Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.1997 й. 65-сон "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг малака даражасига эга бўлган судья ходимларига узоқ муддатли хизмати учун қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.1997 й.

N 65



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХЎЖАЛИК

СУДЛАРИНИНГ МАЛАКА ДАРАЖАСИГА

ЭГА БЎЛГАН СУДЬЯ ВА ХОДИМЛАРИГА УЗОҚ

МУДДАТЛИ ХИЗМАТИ УЧУН ҚЎШИМЧА ҲАҚ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА"ГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми Олий хўжалик суди Раиси М.Абдусаломовнинг таклифларини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 46 ва 54-моддаларига асосан


ҚАРОР ҚИЛАДИ :


1. Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг малака даражасига эга бўлган судья ва ходимларига узоқ муддатли хизмати учун қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисида"ги Низом юзасидан Олий хўжалик суди Раёсатининг 1996 йил 27 августдаги ушбу Низомни амалга киритиш тўғрисидаги Қарори тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1993 йил 16 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг малака даражасига эга бўлган судья ва ходимларига узоқ муддатли хизмати учун қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги 19-сон Қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.





Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди Пленумининг

1997 йил 28 февралдаги 65-Қарори

билан тасдиқланган




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХЎЖАЛИК

СУДЛАРИНИНГ МАЛАКА ДАРАЖАСИГА ЭГА

БЎЛГАН СУДЬЯ ВА ХОДИМЛАРИГА УЗОҚ

МУДДАТЛИ ХИЗМАТИ УЧУН ҚЎШИМЧА

ХАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМ


1. Мансаб даражасига эга бўлган судьялар ва ходимларга узоқ муддатли хизмати учун қўшимча ҳақ тўланади.


2. Узоқ муддатли хизмати учун тўланадиган қўшимча ҳақ ойлик мансаб маоши асосида ва унга малака даражаси ва мансаб даражаси учун тўланадиган ҳақни қўшган ҳолда амалга оширилади. Юридик лавозимларда камида икки йил меҳнат стажига эга бўлганларга қўшимча ҳақ тўланади.


3. Ой давомида қўшимча ҳақ миқдорининг оширилиши ҳуқуқига эга бўлган ходимларга тўланадиган ойлик қўшимчалар ойларга мос равишда ҳисоблаб чиқилган қўшимчаларни қўшиш йўли билан аниқланади.


4. Узоқ муддатли хизмати учун қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи умумий меҳнат стажига (орада узилиш бўлганлигидан қатъи назар) қуйидагилар киради:

- Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Марказий девони, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди ва вилоят хўжалик судларидаги судья ва юридик лавозимлардаги ишлар;

- судлар, нотариал идоралар, адвокатуралардаги, шунингдек прокуратура, адлия, хавфсизлик ва ички ишлар органларидаги олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар билан тўлдириладиган лавозимлардаги ва мансаб даражаси берилиши кўзда тутилган лавозимлардаги ишлар;

- ижро ва касаба уюшмалари органларидаги юристларга бериладиган лавозимлардаги ишлар;

- мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат ва хўжалик ташкилотларидаги мутахассис-юрист сифатидаги ишлар;

- ҳуқуқий йўналишдаги илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, шунингдек ўрта ва олий ўқув юртларининг ҳуқуқ фанлари ўқитувчилари лавозимидаги ишлар.


5. Шунингдек узоқ муддатли хизмати учун қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи меҳнат стажига қуйидагилар киради:

- муддатидан олдинги ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлиш, шунингдек офицерлар таркибида ҳақиқий ҳарбий хизмат даври ва ҳарбийларнинг муддатдан ташқари хизмат даври;

- миллий хавфсизлик ва ички ишлар органларидаги махсус унвон бериладиган лавозимлардаги хизмат даври;

- малака ошириш ва кадрларни қайта тайерлаш тизимидаги ўқув юртларидаги, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда аспирантураларнинг кундузги бўлимларида юридик соҳа бўйича ўқиш даври;

- чет элларда ишлаш даври (агар ходим чет элга жўнатилгунга қадар адлия, прокуратура, суд, ИИВ ва хавфсизлик органларида ишлаган бўлса);

- вакиллик ва ижро ҳокимиятининг сайланадиган лавозимларидаги иш даври (агар ходим бунгача судда, шунингдек адлия, прокуратура, ИИВ ва хавфсизлик органларида ишлаган бўлса);

- фарзанди бир ярим ёшга етгунга қадар қисман ҳақ тўланадиган таътилда бўлиш даври (агар бу таътиллар ушбу Низомда кўрсатилган лавозимлардаги иш даврига тўғри келган бўлса);


6. Меҳнат фаолияти ҳисоблаб чиқилаётганда фақат ушбу Низомда кўрсатилган Ўзбекистон Республикасидаги иш давригина эмас, балки МДҲ ҳудудининг бошкқ республикалардаги иш даври ҳам ҳисобга олинади.


7. Юридик бўлмаган соҳа раҳбарлари ва мутахассисларнинг аввалги ишлардаги иш даври мутахассислиги бўйича ҳисобланади.


8. Узоқ муддатли хизмати учун қўшимча ҳақ беришда иш стажи хўжалик судларида тузиладиган ва хўжалик суди раиси томонидан тасдиқланадиган ҳайъат тарафидан аниқланади.


9. Иш стажини аниқлашда меҳнат дафтарчаси асоси бўлиб хизмат қилади. Агар меҳнат дафтарчаси йўқ бўлса, шунингдек меҳнат дафтарчасида керакли ёзувлар бўлмаган ёхуд ундаги маълумотлар нотўғри ёки аниқ бўлмаган ҳолларда, иш стажини тасдиқлаш учун иш даврларига оид маълумотномалар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.


10. Ҳайъатнинг иш стажини аниқлаш бўйича қарори баённомага қўшиб қўйилади ва узоқ муддатли хизмати учун қўшимча ҳақ бериш тўғрисида буйруқ чиқаришда асос бўлиб хизмат қилади.

Ҳайъат қароридан кўчирмалар олинади ва узоқ муддатли хизмати учун бериладиган қўшимча ҳақни ҳисоблаб, ойлик иш ҳақига қўшиб бериш мақсадида бухгалтерияга ва ходимнинг шахсий варақасига қўшиб қўйиш учун кадрлар бўлимига берилади.


11. Иш стажини аниқлаш юзасидан келиб чиқадиган низолар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раис ўринбосари, ташкилий кадрлар ва махсус ишлар Бошқармаси бошлиғи, бухгалтерия, ҳисоб ва режалаштириш бўлими бошлиғи таркибидаги ҳайъат томонидан кўриб чиқилади.





























Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск