язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 26.05.1995 й. 36-сон "Иқтисодий муносабатларда одил судловни ва қонунчиликни мустаҳкамлашни амалга ошириш бўйича хўжалик судларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.1995 й.

N 36



ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАРДА

ОДИЛ СУДЛОВНИ ВА ҚОНУНЧИЛИКНИ

МУСТАҲКАМЛАШНИ АМАЛГА ОШИРИШ

БЎЙИЧА ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Пленум такидлайдики, хўжалик судлари 1994 йил ва 1995 йилнинг 4 ойи мобайнида Ўзбекистон Республикасида иқтисодий реформаларни амалга оширишга кўмак бера бориб 15 минг низоларни кўриб, улар бўйича 84 млн. сўм шу билан бирга 29 минг 268 АҚШ доллари ундирилди. Республика бюджетига 71 млн. 180 минг сўм давлат божи, жарима тариқасида 18 млн. сўм, ҳамда ХПКнинг 79-моддаси талаби асосида 18 млн. 203 минг сўм ҳам республика бюджетига ундирилди.

Хўжалик низоларининг аксарияти Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги қонуни ва ХПКнинг талабларига қаттиқ риоя қилинган ҳолда ҳал қилиниб, камроқ хатоларга йўл қўйилиб, суд мажлисларининг тарбиявий таъсири кучайиб, суд муҳокамасининг маданият даражаси кўтарилди.

Лекин хўжалик судлари фаолиятида одил судловни амалга ошириш борасида ҳали анчагина хато ва камчиликлар мавжуд. Судларга келиб тушаётган хўжалик низолари сони анча камаяётганига қарамасдан, ҳал қилинаётган ишларнинг сифати жиддий яхшиланиши лозимлиги талаб қилинмоқда.

Даъво ҳужжатларини текшириш ва иш қўзгатишда, ишни судда кўришга тайёрлашда хатоликка йўл қўйилса, асоссиз ва қонуний қарорлар чиқаришга олиб келади. Шу давр мобайнида хўжалик судларининг 166 қарорлари бекор қилинди. Ишларни кўриш муддатларининг бузилиш ҳоллари хўжалик субъектларини суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқни поймол этишга олиб келади.

Хусусий ажримлар ва хабарномаларнинг ташкилот, муассаса раҳбарларига юбориш амалиётини умумлаштириш ишлари сусткашлик билан олиб борилмоқда. Баъзи хўжалик судларида асосли ва қонуний қарорлар чиқариш устидан ҳақиқий назорат ўрнатилмаган. Айрим хўжалик судларида муҳлат ва ижро интизоми бузилишига йўл қўйилмокда. Суд ходимларининг ишчанлик фаолиятини оширишга қаратилган ишлар ташкил этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик судларининг эътибори бозор шароитида Ўзбекистон Республикаси иқтисодини жонлантириш ва ривожлантиришга, ўз фаолияти билан бу масалаларни ечишга кўмаклашишига, мулк шаклидан қатъи назар хўжалик субъектларинига суд таъсирини, иқтисодий муносабатларда қонунчиликка риоя қилишни ва шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашга қаратилсин.


2. Хўжалик судлари кўрилаётган ишларни ҳаракатдаги қонунчиликка тўлиқ мос равишда, процессуал муддатларга қаттиқ риоя қилган ҳолда ўтказиши лозимдир. Даъво аризаларини асоссиз равишда қабул қилишдан бош тортишга йўл қўймаслик, ҳар бир қўзғатилган иш бўйича чуқур тайёргарлик кўриш жараёнида ишни мазмунан ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг асл нусхасини талаб қилиб олиши лозим. Низо бўйича қабул қилинган қарор аризадаги талабларни тўлиқ, мазмунан ва аниқ ҳал этган ҳолда қамраб олиши керак.


3. Раёсат, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳайъатлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар хўжалик суди раислари хўжалик судларининг ташкилий фаолиятида ўз ролларини оширишлари, хўжалик низоларини кўришда назоратни кучайтиришлари, суд амалиётининг тўғри ва бир хиллигини таъминлашлари лозим. Хўжалик судларининг қарорларини қонуний ва асослилигини текширишни ташкил қилишда бекор қилинган ва ўзгартирилган суд қарорларини чуқур анализ қилиш, қонун нормалари бузилишини ўз вақтида бартараф этиш ва худди шундай ҳолатларни қайтармаслик чоралари кўрилсин.


4. Раёсат ва Олий хўжалик судининг ҳайъатлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят хўжалик судларига долзарб тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини систематик равишда умумлаштириш, хўжалик қонунчилигининг бузилишига сабаб бўладиган ҳолатларни ўрганиш тавсия этилсин. Суд хатоларини ўз вақтида тузатиш ва олдини олиш, қонунларни бир хилда тушуниш ва қўллаш, суд практикасини тўғри йўналтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.

Судлов фаолиятида илмий тадқиқот натижаларини кенгроқ қўллаш ҳуқуқий илм билан алоқаларни мустаҳкамлаш, хўжалик судлари томонидан доимий равишда қонунчиликни қўллаш амалиётини таъминлаш, қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштириш зарурияти бўйича масалаларни ўз вақтида кўрсинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят хўжалик суди раисларига, умумий судлар, прокуратура органлари, Адлия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат Мулк қўмитаси билан ҳамкорликни яхшиласинлар. Прокуратура органларига хўжалик субъектларини тўлов қобилиятининг йўқлиги оқибатида банкротлик ҳақида иш қўзгатилганлиги, халқ хўжалигида ўзаро ҳисоб-китобнинг бузилиши ҳоллари ҳақида доимий ахборот бериб турилсин.


6. Республика хўжалик судларига корхона ва ташкилотларда сайёр суд мажлислари ўтказилишини тайёрлашга катта эътибор беришлари, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитлари бўйича хусусий ажрим ва хабарномалар юборишлари тавсия этилсин.


7. Хўжалик судлари раислари хўжалик судлари ходимларига давлат интизомини, қонунчиликка қаттиқ риоя қилишлари юзасидан бажаришлари кучайтирсинлар, ходимларни хизмат сафарларини бенуқсон бажаришлари, хўжалик судлари обрў-эътиборини ошириш руҳида тарбиялашни жавобгарликни жиддий чоралар кўришлари, ҳар бир ходимга юклатилган вазифалар ижросига сидқидилдан ёндашмаслик ҳолатларига барҳам берсинлар.


8. Хўжалик судларини жиҳозлаш, хоналарни таъмирлаш, моддий техника воситалари билан таъминлаш, хўжалик судлари ходимларига ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатиш бўйича жиддий чора ва тадбирлар кўрилсин.