ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 16.02.2015 й. 10-1420/14094-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.02.2015 й.

N 10-1420/14094


(КЎЧИРМА)




Пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда - Палата) “Шарқ қурилиш” МЧЖ манфаатида (бундан буён матнда - даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Метин қурилиш” МЧЖ (бундан буён матнда - жавобгар)дан 108016 609 сўм асосий қарз, 30244 650 сўм пеня ундиришни сўраган.

Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар қўшимча даъво аризаси бериб, даъво талаби миқдорини камайтириб, жавобгардан 94739447 сўм асосий қарз, 26527045 сўм пеня ундиришни сўраган.

Суднинг ажрими билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 30 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 94739448 сўм асосий қарз, 6631 761 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлаштириш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2014 йил 13 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар томонидан кассация шикояти берилган. Унда, судлар томонидан ишлар ҳажмининг 5 фоизи, яъни 12048548 сўм кафолат суммаси асосий қарз суммасидан чиқариб ташланмаганлиги, объектда бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳажми смета ва шартномага асосан 240970958 сўм белгиланганлиги, жавобгар томонидан 150000000 сўм пул маблағи ўтказиб берилганлиги, ички имкониятдан келиб чиқиб, қўшимча 40000000 сўм апелляция инстанцияси судига қадар тўлаб берилганлиги ва тўлов топшириқномалари тақдим этилганлиги, лекин апелляция инстанция суди ушбу суммани асосий қарздан чиқармаганлиги, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдаланган электр энергияси, газ ва сув учун 1634192 сўмлик ҳақдорлик масаласи ҳал этилмаганлиги баён қилиниб, суд қарорлари билан ундирилган асосий қарздан 12048548 сўм кафолат пули, 1634192 сўм коммунал тўловлари, 40000000 сўм ўтказиб берилган суммани ҳисобга олган ҳолда суд қарорларини ўзгартириб, 37288218 сўм асосий қарзни ундириш ҳақида қонуний тўхтамга келиш сўралган.

Суд мажлисида Палата ва даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги, кассация шикоятида келтирилган важлари апелляция инстанция судида ҳам ишни кўриш жараёнида муҳокама қилинганлиги, судлар томонидан иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар тўлиқ ўрганиб чиқилганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.

Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган, бироқ суд мажлисига келмади (почта хабарномаси мавжуд). Лекин, 2015 йил 13 февралда ариза билан мурожаат қилиб, 10-1420/14094-сонли иш бўйича биринчи инстанция судининг 2014 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва 2014 йил 13 ноябрдаги қарорига нисбатан кассация шикояти бўйича даъводан воз кечилганлиги муносабати билан Хўжалик процессуал кодексининг 40-моддасига кўра кўрмасдан қолдиришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ХПК) 40-моддасига кўра даъвогар хўжалик низоси бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, ёхуд даъводан воз кечишга ҳақлилиги белгиланган.

ХПКнинг 184-моддасида кассация шикояти берган шахс қарор чиқарилгунга қадар ундан воз кечиши белгиланган.

Бироқ, жавобгар аризада кассация шикоятидан эмас, балки даъводан воз кечиши муносабати билан кассация шикоятини кўрмасдан қолдиришни сўраган.

Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг аризасини қаноатлантирмасликни, ишни кассация шикояти асосида кўриб чиқишни лозим топади.

Судлов ҳайъати жавобгарнинг аризаси Палата ва даъвогар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2013 йил 27 августда “Эски Жўва де??он бозори” ОАЖ ҳудудидаги бозорга кириш қисмини қайта таъмирлаш ишларини бажариш юзасидан 39-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартнома баҳоси тахминий 200000000 сўм қилиб белгиланган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан шартномада кўрсатилган объектда қурилиш таъмирлаш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда - ФК) 631-моддасининг биринчи қисмига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Шартномага асосан жавобгар томонидан 150000000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган. Даъвогар объектда бажарилган ишлар қийматини аниқлаш юзасидан ўтказилган 62/1-сонли экспертиза натижаларига кўра октябрь ойида бажарилган 258016609 сўмлик ишлар учун расмийлаштирилган далолатномани жавобгарга тақдим этган. Лекин жавобгар томонидан далолатнома имзоланмасдан, даъвогарнинг мурожаати оқибатсиз қолдирилган.

Шунга кўра Палата даъвогар манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 108016609 сўм асосий қарз ва 30244650 сўм пеня ундиришни сўраган.

Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар даъво талаби миқдорини камайтириш ҳақида қўшимча даъво аризаси бериб, жавобгардан 94739447 сўм асосий қарз, 26527045 сўм пеня ундиришни сўраган.

ХПКнинг 54-моддасида ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган маълумотлар иш бўйича далиллар бўлиб, улар асосида хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бор ёки йўқлигини аниқлаши, бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши белгиланган.

Биринчи инстанция суди жавобгарнинг даъвогар олдидаги мавжуд қарздорлиги, бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномалари, экспертиза хулосаси ҳамда тўлов топшириқномалари билан ўз тасдиғини топганлиги боис, даъвогарнинг 94739448 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари белгиланган муддатда бажарилмагани учун Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига асосан 26527 045 сўм пеня ундиришни сўраган.

ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.

Ушбу кодекснинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.

Биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддасига асосан тарафлар мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, уларнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини 6631 761 сўмга қаноатлантириб, асосли хулосага келган.

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандига ҳамда Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.

Биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинганлиги боис, апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Гарчанд, жавобгар кассация шикоятида даъвогарга 40000000 сўм пул маблағининг апелляция инстанцияси судига қадар тўлаб берилганлиги, апелляция инстанцияси суди ушбу суммани асосий қарздан чиқармаганлиги, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдаланган электр энергияси, газ ва сув учун 1634192 сўмлик ҳақдорлик масаласи ҳал этилмаганлигини важ қилиб келтирган бўлса-да, суд ушбу важларни қабул қилмайди. Чунки, ушбу келтирилган важларни жавобгар апелляция инстанцияси суди томонидан ишни кўриш жараёнида ҳам келтирган бўлиб, ушбу важлар суд томонидан муҳокама қилинган ва тегишли баҳо берилган. Бундан ташқари, жавобгар даъвогарга 40000000 сўм пул маблағи ўтказиб берилганлигини, 1634192 сўм коммунал тўловлар бош пудратчи томонидан амалга оширилганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаган.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг аризасини қаноатлантирмасдан, судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарорлар қабул қилинган деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган 606 332 сўм давлат божи ва 7200 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.































Время: 0.0301
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск