ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 05.03.2012 й. 10-1119/17082-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.03.2012 й.

N 10-1119/17082


(КЎЧИРМА)




Агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши шарт


Тошкент вилоят Адлия бошқармаси "Пахта Лизинг" ЁАЖ (бундан буён матнда ЁАЖ деб юритилади) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Хилолитдин" фермер хўжалигидан (бундан буён матнда фермер хўжалиги деб юритилади) 6649527 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарори моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига зид равишда қабул қилинганлиги баён қилиниб, уни бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ЁАЖ ҳамда фермер хўжалиги ўртасида 2008 йил 2 майда тузилган лизинг шартномасига асосан лизинг берувчи - ЁАЖ лизинг олувчи - фермер хўжалигига баҳоси 153329527 сўмлик "Доминатор-130" русумли дон ўриш мосламасини 2008 йил 6 июлдаги далолатномага асосан етказиб берган.

Лизинг шартномасининг 4.5-бандига мувофиқ, лизинг тўловлари лизинг олувчи, яъни фермер хўжалиги томонидан ҳар ойда тўланиши лозим бўлган.

Фермер хўжалиги томонидан лизинг объекти учун 146000000 сўм тўловлар амалга оширилган бўлса-да, етказиб берилган лизинг объектининг қолган 6649527 сўми тўланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 597-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларигa мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа ҳаракатларни амалга ошириши шарт.

Бу ҳолатда биринчи инстанция суди фермер хўжалигидан ЁАЖ фойдасига 6649527 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида асосли хулосага келган.

Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган 66495,27 сўм давлат божи ва 5000 сўм почта харажатларини фермер хўжалиги зиммасида қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2014 й., 10-сон




















Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск