ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Хўжалик суди фаолиятининг якунлари ҳақида /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 09.08.1996 й. 57-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг таркибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 25.07.1996 й. Фармони ва Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида 1996 йил биринчи ярим йиллик якунларига бағишлаб сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган хўжалик судлари олдидаги вазифалари тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.1996 й.

N 57


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

И.КАРИМОВНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИНГ ТАРКИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ 1996 ЙИЛ

25 ИЮЛ ФАРМОНИ ВА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ЙИҒИЛИШИДА МАМЛАКАТИМИЗДА ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ ТЎҒРИСИДА 1996 ЙИЛ

БИРИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИК ЯКУНЛАРИГА БАҒИШЛАБ

СЎЗЛАГАН НУТҚИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН

ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ ОЛДИДАГИ

ВАЗИФАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Пленум шуни таъкидлайдики, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг таркибини такомиллаштирш тўғрисида"ги Фармони жамиятимиз иқтисодий ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Фармон сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат сифатида хўжалик судлари олдига масъулиятли вазифалар қўйиб, уларнинг фаолиятини тамоман янги босқичга кўтаришга хизмат қилади ва ўз фаолиятларини такомиллаштириш ҳамда зиммаларига юклатилган вазифаларни самарали бажаришлари учун қўшимча имкониятлар яратади.

Хўжалик судлари тадбиркор шахслар ва корхоналарнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий муносабатларда қонунчиликни мустаҳкамлаш, хўжалик қонунларини тарғиб қилиш, аниқ ҳуқуқий муносабатларда фуқаролик ва хўжалик қонунчилигига риоя қилинишини таъминлаш борасида талайгина ишларни амалга оширмоқда.

Ана шу билан бирга, айрим судлар олдиларига қўйилган вазифаларни бажаришда ўзларига берилган ваколатлардан тўла-тўкис фойдалана олишмаяпти. Республика хўжалик судлари фаолиятининг 1996 йил биринчи ярим йиллик якуни судлар фаолиятида камчиликларга йўл қўйилаётганлиги баъзи суд ҳужжатлари паст савияда тайёрланаётганлигини, ҳал қилув қарорларини ижро этиш муддатлари бузилаётганлигини кўрсатмоқда.

Одил судловни амалга оширишда хўжалик судлари фаолиятини янада яхшилаш, Республика Президанти Фармонидан келиб чиқадиган тадбирларни бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги қонунининг 46-моддасига асосан, Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг таркибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 1996 йил 25 июл Фармони дастури амал қилиб белгиланиб, уни ижро қилиш чоралари кўрилсин.

Ушбу Фармонни ва Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 1996 йил 25 июлда сўзлаган нутқини кенг муҳокама қилиш ташкил этилсин. Олий хўжалик судининг масъул ходимлари, вилоят хўжалик судлари раислари, раис ўринбосарлари ҳамда судьяларнинг хўжалик қонунчилигини, аниқ хўжалик низоларини кўриш юзасидан судлар олиб бораётган ишларни, суд қарорларини ижро этиш билан боғлиқ масалаларни тарғиб қилиш ва бошқа долзарб муаммоларни ҳал қилиш юзасидан матбуот, телевидение ва радиода чиқишлар бўйича аниқ ойлик мавзулар ишлаб чиқилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари низоли ишларни судда кўришга тайёрлаш, қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигини текшириш ва уларнинг ижросини назорат қилиш ишларини кучайтирсинлар.

Хўжалик судлари судья ва мутахассисларнинг касб-маҳоратларини ошириш ишларини жадаллаштирсинлар. Янги фуқаролик қонунчилигини ўрганиш ва уни қўллаш юзасидан ҳафталик машғулотлар ташкил қилсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раҳбариятига:

- Олий хужалик суди қошида Суд қарорларини ижро қилиш бўлими тўғрисидаги Низоми лойиҳасини ва Хўжалик судлари қарорларини ижро қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи тузиш, 1996 йил 1 сентябргача лойиҳаларни муҳокама учун тақдим қилиш;

- Ҳозирги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда, 1996 йилнинг 1 сентябригача хўжалик судларида статистик ҳисобот юритишнинг янги шаклини ишлаб чиқиши ва 1997 йилнинг 1 январидан уни кучга киритиш;

- Республика хўжалик судларида мутахассисларни қайта танловдан ўтказиш ва бўш жойларни 1996 йилнинг 20 декабригача олий юридик маълумотли хизматчилар билан тўлдириш;

- Тошкент шаҳар хўжалик суди фаолиятини ташкилий таъминлаш чора-тадбирларини кўриш топширилсин.


4. Андижон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоят хўжалик судлари раисларига, уларнинг ўринбосарларига ва бош ҳисобчиларига давлат божи ҳамда жарималарни ундириш юзасидан йўл қўяётган камчиликлари кўрсатиб ўтилсин.

Олий хўжалик судининг Пленуми тўла ишонч билан шуни таъкидлайдики, хўжалик судлари мамлакатимизда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва давлат ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашдек шарафли ишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар.


















Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск