ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 25.03.2013 й. 15-1103/34867-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

25.03.2013 й.

N 15-1103/34867


(КЎЧИРМА)




Иш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувни, мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан биронтасининг йўқлигида кўрилган бўлса, мазкур ҳолат ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлади


"SKS BIZNES GROUP" хусусий корхонаси (бундан буён матнда хусусий корхона деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси (бундан буён матнда ЯБХИК деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасидан (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) 8118853 сўм ижара тўлови, таъмирлаш ишлари учун сарфланган 227143600 сўм, жами 235262453 сўм ундиришни сўраган.

Суднинг 2012 йил 11 январдаги ажрими билан 13252,03 кв.м. бўлган бино-иншоотларда бажарилган қурилиш-монтаж ишларини - "АВАТ" ишлаб чиқариш корхонаси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида амалга оширилганлигига, бажарилган ишлар назорат ўлчовидан ўтказилганда талаб қилинган суммадан фарқ мавжудлигига аниқлик киритиш юзасидан экспертиза тайинланган ва иш юритиш тўхтатилиб, экспертиза ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фарғона вилоят назорат-тафтиш бошқармаси зиммасига юкланган. Назорат-тафтиш бошқармасининг тафтишчилари томонидан 2012 йил 20 февралда экспертиза текшируви ўтказилган ва бу ҳақда далолатнома тузилиб, хўжалик судига тақдим этилган.

Суднинг 2012 йил 26 мартдаги ажрими билан бажарилган пудрат (қурилиш) ишлари миқдори тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мутаносиблигига, бажарилган ишларнинг смета ҳужжатлари асосидаги қиймати қанча суммани ташкил этишига, қурилиш (пудрат) ишларини амалга ошириш учун низо объектида мавжуд иншоотлар бузиб ташланиши балансдаги иншоотларнинг йўқ қилинишига олиб келган келмаганига, уларнинг қурилиш амалга оширилган объектларда жойлашганлигига баҳо бериш ҳақида экспертиза тайинланган ва иш юритиш тўхтатилиб, экспертизани ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги экспертиза муассасаси Фарғона вилоят бўлинмаси зиммасига юкланган.

Назорат ўлчови банк мутахассислари томонидан ўтказилмаганлиги ҳамда тарафлар ҳужжатларни тақдим этмаганлиги сабабли экспертиза ўтказилмасдан хўжалик иши қайтарилган.

Суднинг 2012 йил 21 майдаги ажрими билан қайтадан экспертиза тайинланган ва иш юритиш тўхтатилиб, экспертиза ўтказиш AT "Ипотека банк" Фарғона вилоят бўлими мутахассислари зиммасига юкланган.

AT "Ипотека банк" Фарғона вилоят бўлими етакчи мутахассисининг қурилиш объектида назорат ўлчови ўтказишига ЯБХИК рухсат бермаганлиги сабабли суднинг экспертиза ўтказиш ҳақидаги ажрими ижро қилинмаган.

Биринчи инстанция судининг 2012 йил 3 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Бошқармадан хусусий корхона фойдасига 178862453 сўм ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2012 йил 22 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида иш суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда хабардор қилинмаган бошқарма иштирокисиз кўрилганлиги, пул маблағлари асоссиз равишда ундирилганлиги, низо хўжалик судига тегишли бўлмаганлиги сабабли суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш сўралган.

Кассация протестида ЯБХИК иш бўйича тараф эканлиги суднинг эътиборидан четда қолганлиги, иш суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда хабардор қилинмасдан, бошқарма иштирокисиз кўрилганлиги сабабли суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти, протест ва ёзма фикрда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.

Биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилишига йўл қўйилган.

Хусусий корхона ва ЯБХИК ўртасида 2007 йил 4 январда 1м-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномани тузишда Бошқарма билан келишилган.

Шартнома шартларига кўра, ЯБХИК ўзига тегишли бўлган Фарғона шаҳар, Истиқлол кўчасида жойлашган бир қаватли умумий майдони 13252,03 кв.м. бўлган бино ва иншоотларни хусусий корхонага сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш, хусусий корхона эса ижара тўловларини ва мулкнинг қийматини тўлаб сотиб олиш ҳуқуқи ва мажбуриятини олган.

Вилоят хўжалик судининг 2011 йил 16 июндаги ҳал қилув қарорига кўра, Бошқарманинг қарши даъво талаби қаноатлантирилиб, 2007 йил 4 январдаги 1м-сонли ижара шартномаси ҳақиқий эмас, деб топилган.

Биринчи инстанция суди томонидан ушбу шартнома Бошқарма билан эмас, балки ЯБХИК билан тузилганлиги, ЯБХИК ижара шартномасида тараф эканлиги ҳолатларига эътибор берилмаган.

Биринчи инстанция суди томонидан айрим ҳолатларга баҳо бериш учун тегишли билимга эга бўлган мутахассис хулосаси кераклиги сабабли, 2012 йил 21 майда экспертиза тайинлаган бўлса-да, унинг хулосасини олиш чораларини кўрмасдан даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган бўлиб, суд томонидан мазкур Пленум қарори талабларига риоя этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 131-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилади. Хўжалик суди янги мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хўжалик судлов ишларини юритишнинг иштирокчилари топширилганлиги маълум қилинадиган ажрим ёки бошқа ҳужжатни юбориш орқали хабардор қилинадилар.

Бироқ, биринчи инстанция судининг 2012 йил 29 сентябрдаги ажрими билан ишни кўриш 2012 йил 3 октябрь кунига қолдирилган бўлса-да, бу ҳақда Бошқарма тегишли тартибда хабардор қилинмаган.

Хўжалик процессуал кодекси 188-моддаси учинчи қисмининг 2-бандига кўра, иш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи, мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан биронтасининг йўқлигида кўрилган бўлса, бу ҳолат ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлади.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман, протестни эса тўлиқ қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиб, Бошқарманинг суд мажлисида иштирокини таъминлаб, тарафларнинг важларига ҳуқуқий баҳо бериб, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2008 йил 12 августдаги ҳукмининг иш учун аҳамиятли ҳолатларини ўрганиб, суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 5-сон















Время: 0.0127
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск