ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Хўжалик суди фаолиятининг якунлари ҳақида /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.1997 й. 63-сон "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг 1996 йилдаги ишлари якуни ва 1997 йилда иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашда одил судловни амалга ошириш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш вазифалари тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.1997 й.

N 63


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХЎЖАЛИК

СУДЛАРИНИНГ 1996 ЙИЛДАГИ ИШЛАРИ ЯКУНИ

ВА 1997 ЙИЛДА ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ

МУСТАҲКАМЛАШДА ОДИЛ СУДЛОВНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ҲАМДА ҚОНУНЧИЛИКНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВАЗИФАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Пленум шуни таъкидлайдики, Олий хўжалик суди ва унинг жойлардаги органлари 1996 йилда низоларни ҳал қилишда одил судловни амалга ошириб, хўжалик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қатор ишларни амалга оширдилар. Иқтисодий муносабатларда қонунчиликка риоя қилинишига ҳуқуқий воситалар билан ёрдам бердилар. Хўжалик судлари ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликни янада фаоллаштириш учун зарур чора-тадбирларни кўрмоқдалар.

Ўтган йили Республика хўжалик судларида 12 мингга яқин низоли ишлар ҳал қилиниб, мазкур низоли ишлар бўйича 4 млрд. сўм, жумладан 500 млн. сўм жарима ундирилди. 1996 йилда хўжалик судлари томонидан республика бюджетига давлат божи ва жарима тариқасида 514 млн. сўм ундириб олинди.

Шартнома тузиш, унинг шартларини ўзгартиши ва шартномани бекор қилиш пайтида корхоналар ўртасида юзага келган 4 млрд. сўмлик низолар бартараф қилинди.

Давлат бошқарув идораларининг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш фаоллаштирилди.

Маҳсулот етказиб бериш, кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш билан боғлиқ низолар сони анчагина кўпайган. 1996 йилда бу турдаги 6,352 та низоли иш кўрилган. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунни бузиш билан боғлиқ низоли ишлар сони ҳам кўпайган.

Ўтган давр мобайнида ҳал қилув қарорларини қайта кўриш тўғрисидаги 855 та ариза, 65 та протест кўриб чиқилиб, улардан 362 та ҳал қилув қарори бекор қилинган ёки ўзгартирилган бўлиб, бу республика бўйича кўрилган жаъми низоли ишларнинг 3,1 фоизини ташкил қилди.

Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Бухоро, Навоий, Наманган ва Хоразм вилоят хўжалик судларида судлов амалиёти изчиллик билан умумлаштирилмоқда ва улар томонидан турли таклифлар киритилмоқда.

Лекин, 1996 йилда кадрлар билан ишлашда айрим вилоят хўжалик судларининг раислари ишга жиддий ёндашиб, ташкилотчилик қобилиятларини намойиш эта олишмади. Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судларида кадрлар билан ишлаш борасида қатор камчиликлар аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоят хўжалик судларида судья лавозимлари ҳалигача тўлдирилмай турибди. Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон Республика хўжалик судлари фаолиятида суд қарорларининг ижроси етарли даражада бажарилмаяпти.

Юқоридагиларни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 46-моддасига асосланиб, Олий хўжалик судининг Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ :


1. Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоят хўжалик судларининг 1996 йилда самарали иш олиб борганлиги қайд қилинсин.

2. 1996 йилда одил судловни амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоят хўжалик судларининг талаб даражасида ишламаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

3. Шу йилнинг март ойида Марказий Девон, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари ходимлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг халк депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши сессиясида сўзлаган "Янгиликка интилиш  тараққиёт кафолатидир" деб номланган маърузаси диққат билан ўрганиб чиқилсин.

4. Олий хўжалик судининг Раёсати, Ҳайъат раислари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари

- хўжалик судлари фаолиятини ташкил қилишда янада масъулиятларини оширсинлар, суд амалиётининг тўғри ва бир хилда бўлишини таъминласинлар;

- хўжалик судлари ҳал қилув қарорларининг қонунийлиги ва асослигини текшириш бўйича фаолиятларини кучайтирсинлар. Суд ҳал қилув қарорларининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига олиб келган сабабларни чуқур таҳлил қилиш асосида қонун нормаларининг бузилишини бартараф этиш юзасидан мунтазам равишда шарҳлар ва тавсиялар тайёрласинлар. Судьялар томонидан қабул қилинаётган ҳал қилув қарорларининг сифатини ва бунинг учун уларнинг масъулиятини ошириш юзасидан қатъий чора-тадбирлар белгилансинлар;

- энг кўп ҳал қилинган низоли ишлар турлари юзасидан доимий равишда суд амалиётини умумлаштиришни ташкил қилсинлар. Хўжалик қонунчилиги бузилишига олиб келувчи сабабларни мунтазам, чуқур ўргансинлар;

- 1997 йилнинг иккинчи чорагида хўжалик судлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш, ходимлар масъулияти ва ижрочилигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоят хўжалик судларига амалий ёрдам кўрсатишни ташкил қилсинлар.

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раислари:

- Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонуни, Хўжалик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 1996 йил 25 июлдаги Фармони ҳамда унинг 1997 йил 14 февралда халк депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши сессиясида сўзлаган маърузасида баён қилинган тавсияларни тўлақонли ижро этиш учун янада қатъийроқ чора-тадбирлар белгиласинлар;

- 1997 йилнинг биринчи ярим йиллигида хўжалик судларидаги бўш лавозимларни юксак касб ва ахлоқий сифатларга эга ёш кадрлар билан тўлдириш юзасидан ишларни тамомласинлар;

- ҳар бир хўжалик судида ҳозирги замон талабларига жавоб бера оладиган кадрлар захирасини ташкил қилсинлар. Улар иштирокида анжуманлар ўтказиб, малака ошириш ишларини ташкил қилсинлар, уларни хўжалик суди иш фаолиятига жалб қилсинлар;

- судьялар ва бошқа ходимларни хўжалик юритишнинг янги шароитларида ишлашга сабот билан ўргатсинлар. Аниқ йўналишлар бўйича уларнинг касбга оид билимларини ва иш малакасини ошириб, иқтисодий билимларини кенгайтирсинлар. Судьялар билан ҳар ойда суд амалиёти, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни қўллаш масалалари юзасидан амалий машғулотлар ўтказсинлар. Судьяларнинг билимларини ошириш бўйича ўз устида ишлашни мунтазам назорат қилиб борсинлар;

- хўжалик судининг раиси қатъиятли, талабчан, ишда қаттиққўл бўлиши, хўжалик судини бошқаришда сусткашликка йўл қўймаслиги, мансаб вазифасини намунали бажаришда қўл остидагиларига ўрнак бўлиши керак. Жамоани муносиб равишда бошқариши даркор;

- солиқ идораларининг даъво аризаларини кўриш юзасидан хўжалик судлари иш амалиёти умумлаштириб борилиши керак. Низоли ишларни кўриш мудлдатларига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар. Солиқ идоралари билан ҳамкорликни яхшиласинлар. Бу борада Олий хўжалик судига ўз вақтида маълумот бериб турсинлар;

- хўжалик судларида лоқайд, бепарво, ўзини билағон қилиб кўрсатувчи, аслида эса ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайдиган, ходимлар ўртасида обрўга эга бўлмаган ҳамда хўжалик судининг роли ва аҳамиятини кўтаришга доир иш қилмайдиган ходимларнинг ишлашига йўл қўйилмасин;

- хўжалик низоларини тўғри ва ўз вақтида ҳал қилиш юзасидан аниқ чораларни кўрсинлар. Низоли ишларни кўпроқ сайёр суд мажлисларида кўриб чиқишни ташкил қилсинлар. Ҳар ойда бир марта хўжалик фаоллари билан семинарлар ташкил қилсинлар. Жамоа хўжаликлари, агрокорхоналар, фермерлар, деҳқонлар, қишлоқлардаги кичик корхоналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда уларга ёрдам берсинлар;

- тақдим қилинадиган статистик ҳисобот ва қилинган ишлар ҳақидаги маълумотлар сифатини оширсинлар. Хўжалик судида иш юритишда ва суд архивини юритиш ишида зарур тартибни ўрнатсинлар;

- хўжалик судларини ривожлантириш фонди ҳисобига давлат божи ва жарималарнинг ўз вақтида келиб тушиши юзасидан назорат олиб бориш чора-тадбирларини кўрсинлар. 1996 йилда ўтказилмай қолган маблағларнинг тўлалигича ўтказилганлиги ҳақида 1997 йилнинг 15 апрелигача Олий хўжалик судига ахборот берсинлар. Ҳар ойнинг 10 кунигача Хўжалик суди раиси ва банк бошқарувчисининг имзоси билан хўжалик судларини ривожлантириш фонди ҳисобига маблағларнинг ўз вақтида ўтказилиши ҳақида Олий хўжалик судига ахборот берсинлар;

- хўжалик судларини таъмирлаш фаол олиб борилсин. Моддий-техникавий жиҳозлаш, ходимларни тиббий ва ижтимоий ҳимоя қилиш янада яхшилансин. Мазкур масалаларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан ҳамкорликни мустаҳкамласинлар.














Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск