язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 24.02.2001 й. 96-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳузуридаги илмий - маслаҳат кенгаши таркиби тўғрисида"ги қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2001 й.

N 96



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ҲУЗУРИДАГИ

ИЛМИЙ - МАСЛАҲАТ КЕНГАШИ

ТАРКИБИ ТЎҒРИСИДА



Олий хўжалик суди Раиси М.Э. Абдусаломовнинг таклифини эшитиб ва мухокама қилиб, Олий хўжалик суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 47, 53, 81-моддаларига асосан Олий хўжалик суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши қуйидаги 33 киши таркибида тасдиқлансин.


1. Азимов Мурат Каримович - Олий хўжалик суди Раисининг ўринбосари, юридик фанлари номзоди, илмий-маслаҳат кенгаши раиси.


2. Рўзиназаров Шуҳрат Нуралиевич - Олий хўжалик суди Раисининг ўринбосари, юридик фанлари доктори, илмий-маслаҳат кенгаши раиси ўринбосари.


3. Анартаев Исмоил Анартаевич - Олий хўжалик судининг судьяси, юридик фанлари номзоди, илмий-маслаҳат кенгаши котиби.


4. Азизов Худойқул Тожиевич - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясининг Давлат қурилиши ва ҳуқуқи кафедраси мудири, юридик фанлари номзоди, илмий-маслаҳат кенгаши аъзоси.


5. Асқаров Маҳмуджон Аҳматович - Ўзбекистон Республикаси тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва Давлат мулкини бошқариш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, илмий-маслаҳат кенгаши аъзоси.


6. Бобоқулов Сотволди Бобоназарович - Тошкент Давлат юридик институтининг декани, юридик фанлари номзоди, доцент, илмий-маслаҳат кенгаши аъзоси.


7. Бердиев Шоназар Бердиевич - Тошкент вилоят хўжалик судининг раиси, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


8. Бутиков Игор Леонидович - бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш институтининг директори, иқтисод фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


9. Бозоров Узоқ Бозорович - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


10. Ибратов Бобоқул Ибратович - Тошкент Давлат юридик институти хўжалик ва меҳнат ҳуқуқи кафедрасининг мудири, юридик фанлари доктори, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


11. Исмоилов Нуритдин Муйдинхонович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Раиси, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


12. Маликов Тоҳир Сатторович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси  молия -  кредит ва валюта муносабатлари кафедрасининг мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


13. Мирбобоев Бахтиёр Шамсиддинович - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Раисининг ўринбосари, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


14. Мирҳамидов Миршоҳид Мирҳамидович  - Тошкент Давлат Миллий Университети юридик факультетининг декани, юридик фанлари номзоди, доцент, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


15. Оқйулов Омонбой - Тошкент Давлат юридик институтининг доценти, юридик фанлари доктори, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


16. Отохонов Фозилжон Ҳайдарович - Тошкент шаҳар хўжалик судининг раиси, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


17. Петриченко Анна Михайловна - Олий хўжалик суди Раисининг маслаҳатчиси, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


18. Рахимжонов Рашид Тўхтаевич - "Тошкент" Республика фонд биржаси бошқаруви раиси, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


19. Раҳмонқулов Хожиакбар Раҳмонқулович - Тошкент  Давлат юридик институтининг кафедра мудири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги, юридик фанлари доктори, профессор, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


20. Рўзиев Рустам Жабборович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси фалсафа ва ҳуқуқ  институтининг бўлим мудири, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


21. Убайдиллоев Зиёдулла Саъдуллаевич - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси Университети жаҳон бозори ҳуқуқи асослари Марказининг директори, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


22. Уватов Мажид Убайдиллоевич - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўқув Марказининг кафедра мудири, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


23. Умаров Улаш Абдуазизович - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳуқуқий масалалар бўлимининг бошлиғи, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


24. Усмонов Муҳаммади Баҳриддинович - Тошкент Давлат юридик институтининг кафедра мудири, юридик фанлари доктори, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


25. Ҳамедов Иса Аҳлиманович - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси Университетининг кафедра мудири, юридик фанлари номзоди, доцент, илмий -маслаҳат кенгаши аъзоси.


26. Ҳолбоев Собир Баратович - Тошкент шаҳар хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


27. Шомирзаев Бахтиёр Шомирзаевич - Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг бўлим бошлиғи, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


28. Шораҳмедов Шоакбар Шораҳмедович - Тошкент Давлат юридик институтининг кафедра мудири, юридик фанлари доктори, профессор, илмий -маслаҳат кенгаши аъзоси.


29. Эгамбердиев Эминжон Эгамбердиевич - Тошкент Давлат юридик институтининг декани, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


30. Эрназаров Олим Қодирович - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


31. Эшонқулов Сайёр Юсупович - Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик судлов ҳайъати судьяси, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


32. Юнусматов Мурот Юнусматович - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси раисининг ўринбосари, Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини таъминлаш бўйича мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази бош директори, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


33. Ёқубов Санжар Аҳмеджонович - Тошкент шаҳар адвокатлар ҳайъати Раёсатининг раиси, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.


Олий хўжалик суди Пленумининг 01.03.1996 йилдаги 47 - сонли, 28.02.1997 йилдаги 64 - сонли ва 28.07.2000 йилдаги 89 - сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди Раиси                       М. Абдусаломов



Пленум Котиби,

Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди судьяси                    Т. Юсупов