Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.1997 й. 62-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик судлари қарорлари ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.1997 й.

N 62



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ

ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ФАРМОНИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 5 февралдаги "Хўжалик судлари қарорлари ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида мулкчилик шаклидан қаъти назар давлат идоралари, корхона, муассаса ва ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хўжалик судлари қарорларининг тегишлича ижро этилиши учун жавобгарлигини ошириш йўллари белгилаб берилган.

Фармонда белгиланган чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этишни таъминлашдаги асосий воситалардан бири хўжалик судлари қарорларининг ижро этилишини тартибга солувчи ҳуқуқий маъёрларга қатъий риоя этишдан иборатдир.

Хўжалик судлари қарорларини ижро этиш амалиётининг бир хилда бўлишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 46, 54-моддаларига асосланиб, Олий хўжалик суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси президентининг 1997 йил 5 февралдаги "Хўжалик судлари қарорлари ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони судьялар ва суд девони ходимлари учун дастуриламал деб ҳисоблансин ҳамда уни бажариш йўлида ҳамма чора-тадбирлар белгилансин.

Олий хўжалик суди томонидан ушбу Фармонни ижро этиш бўйича ишлаб чиқилган 1997 йил 5 февралдаги Режа маъқуллансин.

"Хўжалик судлари ҳужжатларини ижро этиш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексида ижро юритишни тартибга солувчи етарли меъёрлар мавжуд эмаслиги сабабли, хўжалик судлари Хўжалик процессуал кодекси 12 моддаси 3-бандига амал қилган ҳолда, суд қарорларини ижро этишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг тегишли меъёрларини қўлласинлар.

Бунда судлар қуйидагиларга аҳамият беришлари лозим:

- Хўжалик судлари томонидан бериладиган ижро варақлари ва суд буйруқлари ижро ҳужжатлари ҳисобланади.

- Пул маблағларини ундириш бўйича ижро варақлари ва суд буйруқлари беш кун муддат ичида ундирувчи, давлат бюджетига маблағ ундиришда эса солиқ идорасига юборилади, солиқ идораси ўз навбатида ижро варақларини ва суд буйруқларини белгиланган тартибда ижро этиш учун банкка юборилади.

- Мулкни асл ҳолида ундириш, бино ва бошқа объектларни бўшатиш ёки олиб бериш, пул ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган маълум ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ижро варақалари ва суд буйруқлари ундирувчига берилади ёхуд унинг илтимосига асосан Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли бўлим қоидаларига мувофиқ ижро этиш бевосита суд ижрочиларина юборилади.

- Ҳар бир ҳал қилув қарори бўйича битта ижро варақаси чиқарилади. Агарда ижро этиш ҳар хил жойларда амалга оширилиши лозим бўлса ёхуд қарор бир неча даъвогарлар фойдасига ёки бир неча жавобгарларга нисбатан чиқарилган бўлса, суд ундирувчининг илтимоси асосида ижро варақалари қарздорнинг манзили аниқ кўрсатилган ҳолда ёки қарорнинг ушбу ижро варақаси бўйича ижрога тааллуқли бўлган қисмини ижро қилиш учун берилиши мумкин.

- Қарорларнинг ижроси карздор ёки унинг мулки жойлашган ҳудуд судининг суд ижрочилари томонидан амалга оширилади. Агар қарздор мазкур суд судловидаги ҳудудда бошқа жойга чиққан, лекин Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмаган бўлса ва унинг манзили суд ижрочисига маълум бўлса, суд ижрочиси ундирувчини хабардор қилган ҳолда ижро варақаси ёки суд буйруғини қарздорнинг янги манзилида жойлашган суд ижрочисига жўнатади.

- Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги қатнашчилари бўлган давлатларнинг иқтисодий, хўжалик ва арбитраж судларининг қарор, ажрим ва ҳал қилув қарорларининг ижроси ҳам Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартнома ва келишувлар асосида худди шу тартибда амалга оширилади.

- Ижро этилиши зарур бўлган ҳал қилув қарорларида ноаниқликлар мавжуд бўлган тақдирда, суд ижрочиси ишни ҳал этган суддан қарорни тушунтириб бериш тўғрисида сўрашга ҳақлидир. Қарорни тушунтириб бериш Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 150-моддасида белгиланга қоидалар асосида амалга оширилади.

- Қарор ижросини таъминлаш имконияти бўлмаган ёки ижрони таъминлашда қийинчиликлар пайдо бўлган ҳолатларда суд ижрочиси иш юзасидан ҳал қилув қарорини қабул қилган суд олдига ижро муддатини узайтириш ёки кейинга қолдириш, шунингдек қарор ижросининг усул ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги масалани қўйишга ҳақлидир. Суд ижрочисининг бу мазмундаги аризаси Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 217-моддасида кўрсатилган тартибда кўриб чиқилади.

- Агар қарздор юридик шахс бўлса ундиришни унинг ҳар қандай мулкига қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси "Мулкчилик тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасида белгиланганидек, юридик шахслар ўз мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли барча мулк билан жавоб берадилар. Фуқаролик процессуал кодексининг ундириш қаратиб бўлмайдиган мол-мулклар рўйхатини белгиланган меъёрлари суд томонидан қўлланилмаслиги керак.

- Тадбиркорлар, фуқаролар қарздор деб топилган ҳолатларда ундириш фуқародан ижро ҳужжатлари асосида ундирилиши мумкин бўлмаган мулклар рўйхатида мол-мулкига қаратилиши мумкин эмас.

- Ундирувчи ундиришдан воз кечган ва ундирувчи билан қарздор ўртасида низо келишув йўли билан ҳал қилинган ҳолатларда даъводан воз кечиш ва ўзаро келишув судга ёзма тарзда берилиши керак. Бундай аризалар иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.

- Суд ундирувчининг ундиришидан воз кечганлиги ёки томонлар ўртасидаги келишмовчилик тинч йўл билан қилинганлиги ҳақидаги аризасини қабул қилишдан олдин ундирувчи ёки томонларга бундай процессуал ҳаракатларнинг оқибатини тушунтириб бериши керак.

- Ундирувчининг ундиришдан воз кечганлиги ёки томонлар тинч йўл билан келишиб олганлиги ҳақидаги аризани қабул қилган суд ижрони тугатиш ҳақида ажрим чиқаради ва шу билан бир вақтда иш юритиш ҳам тугатилади.

- Ажримда томонларнинг ўзаро келишуви тўғрисидаги суд томонидан белгиланган шартлар ҳам кўрсатилиши керак.

- Ундирувчининг ундиришдан воз кечиш суд томонидан қабул қилинмаган ёки томонлар ўртасидаги ўзаро келишувини тасдиқламаган ҳолатларда суд бу ҳақда асосланган ажрим чиқаради.

- Ижро юритиш тугатилган тақдирда бу ҳақидаги ижро варақаси ёки суд буйруғи тегишли ёзув (белги) билан ушбу ҳужжатни берган судга ёки ундирувчига жўнатилади.

- Суд ижрочиси томонидан ижро юзасидан кўрилган барча чора-тадбирлар бекор қилинади.

- Тугатилган ижро ҳаракати қайта тикланишига йўл қўйилмайди.

- Судлар ундирувчи ёхуд қарздорнинг қарор ижроси юзасидан суд ижрочисининг ҳаракатлари ёки шундай ҳаракатларни олиб боришни рад этганлиги ҳақидаги шикоятига ўн кунлик муддатда ўз муносабатини билдириши керак.

- Суд ижросининг ҳаракатлари устидан келтирилган шикоят ва протестлар суд ижрочиси ишлайдиган суддаги суд мажлисида манфаатдор томонларга суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабар бериш орқали кўриб чиқилади. Лекин, манфаатдор томонларнинг суд мажлисига келмаслиги суднинг мазкур масалани кўриб чиқишига тўсқинлик қилмайди.

- Мулкнинг қарздорга ёки бошқа шахсларга тегишли эканлигидан қатъи назар рўйхатга олиш  жараёнида суд ижрочиси томонидан рўйхатга олишнинг бекор қилинишига асос бўладиган қонунсиз ҳаракатга йўл қўйилган тақдирда қарздор ва ўша шахсларнинг рўйхатга олишни бекор қилиш ҳақидаги аризалари 1963 йил 23 мартдаги Қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексининг 404-моддасида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


3. Судларнинг эътибори ҳар бир суд қарори энг қисқа муддатда ижро этилиши зарурлигига қаратилсин. Ижрога тақдим этилган суд қарорини қасддан бажармаслик ҳолатлари аниқланган ҳар бир ҳолатда хўжалик судлари ЎРЖКнинг 232-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш масаласини муҳокама қилишга мажбурдирлар.


4. Судлар банк томонидан суд қарорлари бажарилмаган ҳар бир ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 218-моддасига асосан уларга жарима солиш мумкинлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқишлари зарур.

Хўжалик суди томонидан чиқарилган ва бажарилмаётган ҳужжатлар бўйича банкка жарима солиш масаласи ҳам суд мажлисида ҳал қилинади. Суд мажлиси ўтказилаётган вақт ва жой ҳақидаги хабар жарима солиниши кўзда тутилаётган банкка, шунингдек ундирувчи ва қарздорга хабар етказиб берилганлигини тасдиқловчи буюртма хат орқали билдирилади. Хабардор қилинган шахсларнинг суд мажлисига келмаслиги суд томонидан жарима солиш масаласининг кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди.


5. Хўжалик судлари раислари суд қарорларининг тўғри ва ўз вақтида ижро этилиши устидан назорат ўрнатишлари лозим.


6. Судлар ижрони таъминлашда прокуратура, солиқ ва ички ишлар идоралари билан яқиндан ҳамкорликни кучайтиришлари зарур.


7. Хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 5 февралдаги "Хўжалик судлари қарорлари ижросини таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини бажариш бўйича қилинаётган ишлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида матбуот, радио ва телевидиниеда доимо ахборот бериб турсинлар.


8. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари суд қарорлари ижросини мунтазам ўрганиб ва умумлаштириб борсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 5 февралдаги Фармонидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан назоратни кучайтирсинлар.































Время: 0.0210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск