Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 09.08.1996 й. 58-сон "Пул мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган низоларни хал қилиш судлов амалиёти ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.1996 й.

N 58



ПУЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ

БЎЛГАН НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

СУДЛОВ АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА


Низоларни ҳал қилиш судлов ҳайъати томонидан тайёрланган пул мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш судлов амалиёти таҳлилини кўриб чиқиб, Олий хўжалик суди Пленуми Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида" ги Қонунининг 46-моддасига биноан,


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пул мабуриятлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш судлов амалиёти таҳлили маълумот учун қабул қилинсин.


2. Пул мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш судлов амалиёти таҳлили Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят хўжалик судларига юборилсин.



ПУЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН НИЗОЛАРНИ

ҲАЛ ҚИЛИШ СУДЛОВ АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА

ТАҲЛИЛ


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининиг 1996 йил 2 ярим йиллик иш режасига мувофиқ низоларни ҳал қилиш судлов ҳайъати вилоятлар судлари билан биргаликда пул мажбуриятлари билан боғлиқ низоли ишларни кўриш бўйича судлов амалиётини ўрганди ва умумлаштирди.

1996 йилнинг 1-ярмида Республика хўжалик судлари томонидан 5123 та низоли иш ҳал қилиниб, улардан 3069 таси (пул мажбуриятлари) билан боғлиқдир. Вилоятлар қирқими бўйича бу кўрсаткич қуйидагича ифодаланади:

Андижон вилоят хўжалик судида 275 та иш кўрилиб шундан 95 та низо ҳисоб-китоб бўйичадир.

Бухоро - 391-114, Жиззах - 272-185, Навоий - 161-70, Сурхондарё - 315-248, Фарғона - 415-91, Тошкент - 1000-620, Хоразм - 204-112, Қашқадарё - 196-75, Қорақалпоғистон Республикаси - 671-624, Олий хўжалик суди  341-299.

Кўрилган низоли ишлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, хўжалик судларида кўриб ҳал қилинган низоларнинг умумий сонида шу тоифадаги ишларнинг кўплигини хўжалик субъектларининг бозор иқтисодиётига мослашишдаги сусткашлиги, шартнома шартлари етарлича бажарилмаслиги, дебитор қарзларни ундиришнинг барча чоралари кўрилмаслиги банклар томонидан ҳисоб-китоб ва молия операция қодалари бузилиши, хўжалик субъектлари томонидан етказиб берилган маҳсулот ва моллар учун ўзларининг ҳисоб рақамларида маблағ бўлмаганлиги сабабли ўз вақтида тўловларни амалга оширмаслик ва бошқа сабаблар билан тушунтириш мумкин.

Ишларни умумлаштириш натижаларидан маълум бўлишича бундай низоларнинг келиб чиқиши кўпинча шартномаларнинг сифатсиз тузилганлиги билан боғлиқдир. Шартномаларга тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларни бажаришни таъминлаш бўйича шартлар ва жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби киритилмаган.

Масалан, Хоразм насли ипакчилик ширкатлари бирлашмасининг Шовот тумани "Соҳибкор" жамоа хўжалигида 761200 сўм ундириш даъвоси бўйича суд мажлисида аниқланишича, бирлашма шартнома бўйича "Соҳибкор" жамоа хўжалигига қиймати 30700 сўм бўлган 20000 дона тут кўчатлари етказиб бериши лозим эди. Шунингдек шартномада жамоа хўжалиги тўловни ўз вақтида ўтказмаса ҳар бир кечиктирилган кун учун сумманинг 10% ни тўлаши лозимлиги кўрсатилган. Тўловнинг ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун бирлашма 761200 сўм жарима ундириш ҳақида даъво қўзгатган. Суд мажлисида аниқланишича шартномада тўлов муддати аниқ кўрсатилмаган, тўлов мажбурияти эса учинчи томонга яъни Шовот тумани ипакчилик бўлимига юклатилган. Шартнома шошма-шошарлик билан ва Фуқаролик кодексининг 172, 298 ва 299-моддалари талаблари бўйича керакли шартлар кўзда тутилмай тузилганлиги ҳисобга олиниб шартнома тузилмаган деб топилган ва даъво талаби рад этилган.

Корхона раҳбарларининг шартнома тузишдаги эътиборсизлиги шартномаларда кўзда тутилган жазо чораларининг муҳимлиги ва уларнинг оқибатини тушуниб етмаслиги кўпинча асоссиз йўқотишларга ва самарасиз харажатларга олиб келмоқда. Масалан: 2-Механизациялашган кўчма колонна "Самарқанд сув қурилиш давлат хўжалиги" билан шартнома тузган. Даъво бўйича қарз миқдори 24500 сўмни шартнома бўйича жарима эса 420000 сўмни ташкил этган. Тарафлар шартномада ўзаро ихтиёрий келишув асосида оғир жавобгарлик чоралари қўллаш кўзда тутилган шартни қабул қилинганлиги учун суд жарима суммасини ундирган.

Ҳозирги вақтда маҳсулот ва хизмат учун ўз вақтида тўловларни олиш учун тартиби ўзгартирилиб аввалдан тўлаш тартиби маблағни маҳсулот жўнатишдан олдин тўлов топшириқлари орқали ўткашизга аҳамият берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 5 майдаги Фармонига кўра хўжалик субъектларига қабул қилувчилар томонидан тўловнинг ҳеч бўлмаса 15% ўтказилмай туриб маҳсулот бериш ва хизмат кўрсатиш ман этилди.

Кўрсатманинг қатъийлигига қарамай айрим корхоналар аввалдан тўловни ўтказмасдан туриб маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни давом эттирмоқдалар.

Масалан, "Хадрос" фирмаси олдиндан 15% лик тўловсиз Урганч тумани сув хўжалигига маҳсулот етказиб берган, кейинчалик эса жавобгар картотекада бўлганлиги (ҳисоб рақамида пул йўқлиги) учун маҳсулот қийматини тўлай олмаслиги маълум бўлган. Агар даъвогар маҳсулот жўнатишдан олдин олувчидан маҳсулот қийматини аввлдан тўлашни талаб қилганида у ўз шеригининг тўловига қобилиятсизлигини аниқлаган ва маҳсулот етказиб бермаган бўлар эди.

Хўжалик субъектлари шартнома тузишда қарши томоннинг мажбуриятларини бажара олишига амин бўлмаганлиги ҳоллари ҳам кам эмас.

Масалан, Бухоро нефть маҳсулотлари билан таъминлаш корхонаси қарши тарарфнинг тўлов қобилияти билан тўла танишмай "Диля" хусусий савдо ишлаб чиқариш фирмаси билан 3 млн. сўм миқдорида қурув ва бошқа металл маҳсулотлари етказиб беришга шартнома тузилган. Олдиндан тўлов сифатида 1 млн. сўмга вексель бажармаган ва қарз суммасини қайтармаган.

Судлар томонидан кўрилаётган ишлар таҳлили корхона ва ташкилотларнинг тузилган шартномаларни бажариш бўйича ижро интизоми сустлиги кўрсатмоқда. Баъзи бир раҳбарлар қабул қилинган мажбуриятларни бирон бир ёмон оқибатсиз бажарса ҳам бўлаверади деган хато тушунчага эгалар. Масалан, "Жайрон" ЭКО маркази таъмирлаш ишларини олиб бориш учун "Азиз-Бухорий" кичик корхонаси билан шартнома тузган. Унга кўра, жавобгар 1995 йил 5 августгача таъмирлаш ишларини тўла бажариши шарт бўлган. Шунингдек иш сифатли, дид билан, кўрсатилган муддатда бажарилиши лозим эди. Даъвогар ўз томонидан шу мақсад учун кичик корхонага аввалдан 30 минг сўм ўтказган. Бироқ жавобгар таъмирлаш ишларини фақат август ўрталарида бошлаб, 15 октябргача ишнинг фақат бир қисмини сифатсиз ҳолда бажарган. Бу ҳолат шартноманинг бекор қилинишига олиб келган. Даъвогар ўз талабларини шартноманинг 7-банди билан асослаган. Унга кўра, иш тўхтатилиб, тегишли шаклдаги далолатнома имзолангандан кейин 6 августдан 18 октябргача кечиктирилган муддат учун жавобгар жарима тўлаши керак бўлган. Суд қарори билан жавобгардан 80 минг сўмга яқин жарима ундирилган.

Шундай қилиб мажбуриятлар бўйича низоларнинг келиб чиқишига баъзи раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг бевосита вазифаларини бажаришдаги масъулиятсизлиги ва хўжалик қонунчилигини билмасликлари сабаб бўлмоқда. Кўп ҳолларда корхона ва ташкилотларнинг зарари ҳисоб-китоб тартибининг бузилганлиги учун тўланган жарима ва давлат божини тўлашдан юзага келмоқда. Йиллар давомида хўжалик ташкилотлари фаолиятида нотўғри амалиёт шаклланган бўлиб, унда жаримадан келиб чиққан зарар хўжалик фаолиятининг чиқимига ўтказилади. Зарарнинг келиб чиқишига бевосита айбдор мансабдор шахслар эса ҳеч қачон моддий жавобгарликка тортилмайдилар.

Ваҳоланки, баъзи бир хўжалик судлари кўрсатилган тоифадаги низоларни ҳал қилишда раҳбарлар томонидан қонунларнинг бузилганлигига ва ташкилот фаолиятидаги камчиликларга етарли эътибор беришмаяпти. Масалан, кўрсатилган муддат ичида Сирдарё вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилган 229 та иш бўйича биронта ҳам хусусий ажрим чиқарилмаган. Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди томонидан ҳисоб-китоб низолари бўйича 624 та иш кўрилиб фақат 4 та, Жиззах вилоят хўжалик суди бўйича кўрилган 195 та ишдан 11 тасига хусусий ажрим чиқарилган.

Судлар томонидан кўрилган ишларни ўрганиш баъзи судьялар Хўжалик Процессуал Кодексининг 79-моддасини нотўғри қўллаётганини кўрсатмоқда. "Олмалиқпиво" хусусий ишлаб чиқариш савдо корхонасининг Дўстлик шаҳар "Универсам" жамоа корхонасидан 33562 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича иш биринчи босқичда кўрилганда жавобгарнинг моддий ҳолати оғир эканлиги ва унинг ҳисобида фақат 2909 сўм борлиги асос қилиб кўрсатилиб, жавобгардан 33562 сўм ўрнига фақат 2500 сўм ва 250 сўм давлат божи ундирилган. Низоли иш апелляция тартибида кўрилганда эса ҳал қилув қарорининг асослаш қисми билан келишилмай жавобгардан жариманинг тўла миқдори ундирилган. Шу билан бирга неустойкани тўлашдан озод қилиш мажбуриятларни бузишга олиб келиши кўрсатилган.

Қарздорнинг ҳисоб рақамида маблағ бўлмаганида суд тарафларнинг илтимосига биноан даъвони таъминлаш мақсадида Хўжалик Процессуал Кодексининг 76, 77-моддаларига мувофиқ ҳисоб рақамини хатлаб қўйиш ёки ундиришни мол-мулкига қаратиши лозим. (ХПКнинг 147-моддаси).

Масалан, Тошкент вилоят хўжалик суди ПГС Ўзбек-Италия корхонасининг ПСМО "Сувқурилиш" 76 кўчма механика корхонасидан 112000 сўм пудрат шартномаси бўйича бажарилмаган иш муддатини ўтказиб юборганлик учун жаримани ундириш ҳақидаги даъвосини кўриб чиқиб ҳал қилув қарори билан талабни тўла қаноатлантирган ва қарорни ижро этиш учун буйруқ берган. Буйруқ банкка берилган, лекин 1996 йил май ойигача бажарилмаган бу ҳолат суд томонидан хўжалик суди буйруғи бўйича қарз миқдори тўла ундирилгунча 76 КМК ҳисоб рақамини хатлаб қўйиш учун ажрим чиқаришга асос бўлган.

Пул мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ишларни ўрганиб чиқиш бўйича қуйидагилар тавсия этилади:


1. Хўжалик судларининг эътиборини пул мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган низоларнинг ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиниши муҳимлигига қаратиш лозим. Бундай ишларнинг тўғри кўриб чиқилиши мулкчиликнинг барча турлари бўйича корхоналарнинг моддий ҳолатини мустаҳкамлашни, халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни ўз вақтида олиб борилишини, раҳбарларнинг жавобгарлигини кучатиришни таъминламоғи лозим.


2. Судларга таҳлилда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш тавсия этилади.


3. Судларга:

Низони ҳал қилишда сотувчининг ўзгартирилган нархда сотиш ҳуқуқи суд томонидан фақат бу шарт шартномада кўрсатилган ҳолдагина ҳисобга олинади:

- ташқи иқтисодий битимлар бўйича бир тараф бўлиб Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари қатнашганда муддати ўтиб кетган пул мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб тартиби, агар қонуний кучга кирган давлатлараро шартномалар ёки битимларда бошқача кўрсатилмаган бўлса, тарафлар келишуви билан аниқланади;

- шартномалардан келиб чиққан мажбуриятларда пул суммаси агар аниқ бир товар етказиш ёки хизматлар бўйича битим тузилганда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан бошқа шартлар назарда тутилган бўлса, тарафлар розилиги билан аниқланади;

Тарафлар келишуви билан аниқ бир нарх ўрнига нархни аниқлаш усуллари ўрнатилиши мумкин.




























Время: 0.0161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск