суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг раислари:

- низоли ишларни ҳал қилишда 1998 йилнинг 1 январидан кучга киритилган Хўжалик процессуал кодексига амал қилган ҳолда одил судловни амалга оширишни таъминласинлар;

- корхона, ташкилот, муассасалар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларни ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўрсинлар;

- даъво аризаларни қабул қилишдан асоссиз равишда бош тортиш ҳолатларига йўл қўймасинлар. Қўзғатилган ҳар бир низоли ишни суд мажлисида кўришга пухта тайёргарлик кўриб, ишни тўғри ва холисона ҳал этиш учун зарур ҳужжатлар талаб қилиниб олинишини назорат қилсинлар. Низоли ишларни кўриш, кўрилган ишлар бўйича қарор қабул қилиш ва уларни ўз вақтида ижро этиш учун юбориш борасида белгиланган процессуал муддатларга қатъий риоя қилинишини таъминласинлар;

- 1-инстанция судлари томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини суднинг апелляция инстанцияси томонидан ишларни кўришда қунт билан текшириб чиқилсин;

- прокуратура ва солиқ идоралари ҳамда банк муассасалари билан ҳамкорликда суд қарорлари ижросини назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳи иши фаоллаштирилсин. Суд қарорлари ижросини таъминламаган раҳбарларни қонун асосида жавобгарликка тортишда қатъийлик кўрсатилсин;

- муҳим турдаги низоли ишлар бўйича суд амалиёти мунтазам равишда таҳлил қилиб борилсин ва натижалари судлар фаолиятидаги камчиликларни бартараф қилиш, қонунларни тўғри ва бир хилда қўллашни таъминлашда фойдаланилсин. Низоларни кўришда аниқланган қонун, шартнома ва тўлов интизоми бузилишлари юзасидан хусусий ажримлар чиқарилиб, уларни келтириб чиқарган сабабларни бартараф қилиш ҳақида хатлар юборилсин;

- 1998 йилнинг биринчи чорагида хўжалик судлари судьяси лавозимига тайинлаш, ходимларни мансаб даражасида ўстириш учун зарур бўлган кадрлар захирасини ташкил этсинлар, бўш лавозимлар тўлдирилсин;

- ходимлар ўз хизмат вазифасини қусурсиз бажариш, хўжалик судлари обрўсини кўтаришда шахсий масъулиятни кучайтириш руҳида тарбиялаш ишларини кучайтирсинлар, улар билан ҳар ҳафта машғулотлар ўтказсинлар, матбуот, радио ва телевидение орқали мунтазам чиқиб боришларини таъминласинлар;

- суд ходимларига нисбатан талабчанликни, топширилган иш учун масъулият ҳиссини оширсинлар. Йўл қўйилган хато ва  эътиборсизликларга нисбатан янада қатъий муносабат билдириб, ҳар бир ходимнинг зиммасига юклатилган вазифаларга номуносиб ёндошиши ҳолатларига тоқат қилиб бўлмаслигини намоён қилсинлар. Меҳнат ва ижро интизомини мустаҳкамласинлар;

- ҳар бир ходимнинг ташаббус кўрсатиши, ишчанлик руҳидаги танқидни ривожлантиришлари учун барча шарт-шароитларни яратсинлар, хўжалик суди ишини ташкил қилишда ўзларининг ва ўринбосарларининг масъулиятини оширсинлар;

- Олий хўжалик судининг Раёсати томонидан 1997 йил 23 декабрда тасдиқланган Олий хўжалик судининг тавсияларини кадрлар билан ишлашда асос қилиб олсинлар;

- хўжалик судларини ободонлаштириш, хоналарни таъмирлаш, ходимларни моддий-техникавий, тиббий ва ижтимоий таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар. Мазкур масалаларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари олдига янада кескинроқ қўйсинлар.


2. Олий хўжалик суди Раёсати, судлов ҳайъатлари ва суд таркиблари:

- Олий хўжалик суди судьяларининг суд таркиблари бўйича муҳим турдаги низоли ишларни кўришга ихтисослаштирилишини таъминласинлар;

- хўжалик низоларини кўриш борасида назоратни кучайтирсин, суд амалиётининг тўғри ва бир хилда бўлишини таъминласин, ёш судьяларга амалий ёрдам кўрсатсинлар;

- энг долзарб турдаги ишлар юзасидан суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб борсинлар, суд томонидан хатога йўл қўйилиши сабабларини бартараф қилиш бўйича тавсиялар тайёрласинлар;

- ҳуқуқий фанлар ходимлари билан алоқани мустаҳкамласинлар, қонунчиликни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ташаббус кўрсатсинлар, илмий тадқиқотлар натижаларини хўжалик судлари фаолиятига кенгрок татбиқ этсинлар.


3. Олий хўжалик судининг бошқарма ва бўлимлари:

- хўжалик судлари фаолиятини ташкил қилишдаги йўналиш ва усулларни такомиллаштириш бўйича ишларни фаоллаштирсин, судларни замонавий электрон ҳисоблаш техникаси билан таъминлаш, ходимларнинг ахборотларини тезкорлик билан қабул қилиб олишлари, қайта ишлашлари ва жўнатишнинг самарали усулларига оид чора-тадбирлар кўрсин;

- асосий қонун ва норматив ҳужжатлар ҳамда халқаро-ҳуқуқий келишувлар матнини хўжалик судларига ўз вақтида мунтазам юбориб турилишини таъминласин;

- Фарғона, Андижон, Самарқанд, Жиззах вилоят хўжалик судларининг янги тайинланган раисларига ташкилий ишлар бўйича амалий ёрдам кўрсатсинлар.


4. Сурхондарё, Сирдарё, Навоий, Хоразм, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судларидан биринчи ва апелляция инстанцияларида чиқарилаётган қарорлар сифатини оширишга йўналтирилган аниқ чоралар қабул этиш талаб қилинсин.


5. Олий хўжалик суди судлов ҳайъатлари, суд таркиблари жорий йилнинг феврал-март ойларида Сирдарё ва Сурхондарё вилоят хўжалик судларига қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатсин.












Время: 0.0213
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск