ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 23.01.2013 й. 17-1211/12570-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

23.01.2013 й.

N 17-1211/12570


(КЎЧИРМА)




Даъво талаби жавобгар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилганда хўжалик суди даъвони рад этади


Андижон вилоят адлия бошқармаси якка тартибдаги тадбиркор Нишанова Холидабону Ибрагимжон қизи (бундан буён матнда ЯТТ деб юритилади) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ДТ "Халқ банки" Андижон вилоят филиалидан банк устав жамғармаси энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида жарима ундиришни сўраган.

Суднинг 2012 йил 6 сентябрдаги ажрими билан ДТ "Халқ банки" (бундан буён матнда банк деб юритилади) ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Ҳал қилув қарорига нисбатан Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан кассация шикояти берилиб, унда биринчи инстанция суди томонидан даъвони рад этиш учун банк томонидан "Мижозларга ҳисобварақлар очиш, уларнинг ҳисобварақларига пул маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул маблағларини беришнинг ўрнатилган тартибларини бузганликлари учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг талаблари бузилмаганлиги асос сифатида келтирилганлиги, бироқ ушбу Низом талаблари банк томонидан бузилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Аниқланишича, Андижон вилоят адлия бошқармасининг ЯТТ манфаатида киритган даъво аризасида банк томонидан ЯТТнинг ҳисоб рақамига 30000 сўм нақд пул нотўғри кирим қилинганлиги ва натижада ЯТТ солиқ органи томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилганлиги қайд этилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги 493-сонли қарори билан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 30 июнда 1044-сон билан рўйхатга олинган "Мижозларга ҳисобварақлар очиш, уларнинг ҳисобварақларига пул маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул маблағларини беришнинг ўрнатилган тартибларини бузганликлари учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 6-бандига асосан банк устав жамғармаси энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида жарима ундириш сўралган.

Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, 2011 йил 4 мартда ЯТТ ва банк ўртасида 284-сонли банк ҳисобварағи шартномаси тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 771-моддасига асосан, банк ҳисобварағи шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит муассасаси иккинчи тарафнинг - мижознинг (ҳисобварақ эгасининг) ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдан тегишли суммаларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги фармойишларини бажариш мажбуриятини олади.

Шартномага асосан банк мижознинг аризасига кўра, амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ банк ҳисобварақларини очиш, унинг ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварағидан тегишли суммаларни ўтказиш ва тўлаш, касса хизмати кўрсатиш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш мажбуриятини олган.

Банк бухгалтер-назоратчиси томонидан банк мижози бўлган "Гален мед сервис" МЧЖга тегишли бўлган 30000 сўм миқдоридаги пул маблағлари банк ходимининг хатоси билан ЯТТ ҳисобварағига киритилган.

Юқорида қайд этилган Низомнинг 6-бандида бундай қонун бузилиши учун банк устав капиталининг энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.

Суд муҳокамасидан ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, ЯТТ банкка ҳисобварақдан пул маблағларини чиқаришни сўраб ёки пул маблағларини ҳисобварағига киритиш тўғрисида мурожаат қилмаган, шунингдек банк томонидан ЯТТнинг пул маблағларини ҳисобварақларга киритиш ёки чиқариш тўғрисидаги талаблар бузилмаган.

Банк ходимининг айби билан бошқа мижознинг пул маблағлари ЯТТнинг ҳисоб рақамига киритилган, натижада банк ихтиёрий равишда, шартноманинг 6.1.6-бандига асосан ЯТТга энг кам иш ҳақининг 1 баробари миқдорида жарима тўлаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

Биринчи инстанция суди ушбу талабларга риоя қилган ҳолда ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни юқорида қайд этилган далилларга кўра асоссиз деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 7000 сўм почта харажатларини ЯТТ зиммасида қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 1-сон














Время: 0.0186
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск