ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 18.03.2013 й. 12-1206/17454-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

18.03.2013 й.

N 12-1206/17454


(КЎЧИРМА)




Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли


"SAMARQAND О`ZBEKGAZSUVQURILISH" МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Сардоба туман йўл хўжалиги пудрат-таъмирлаш-фойдаланиш корхонасидан (бундан буён матнда корхона деб юритилади) 107903957 сўм асосий қарз, 5395197 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, корхонадан МЧЖ фойдасига 107903957 сўм асосий қарз, 650000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида корхона томонидан асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, шартнома шартидан келиб чиққан ҳолда 5395197 сўм пеня ҳисобланганлиги, лекин суд томонидан пеня миқдори кам ундирилганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорининг пеня ундириш қисмини ўзгартириб, корхона ҳисобидан МЧЖ фойдасига 5395197 сўм пеня ундириб бериш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, МЧЖ ва корхона ўртасида 2012 йил 15 майда 16-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартномага кўра, МЧЖ корхона объектида 2012 йилнинг 15 майидан 2012 йилнинг 31 декабрига қадар 700000000 сўмлик пудрат ишларини бажариш, корхона эса бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизини олдиндан, қолган 5 фоизини эса кафолат суммаси тариқасида 24 ойдан кейин тўлаб бериш мажбуриятини олган.

Шартномага асосан МЧЖ томонидан 2012 йил май ойида 11263014 сўмлик, 2012 йил июнь ойида 99897136 сўмлик, 2012 йил август ойида 108454053 сўмлик, жами 219614203 сўмлик пудрат ишлари бажарилиб, мазкур ишлар корхонага далолатномалар асосида топширилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 638-моддаси биринчи қисмига кўра, агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт.

Бироқ, корхона томонидан бажарилган 219614203 сўмлик пудрат ишлари учун 85356541 сўмлик тўловлар амалга оширилган, шундан корхона 15372994 сўмлик маблағни бош лойиҳа учун, 10980710 сўм маблағни эса шартноманинг 11.2-бандига асосан кафолат муддати учун чегириб қолган, қолган 107903957 сўм тўловлар амалга оширилмаган.

Биринчи инстанция суди даъвонинг 107903957 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Чунки, корхонанинг МЧЖ олдидаги мавжуд қарздорлиги бажарилган пудрат ишларини топшириш-қабул қилиш далолатномалари, тўлов топшириқномалари билан тасдиқланган.

Шунингдек, МЧЖ шартноманинг 13.2-бандига асосан тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,01 фоизи миқдорида, лекин асосий қарзнинг 5 фоизидан ошмаган миқдорда 5395197 сўм пеня ундириб беришни сўраган.

ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.

Ушбу Кодекснинг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.

Биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддасига асосан, тарафлар мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, уларнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини 650000 сўмга қаноатлантириб, асосли хулосага келган.

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 4-сон












Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск