ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 04.04.2012 й. 22-1102/14308-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

04.04.2012 й.

N 22-1102/14308


(КЎЧИРМА)




Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак


Хоразм вилоят Адлия бошқармаси "Янгибозор пахта тозалаш" ОАЖ (бундан буён матнда ОАЖ деб юритилади) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Сапарбой бобо" фермер хўжалигидан (бундан буён матнда фермер хўжалиги деб юритилади) етказиб берилмаган пахта хом ашёсининг 25 фоизи миқдорида - 6412631 сўм жарима ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Апелляция инстанция судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Шунингдек, Янгибозор туман ҳокимлиги, Янгибозор туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, Янгибозор туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, ОАЖ ходимларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилган.

Кассация шикоятида фермер хўжалиги томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмай қолишига сабаб сифатида форс-мажор ҳолатларининг келиб чиқиши, яъни сув танқислиги кўрсатилган ва ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокими бошчилигидаги комиссиянинг хулосаси борлиги, фермер хўжалиги вакиллари иштироки биринчи инстанция судида таъминланмаганлиги, илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек "Боғолон" СИУнинг маълумотномаси судлар томонидан умуман инобатга олинмаганлиги сабабли суд қарорларини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2011 йил 21 февралда давлат эҳтиёжи учун пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра фермер хўжалиги 41,0 гектар ер майдонига пахта экиб, 109,0 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган.

Бироқ, фермер хўжалиги томонидан шартномада кўрсатилган 109,0 тонна ўрнига 72,2 тонна пахта хом ашёси етказиб берилган, қолган 36,8 тонна, яъни 25650523 сўмлик пахта хом ашёси топширилмаган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда, турлар бўйича муддатларда, маҳсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун хўжалик тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.

Иш ҳужжатларида 2011 йил 16 ноябрдаги фермер хўжалигининг давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабларини ўрганиш юзасидан туман ишчи гуруҳи аъзолари томонидан тасдиқланган хулоса мавжуд.

Мазкур ҳужжатда фермер хўжалиги контрактация шартномаси бўйича 2011 йил ҳосили учун пахта экиш режалаштирилган майдонларга агротехник қоидаларга риоя қилган ҳодда чигит экканлиги ва тўлиқ ниҳол ундириб олинганлиги, пахта далаларида ғўза парвариши бўйича қилиниши лозим бўлган агротехник тадбирлар ўз вақтида бажариб келинганлиги, лекин айнан ғўзани суғориш даврида сувнинг танқис бўлиши ҳамда ер ости сувларининг пасайиб кетиши оқибатида 30 - 35 фоиз майдонда ғўза кўчатлари ривожланишдан тўхтаб қолгани, фермер хўжалиги ҳудудидаги майдонлардаги қолган пахта ҳосили бўйича апробация қилиб кўрилганда, қолган 36,8 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш имконияти йўқлиги сабабли фермерни жаримадан озод қилиш ҳақида хулоса берилган.

Шунингдек, иш ҳужжатларида 2011 йил 22 ноябрдаги фермер хўжалигининг давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаганлик сабабларини ўрганиш юзасидан туман ишчи гуруҳи аъзолари томонидан тасдиқланган яна бир хулоса ҳам мавжуд. Мазкур хулосада фермер хўжалиги томонидан контрактация шартномаси бўйича режанинг бажарилмаслиги сабабларидан бири вегетация даврида, агротехник тадбирларнинг асоссиз равишда бузилганлиги, жумладан ғўзани бегона ўтлардан тозалаш, суғориш, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, озиқлантириш, белгиланган муддатлардан кечиктириб сифатсиз ўтказилганлиги қайд этилиб, фермер хўжалиги шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли шартноманинг 5.2-бандига асосан ундан етказиб берилмаган пахта хом ашёсининг 25 фоизи миқдорида жарима ундириш таклиф қилинган.

Апелляцкя инстанцияси суди томонидан фермер хўжалигининг 2011 йил мавсумида айни бир ер майдонига экилган экинлар бўйича режани бажармаслиги сабаблари юзасидан берилган, мазмунан бир-биридан фарқ қиладиган ҳамда бир-бирига қарама-қарши бўлган 2011 йил 16, 22 ноябрдаги хулосаларни имзолаган Янгибозор туман ҳокимлиги, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда ОАЖнинг ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида хусусий ажрим чиқарилган.

Фермер хўжалигининг ишчи гуруҳининг 2011 йил 16 ноябрдаги хулосасини асос қилиб ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги талаби асоссиздир. Чунки, фермер хўжалиги томонидан юқоридаги ҳолатларга кўра контрактация шартномаси шартларини ўзгартириш ёки бекор қилишни сўраб, ОАЖга мурожаат қилинмаган.

Бундан ташқари, шартноманинг 2.2-бандида фермер хўжалиги шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган мажбуриятларни узрли сабабларга кўра бажара олмаса, 2011 йил 1 декабргача тайёрловчига бунинг сабабларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши белгиланган. Иш ҳужжатларида фермер хўжалиги томонидан тайёрловчига бундай ҳужжатлар тақдим этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ, лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ушбу Кодекснинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга (тайёрловчига) шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.

Шу сабабли, судлар юқорида келтирилган ҳолатларни инобатга олиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, тўғри хулосага келганлар.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз, суд харажатларини эса фермер хўжалиги зиммасида қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2014 й., 7-сон

























Время: 0.0294
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск