ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 29.04.2015 й. 15-1407/16654-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

29.04.2015 й.

N 15-1407/16654


(КЎЧИРМА)




Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда - Палата) ДАТ “Асака” банк Сирдарё вилоят филиали (бундан буён матнда - Филиал) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Шўрсув олтингугурт кимё” МЧЖ (бундан буён матнда - МЧЖ)дан 220 000 000 сўм асосий қарз, 11 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.

Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар, Палата даъво талабини ўзгартириб, МЧЖдан 250 000 000 сўм асосий қарз, 11 825 000 сўм пеня ундиришни сўраган.

Суднинг 2014 йил 1 декабрдаги ажрими билан иш бўйича ДАТ “Асака” банк (бундан буён матнда - Банк) даъвогар сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган. МЧЖдан Банк фойдасига 250 000 000 сўм асосий қарз, 11 825 000 сўм пеня ундирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 20 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

МЧЖ кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги, Филиал ва МЧЖ ўртасида тузилган кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасига асосан 200 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилганлиги, қолган 250 000 000 сўмлик тўлов эса МЧЖга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилмаганлиги, Филиал томонидан олди-сотди шартномасида кўрсатилган бино-иншоотларининг айримлари МЧЖга топширилмаганлиги, 2011 йил 22 октябрда бино-иншоотларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган бўлса-да, бино-иншоотларга киришнинг имкони бўлмаганлиги, апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирганлиги баён этилиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖ Сирдарё минтақавий филиалида тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ташкиллаштирилган кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлари савдоларининг натижасида тузилган 11-сонли савдо баённомасига асосан Филиал ва МЧЖ ўртасида 2011 йил 21 октябрда 11-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.

Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Филиал ўзига тегишли бўлган, шартноманинг 2-иловасида кўрсатилган, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, умумий ер майдони 4,87 га., бино-иншоотлар жойлашган ер майдони 5461,39 кв.м. бўлган “Б” саноат ҳудудида жойлашган, А-литер маъмурий бино, Б-литер ошхона биноси, В-литер ошхона биноси, Г-литер трансформатор биноси, Д-литер ёғоч биноси, Е-литер арматура цехи, Ж-литер гараж биноси, З-литер омбор биносини МЧЖга топшириш, МЧЖ эса шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловага мувофиқ, 450 000 000 сўмнинг 10 000 000 сўмини шартнома имзоланган кундан бошлаб ўн кун ичида, қолган тўловни эса белгиланган жадвал асосида уч йил мобайнида, 2014 йилнинг 20 октябрига қадар тўлаш ва уларни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган.

Тарафлар ўртасида 2011 йил 22 октябрда имзоланган “Объектни топшириш ва қабул қилиш” далолатномасига кўра, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, умумий ер майдони 4,87 га., бино-иншоотлар жойлашган ер майдони 5461,39 кв.м. бўлган “Б” саноат ҳудудида жойлашган, 803,67 кв.м. майдонни эгаллаган 34 хонадан иборат 2 қаватли маъмурий бино, 452,93 кв.м. майдонни эгаллаган 5 хонадан иборат ошхона, 241,60 кв.м. майдонни эгаллаган 3 хонадан иборат ошхона, 32,95 кв.м. майдонни эгаллаган 1 хонадан иборат трансформатор биноси, 834,24 кв.м. майдонни эгаллаган 4 хонадан иборат ёғоч цехи, 576,0 кв.м. майдонни эгаллаган 2 хонадан иборат арматура цехи, 1656,0 кв.м. майдонни эгаллаган 6 хонадан иборат гараж, 864,0 кв.м. майдонни эгаллаган 5 хонадан иборат омборхона биноси (бундан буён матнда - Кўчмас мулк) Филиал томонидан МЧЖга топширилган, МЧЖ эса ушбу Кўчмас мулкни қабул қилиб олган.

Шунингдек, мазкур далолатномада, Кўчмас мулкни топширишда МЧЖнинг Филиалга, Филиалнинг МЧЖга ҳеч қандай эътирозлари мавжуд эмаслиги, лекин Кўчмас мулкнинг собиқ эгаси “Хумо” МЧЖ томонидан Филиал ва МЧЖга нисбатан эътирозлари мавжудлиги сабабли маъмурий органлар орқали ҳал этилиши белгиланган.

МЧЖ томонидан Кўчмас мулк учун 200 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилиб, қолган 250 000 000 сўмлик тўлов бугунги кунга қадар амалга оширилмасдан қолган.

Филиалнинг Кўчмас мулк учун тўловни амалга ошириш ҳақидаги талабаномалари МЧЖ томонидан оқибатсиз қолдирилган.

Шартноманинг 8.3-бандида МЧЖ томонидан шартноманинг 3.2-бандида белгиланган тартибда тўлов амалга оширилмаган ёки кечиктирилган тақдирда, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,05 фоиз, бироқ, кечиктирилган тўлов суммасининг 5 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлаши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда - ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.

ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Шу боис, биринчи инстанция суди қайд этилган ҳолатларни инобатга олган ҳолда, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш, МЧЖдан Банк фойдасига 250 000 000 сўм асосий қарз, 11 825 000 сўм пеня ундириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 186-моддасига кўра хўжалик суди ишни кассация инстанциясида кўрганида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судида тўғри қўлланилганлигини текширади.

Ишни кўришда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1 309 125 сўм давлат божи ва 7000 сўм почта харажатини МЧЖ зиммасига юклашни, ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 30.000 сўм суд харажатини унинг зиммасига юклашни лозим топди




























Время: 0.0268
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск