Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 27.07.2001 й. 97-сон "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ҳақидаги қоидаларини суд амалиётида қўллаш ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2001 й.

N 97



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИК

КОДЕКСИНИНГ БОШҚА ШАХСЛАРНИНГ ПУЛ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН

ФОИЗЛАР ҲАҚИДАГИ ҚОИДАЛАРИНИ СУД

АМАЛИЁТИДА ҚЎЛЛАШ ҲАҚИДА


Бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ҳақидаги Фуқаролик кодексининг қоидаларини хўжалик судларининг амалиётида бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 47-моддасига асосан, Олий хўжалик суди Пленуми қуйидаги тушунтиришларни бериш ҳақида ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда - ФК) 327-моддасида пул мажбуриятларини бажармаганлик ёки кечиктирганлик оқибатлари кўзда тутилганлигини инобатга олиб, мазкур модданинг қоидалари тарафлар ўртасидаги пулдан тўлов воситаси ёки пуллик қарзни қоплаш воситаси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган муносабатларга татбиқ қилинмайди.

Хусусан, пул белгиларидан пуллик қарзни қоплаш воситаси сифатида фойдаланилмайдиган (касса хизмати кўрсатиш шартномаси бўйича мижознинг банкка нақд пулни топшириш мажбурияти, пул белгиларини ташийдиган юк ташувчининг мажбурияти ва ҳ.к.), мажбуриятлар пул мажбуриятлари ҳисобланмайди.

Пул мажбуриятлари бўлиб мажбурият бир бутун ҳолда (қарз шартномасида) ва мажбуриятдаги тарафлардан бирининг мажбуриятлари (товар етказиб бериш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш учун тўловлар) бўлиши мумкин.

ФКнинг 327-моддасида белгиланган оқибатлар валюта (пул) товар вазифасини бажарган мажбуриятларга (валютани сўмга ёки бошқа валютага алмаштириш битими) татбиқ этилмайди.


2. Хўжалик судларида солиқ, молиявий ва маъмурий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишда фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 2-моддаси олтинчи қисми).

Бинобарин, юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ, божхона ва бошқа давлат органлари томонидан мулкий чоралар сифатида асоссиз ундирилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилганда бу маблағлардан фойдаланилганлик учун фоизлар ҳисобланмайди ва бундай ҳолларда пул мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ФКнинг 327-моддаси қоидалари қўлланилмайди.

Бундай ҳолатларда юридик ва жисмоний шахслар ФКнинг 14, 15- моддаларига мувофиқ мулкий чораларни асоссиз ундириш оқибатида уларга етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли.


3. ФКнинг 327-моддасида кўзда тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз олинганлигидан қатъи назар (масалан, ФКнинг 1023-моддаси) тўланиши керак.


4. Судлар, тўланиши талаб этилган фоизларни ҳисоблашда агар тарафлар учун мажбурий бўлган қоидаларга кўра томонлар ўртасидаги битим ҳамда иш муомаласи одатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, йилдаги (ойдаги) кунлар тегишинча 360 (30) кунга тенг деб қабул қилинишини эътиборга олишлари лозим.


5. Фоизлар, агар қонунда ёхуд тарафлар ўртасидаги битимда бошқача белгиланмаган бўлса, тўлов тартиби, ҳисоб-китоб шакли ҳақидаги шартлари ҳамда ФКнинг 246-моддасини пул мажбуриятларини бажариш жойи ҳақидаги қоидаларига асосан, пул мажбурияти ҳақиқатда бажарилган вақтга қадар ҳисобланади.

ФКнинг 327-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарз суммаси суд тартибида ундирилганида ва шартномада фоизлар тўғрисида келишув бўлмаганида суд даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизи ҳисоб ставкасини қўллашга ҳақли.

Бундай ҳолатларда тегишли банк фоизи хисоб ставкасини танлашда, хусусан, пул мажбурияти қайси давргача бажарилмаганлиги, бу даврда ҳисоб ставкаси миқдори ўзгарганлиги; ҳисоб ставкаси узоқ даврларда ўзгармасдан қолганлиги мавжудлиги эътиборга олиниши лозим.

Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, агарда пул мажбуриятлари бажарилмаган вақтларда банк фоизи ҳисоб ставкаси ўзгарган бўлса, унда тўлов кечиктирилган ҳамма давр мобайнида мавжуд бўлган ҳисоб ставкасига аҳамияти бўйича яқинроқ бўлган (даъво қўзғатилган ёки қарор чиқарилган кундаги) банк фоизи ставкасига афзаллик берилиши мақсадга мувофиқ.

Агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, фоизлар фақат тегишли пул маблағларига тўланиши мумкин, пул маблағларидан фойдаланганлик учун ўрнатилган фоизларга эса фоизлар ҳисобланмаслиги лозим.


6. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар ўз табиатига кўра, қарз шартномаси (ФК 734-моддаси), кредит шартномаси (ФК 744-моддаси) ёхуд тижорат кредити (ФК 748-моддаси) шартномалари аосида берилган пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашдан фарқланади. Шу сабабли судлар, йиллик фоизларни ундириш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда даъвогар қарз ёки кредит ёхуд тижорат кредити сифатида берилган пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ундиришни, ёхуд талаб моҳияти пул мажбуриятларини бажармаганлик учун ёки тўловни кечиктирганлик учун жавобгарликни (ФК 327-моддаси) қўллашдан иборатлигини аниқлашлари лозим.


7. Агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг ижроси кечиктирилганлиги учун тўланадиган, ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси), пул мажбурияти бажарилиши кечиктирилиши оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини (компенсационная природа) ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасини қўллаб, пул мажбурияти ижросини кечиктирганлик учун ундирилаётган фоизлар миқдорини (ставка) камайтиришга ҳақли.

Судлар, қўлланилаётган фоизлар ставкасини камайтириш мумкинлиги ҳақидаги масала ҳал қилинаётганда кечиктирилган даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдоридаги (размер ставки рефинансирования) ўзгаришларни ҳамда фоизлар миқдорига (ставка) таъсир этувчи бошқа ҳолатларни инобатга олишлари лозим.


8. Судлар, ФКнинг 333-моддаси 3-қисмига кўра мажбуриятлар бўйича қарзни тўлаш учун қарздорда пул маблағларининг йўқлиги ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизларни тўлашдан озод этиш учун асос бўла олмаслигини назарда тутишлари шарт.


9. Шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан, қарздорнинг товарлар (ишлар ёки хизматлар) тўловини амалга ошириш ёхуд қайтариш шарти билан олинган пул маблағларини (тўлаш назарда тутилган мажбуриятларда тўлов кечиктирилган суммага ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим.

Қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкин. Бундай ҳолатларда, судлар қонунда ёки шартномада бошқа ҳолатлар тўғридан-тўғри назарда тутилмаган бўлса, кредитор пул мажбуриятининг бажарилмаганлиги учун зарар етказилганлик ҳодисаси ва унинг миқдорини исботламасдан ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақида талаб қўйишга ҳақли эканликларидан келиб чиқишлари лозим.


10. ФКнинг 419-моддаси 3-қисмига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, сотиб олувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақи ва бошқанинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун ФКнинг 327-моддасига биноан фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақлидир.


11. Агар қарздор ФКнинг 249-моддасида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланиб, мажбуриятда кўрсатилган муддатда тўланиши лозим бўлган пул нотариуснинг депозитига, қонунда белгиланган ҳолларда эса - суднинг депозитига қўйилиши - пул мажбуриятини ўз муддатида бажарилган деб ҳисобланади ва қарз суммасига фоизлар шу жумладан, ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар ҳисобланмайди.


12. Агар кредитор қонунда, бошқа қонун ҳужжатларида ёки шартномада ёхуд иш муомаласи одатлар ёки мажбурият моҳиятидан келиб чиқувчи қарздор томонидан таклиф қилинган лозим даражадаги ижрони қабул қилишдан бош тортган бўлса ёки ўзи амалга ошириши керак бўлган ва амалга оширилгунича қарздор ўз мажбуриятини бажара олмаган ҳаракатларни қилган бўлмаса (маблағлар ўтказилиши лозим бўлган ҳисоб рақами ҳақидаги маълумотларни хабар қилмаган бўлса ва ҳ.к.), кредитор муддатни кечиктириб юборган ҳисобланади ва ФКнинг 338-моддаси 2-қисмига кўра пул мажбурияти бўйича кредитор ижрони кечиктириб юборган вақт учун қарздор фоиз тўлашга мажбур эмас.


13. Агар сотувчи олдиндан ҳақи тўланган товарни топшириш мажбуриятини бажармаса ва олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, олдиндан тўланган сумма учун товарни топшириши лозим бўлган кундан бошлаб товар сотиб олувчига топширилган ёки унга олдиндан тўланган сумма қайтариб берилган кунгача фоизлар тўланиши лозим (ФКнинг 420-моддаси 4-қисми).

Олди-сотди шартномасида товар ҳақини у сотувчига топширилганидан сўнг маълум вақт ўтгач тўлаш ёки товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи пул тўлаш мажбуриятини шартномада белгиланган муддатда бажармаган бўлса, Фуқаролик кодексида ёки шартномада бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, сотиб олувчи кечиктириб тўланган суммага ФКнинг 327-моддасига мувофиқ, шартномада белгиланган товар ҳақи тўланиши лозим бўлган кундан бошлаб товар ҳақини тўлаган кунгача фоиз тўлаши лозим.

Шартномада сотиб олувчининг сотувчи товар топширган кундан бошлаб товар баҳосига мувофиқ бўлган сумма учун фоизлар тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин. Кўрсатилган товар тўлови амалга оширилган кунгача ҳисобланган фоизлар (агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса) тижорат кредити учун тўлов ҳисобланади. (ФКнинг 748-моддаси).


14. Қарз шартномасининг бажарилиши ва қарздорнинг банк кредитини қайтариш бўйича мажбуриятини бажариш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишда қарз олувчи ФКнинг 734-моддасида белгиланган тартиб ва миқдорда тўланадиган пул маблағидан фойдаланганлик учун сумма тўлов деб ҳисобланиши ва қарздорнинг асосий қарзни тўлаш қоидасига мувофиқ амалга оширилишини инобатга олишлари лозим.

ФКнинг 736-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасини муддатида қайтармаган ҳолларда, ФКнинг 734-моддаси 1-қисмида назарда тутилган фоизлар тўланганидан қатъи назар, қарз қайтарилиши лозим бўлган кундан бошлаб, то у қарз берувчига қайтарилган кунгача бу суммага ФКнинг 327-моддасида белгиланган тартиб ва миқдорда банк фоизи тўланиши лозим.

Қарз шартномасида ёхуд кредит шартномасида қарзни қайтариш кечиктирилганлиги учун тўланадиган фоиз миқдорини ошириш белгиланган бўлса қарздан фойдаланилганлик учун оширилган ставка миқдори шартномада белгиланган ўзга фоиз миқдори деб ҳисобланиши керак ва бундай ҳолларда ФКнинг 327-моддаси 1-қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилмайди.

ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмида белгиланган фоизлар фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чоралари бўлиб ҳисобланади. Қарз суммасини кечиктириб қайтарганлик учун ундириладиган мазкур фоизлар, агар тарафлар учун мажбурий ҳисобланган қоидалар ёки шартномада фоизларни ҳисоблашнинг бошқача тартиби ҳақида тўғридан-тўғри келишув бўлмаса, ушбу суммага қарз маблағларидан фойдаланганлик учун у қайтарилган кунгача ҳисобланган фоизлар эътиборга олинмасдан ҳисобланади.

Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, қарз маблағларидан фойдаланганлик учун ўз вақтида тўланмаган фоизлар суммасига қачонки улар асосий қарз суммасини қайтариш муддатигача тўланиши лозим бўлса, ФКнинг 736-моддаси 1-қисмига асосан фоизлар ҳисобланмайди.

Шартномада қарзни қайтариш муддати кечиктирилганлиги учун оширилган фоизлар ҳамда неустойка (жарима бундан мустасно) ҳисобланиши тўғрисидаги шартлар мавжуд бўлган ҳолда, кредитор пул мажбуриятининг бажарилмаганлиги туфайли кўрган зарари ва унинг миқдорини исботламасдан, жавобгарлик чораларидан бирини қўллаш ҳақида талаб қўйишга ҳақли.


15. Судлар томонидан кафиллик шартномасини бажариш билан боғлиқ низолар ҳал қилинаётганда ФКнинг 293-моддаси 2-қисмига мувофиқ, агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафилнинг кредитор олдида қарздор билан баробар жавоб бериши, шу жумладан фоизлар тўлаши, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимлари ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлашини инобатга олишлари зарур.

Кафил мажбуриятларнинг қўшимча тусини ҳисобга олган ҳолда, кредитор кафиллик берувчидан ФКнинг 327-моддасига кўра, қарз олинган пул маблағи ўз вақтида қайтариб берилмаганлиги учун то қарз суммаси ҳақиқатда тўлангунга қадар фоиз тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бунда, агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, фоизлар қарздорнинг асосий мажбурияти бўйича қопланадиган тартиб ва миқдорда ҳисобланади.


16. Мажбуриятни бажарган кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарларини тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Бундай ҳолда ФКнинг 327-моддасига мувофиқ фоизлар, кафиллик шартномасида кафилнинг тўловларни кечиктирганлиги учун кўзда тутилган чоралар (санкциялар) бўйича ўзи томонидан тўланган тўловлардан ташқари, кафилнинг қарздор учун кредиторга тўлаган барча сумма, жумладан, кафилнинг кўрган зарарлари, тўлаган неустойкалари, фоизлари ва ҳоказолар учун ҳисобланади.


17. Кафолат берувчининг банк кафолати бўйича бенефициарга (бошқа шахснинг кредитори) сумма тўлаш юзасидан олган мажбурияти кафолат мажбуриятларига риоя қилинган тақдирда пуллик ҳисобланади.

ФКнинг 308-моддаси 2-қисмига кўра кафолат бўйича мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун кафилнинг бенефициар олдидаги жавобгарлиги, агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафолат берилган сумма билан чекланмайди. Бинобарин, кафолатда бошқа шартлар бўлмаса бенефициар кафилдан кафолат бўйича тўланадиган суммани тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги ёки рад қилганлиги ёхуд унинг тўловини кечиктирганлиги учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақли.


18. Банкларга нисбатан ҳисоб-китобларни лозим даражада амалга оширмаганликлари учун жавобгарликларни қўллаш билан боғлиқ низоларни кўришда, агар тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоб қилиш операциялари тартибининг бузилиши пул маблағларининг ғайриқонуний ушлаб қолинишини келтириб чиқарган бўлса, бу ҳолда банк, шу жумладан, топшириқни бажаришга жалб қилинган банк ҳам тўловчига, ФКнинг 795-моддасига мувофиқ, ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни тўлайди.

Тўловчининг топшириғига асосан банк томонидан пул маблағларининг ўтказилишини кечиктирганликнинг ҳар бир ҳолати уларни ғайриқонуний ушлаб қолиш ҳисобланади.



Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди раиси                         М.Абдусаломов



Пленум котиби,

Олий хўжалик суди судьяси                      Т. Юсупов

























Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск