ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 24.09.2012 й. 13-1206/7155-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

24.09.2012 й.

N 13-1206/7155


(КЎЧИРМА)




Иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ ўрганилмаганлиги хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади


"МБУ Зиё тарқатувчи" МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, ДТ "Халқ банки" Пахтакор филиалидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 6815000 сўм асосий қарз, 3407500 сўм пеня ундиришни сўраган.

Суднинг ажрими билан ДТ "Халқ банки" жавобгар сифатида ишга жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6815000 сўм асосий қарз, 681600 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида тарафлар ўртасида тузилган шартномани имзолаган шахслар ишга жалб этилмаганлиги, иш бир томонлама кўриб чиқилганлиги, таққослаш далолатномасидаги банк ходимининг имзоси кимга тегишли эканлиги суд томонидан аниқланмаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2010 йил 25 декабрда ҳисоб-шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, обуначи - жавобгарнинг буюртмасига асосан ижрочи - даъвогар обуна каталогига киритилган Ўзбекистон Республикасининг марказий, маҳаллий, чет эл давлатларининг вақтли матбуот нашрлари ва китоб маҳсулотларини обуна йўли билан расмийлаштириш, жавобгар эса беш кун ичида даъвогарнинг ҳисоб рақамига обуна учун 6815000 сўм пул маблағини ўтказиб бериш мажбуриятини олган.

Биринчи инстанция суди жавобгарнинг даъвогар олдидаги 6815000 сўм қарздорлиги ишдаги мавжуд шартнома, нашрларни етказиб бериш варақаси ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланишини асос қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6815000 сўм асосий қарзни ундириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Шартнома 2.2-бандининг а) кичик бандида ижрочи обуначи билан келишилган шартнома тузилгандан кейин 3 кун ичида обуна нашрларини расмийлаштириши ва тегишли таҳририятга буюртма бериши белгиланган.

Бироқ, суд даъвогар томонидан 11 турдаги обуна нашрлари тегишли тартибда расмийлаштирилгани, таҳририятга буюртма берилганлиги ҳолатини ўрганмаган, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва нашрларни етказиш варақаси ҳамда таққослаш далолатномаси бир кунда, яъни 2011 йил 25 декабрда расмийлаштирилганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо бермаган.

Шартноманинг 3.1-бандида пул ўтказиш ёки нақд пул билан олдиндан 100 фоиз тўлов амалга оширилиши белгиланган.

Aммo, биринчи инстанция суди томонидан шартноманинг ушбу шарти бўйича жавобгар томонидан 100 фоиз тўлов амалга оширилган ёки оширилмаганлиги ўрганилмаган. Бундан ташқари, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2011 йил 25 декабрь ҳолатига тузилган таққослаш далолатномасидаги имзолар кимга тегишлилиги аниқланмаган.

Ваҳоланки, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, агар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг имзоси бўлмаса, ҳақиқий ҳисобланмайди.

Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан 2011 йил 25 декабрь ҳолатига расмийлаштирилган солиштирма далолатнома ксеронусхаси жавобгар томонидан ҳисобчи номидан имзо қўйган шахснинг мансаб мавқеи кўрсатилмасдан имзоланиб, ҳисоб-китобнинг солиштириш далолатномаси юқорида қайд этилган Қонуннинг 8-моддасига зид равишда расмийлаштирилганлиги ҳолатига эътибор берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни қал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги қайд этилган.

Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқоридаги камчиликларни бартараф этиши, даъвогар томонидан обуна нашрлари ҳақиқатан ҳам жавобгарга етказиб берилган ёки берилмаганлигини аниқлаб, тарафлар ўртасида тузилган таққослаш далолатномасидаги имзолар кимга тегишли эканлигини ҳамда жавобгарнинг даъво талабига нисбатан билдирган эътирозларини тарафлар вакиллари иштирокида муҳокама этиб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаб, ундириши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2014 й., 11-сон
























Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск