ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 05.03.2012 й. 10-1114/14705-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.03.2012 й.

N 10-1114/14705


(КЎЧИРМА)




Мижозда сув ҳисоблагич асбоблари мавжуд бўлмаганида сарфланган сув ва канализация хизмати учун тўлов сув қувуридан оққан сув ой календарь кунлари учун формула бўйича ҳисобланади


"Тошкент сув таъминоти" шуъба корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "ВАНОR ТЕХТILE" МЧЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 2558245 сўм асосий қарз, 713872 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 66045,60 сўм асосий қарз, 13020 сўм пеня ундирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2558245 сўм асосий қарз, 51164 сўм пеня ундирилган.

Кассация шикоятида шартнома шартлари жавобгар томонидан бузилмаганлиги, даъвогар олдида дебиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслиги, сув ҳисоблагич асбобининг рўйхатдан ўтказилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1994 йил 24 апрелда рўйхатдан ўтказилган 44-сонли "Ўзбекистон Республикасида оқава сув ва коммунал сув таъминоти тизимидан фойдаланиш қоидалари"нинг (бундан буён матнда қоидалар деб юритилади) 4.2-бандига асосан даъвогарнинг ҳисоб-китоб қилиши нотўғри эканлиги, суд томонидан ушбу ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги баён қилиниб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгартиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2009 йил 16 январда тузилган 6-116-сонли шартномага асосан даъвогар жавобгарни ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда оқава сувларини қабул қилиб олиш, жавобгар эса ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.

2011 йил 4 апрелда даъвогар томонидан жавобгарнинг сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиши юзасидан текшириш ўтказилган.

Ўтказилган текширишда жавобгар фойдаланиб келаётган сув ҳисоблагич асбобининг икки йиллик яроқлилик муддати ўтганлиги, давлат текширувидан ўтказилмаганлиги аниқланиб, текшириш юзасидан 2011 йил 4 апрель куни 0150628-сонли далолатнома тузилиб, жавобгарга ўттиз кунлик муддат ичида сув ўлчагич асбобини давлат текширувидан ўтказиш ҳамда қувур диаметрини кичиклаштириш ҳақида кўрсатма берилган.

Қоидаларнинг 3.7-бандида кўра, сув ҳисоблагич асбоблари Давлат стандарти ёки уларнинг ишончномаси асосида коммунал-фойдаланиш ташкилотлари томонидан текширилган ва тамғаланган бўлиши лозимлиги, тамғаланмаган сув ҳисоблагич асбобларини ўрнатиш ва фойдаланиш тақиқланиши белгиланган.

Шартноманинг 2.2-бандида мижозда сув ҳисоблагич асбоблари мавжуд бўлмаганида сарфланган сув ва канализация хизмати учун тўлов сув қувуридан оққан сув ой календарь кунлари учун формула бўйича ҳисобланиши белгиланган.

Қоидаларнинг 4.2-бандига кўра, агар сув ҳисоблагич асбоби мижознинг айби бўлмаган ҳолатда носоз бўлса, сарфланган сув миқдори ўтган уч ойлик ўртача сарф-харажатидан, охирги ойни ҳисобга олмаган ҳолда келиб чиқиб аниқланади. Бу тартиб янги сув ҳисоблагач асбоби ўрнатилгунга қадар, бироқ бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга амал қилади. Агар сув ҳисоблагич асбоби кўрсатилган муддатда ўрнатилма-са, сарф қилинган сув миқдори ушбу қоидаларнинг 4.5-банди бўйича аниқланиб, ҳисоб-китоблар амалга оширилади.

2011 йил 24 июнда даъвогар ходимлари томонидан ўтказилган текширишда 2011 йил 4 апрелда берилган кўрсатма бўйича жавобгар томонидан 2011 йил 24 июнда сув ҳисоблагич асбоби текширувдан ўтказилиб ўрнатилганлиги, лекин қувур диаметрини кичиклаштириш ҳақида берилган кўрсатма бажарилмаганлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома тузилган.

Мазкур далолатномада аниқланган қонунбузилиш юзасидан даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан 2658414 сўм миқдорида жарима ҳисобланиб, уни бартараф этиш ҳақида талабнома юборилган.

Жавобгар томонидан 100169 сўм жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланган, қолган 2558245 сўми тўланмаганлиги боис, даъвогар судга мурожаат қилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 66045 сўм ундириш қисми 2558245 сўмга ўзгартирилиб, тўғри хулосага келинган.

Лекин, биринчи инстанция суди даъво талабининг 713872 сўм пеня ундириш қисмини 13020 сўм ҳисобида муҳокама қилиб, уни ундирган бўлса, апелляция инстанцияси суди ҳам даъво талабининг пеня ундириш қисмини 51164 сўм миқдорида муҳокама қилиб, нотўғри хулосага келган.

Чунки, даъвогар ходимлари томонидан ўтказилган текширишда жавобгар сув ҳисоблагич асбобини тегишли равишда рўйхатдан ўтказмаган ҳолда сувдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан даъвогар жавобгарга нисбатан 2658414 сўм жарима ҳисоблаган. Шу сабабли, даъвогарнинг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун 713872 сўм пеняни жавобгардан ундириш талаби асоссиздир.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгартиришни, даъво талабининг 713872 сўм пеня ундириш қисмини рад қилишни, апелляция инстанцияси суди қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2014 й., 5-сон






Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск