ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 11.01.2012 й. 11-1127/9555-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

11.01.2012 й.

N 11-1127/9555


(КЎЧИРМА)




Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир


Даъвогар - Давлат мулки қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - КМК "Агро Сув Қурилиш" МЧЖга нисбатан 2005 йил 27 августда 1-сонли ҳисоб-шартномасини ва ТV 011604-сонли кадастр гувоҳномасини ҳақиқий эмас деб топиш, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳамда даъво муддатини тиклашни сўраган.

Суднинг 2011 йил 13 июндаги ажрими билан Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати Тошкент вилоят бошқармаси, 2011 йил 21 июндаги ажрими билан "UzMashLizing" шуъба корхонаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида, "Toshvilmeliosuvqurilish" трестининг "1-сон кўчма механизациялашган жамланма"си эса ишга жавобгар сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, 2005 йил 27 августда "ПМК-1 ТОМВС" ва КМК "Агро Сув Қурилиш" МЧЖ ўртасида тузилган 1-сонли ҳисоб-шартномаси ҳамда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати Бўка туман бўлими томонидан 2006 йил 15 февралда 11-02-03-02-01-0008-сонли рақам билан берилган ТV 011604-сонли кадастр гувоҳномаси ҳақиқий эмас деб топилган. 2005 йил 27 августда "ПМК-1 ТОМВС" ва КМК "Агро Сув Қурилиш" МЧЖ ўртасида тузилган 1-сонли ҳисоб-шартномасига ҳамда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати Бўка туман бўлими томонидан 2006 йил 15 февралда 11-02-03-02-01-0008-сонли рақам билан берилган ТV 011602-сонли кадастр гувоҳномасига асосан КМК "Агро Сув Қурилиш" МЧЖ балансига ўтказилган маъмурий бино, бетон деворлар, қоровулхона, темир дарвоза, умумий майдони 303,78 кв.м.ли маъмурий бино ва иншоотлар "Toshvilmeliosuvqurilish" ОАЖнинг "1-сон кўчма механизациялашган жамланма"сига қайтарилган.

"Toshvilmeliosuvqurilish" ОАЖ тугатиш бошқарувчисининг жавобгар - КМК "Агро Сув Қурилиш" МЧЖга нисбатан 2005 йил 27 августда "ПМК-1 ТОМВС" ва КМК "Агро Сув Қурилиш" МЧЖ ўртасида тузилган 1-сонли ҳисоб-шартномасини ва ТV 011604-сонли кадастр гувоҳномасини ҳақиқий эмас деб топиш, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ва даъво муддатини тиклаш ҳақидаги даъво талаблари кўрмасдан қолдирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2005 йил 27 августда "ПМК-1 ТОМВС" ва "Агро Сув Қурилиш" КМК ўртасида 1-сонли ҳисоб-шартномаси тузилган. Ушбу шартномани тузишга "Toshvilmeliosuvqurilish" ОАЖ бошқарув раисининг 2005 йил 26 августдаги 01/84-сонли хати ҳамда Тошкент вилоят хўжалик судининг 2004 йил 22 июлдаги 11-0315/1309-сонли иш бўйича келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими асос сифатида олинган. Мазкур ажрим асосида Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати Бўка туман бўлими томонидан 2006 йил 15 февралда ТV 011604-сонли кадастр гувоҳномаси берилган.

Бироқ, Тошкент вилоят хўжалик судининг 2004 йил 22 июлдаги 11-0315/1309-сонли иш бўйича ажримига биноан "Toshvilmeliosuvqurilish" ОАЖ ва КМК "Агро Сув Қурилиш" МЧЖ ўртасида 9 206 038 сўм ундириш бўйича тузилган 2004 йил 22 июлдаги келишув битими тасдиқланган. Мазкур келишув битимида қарздорлик эвазига мол-мулк ва бино-иншоотлар бериш тўғрисида шартлашилмаган.

"Toshvilmeliosuvqurilish" ОАЖ уставининг 9.1-бандига кўра, акциядорлик жамиятини акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва бошқарув органи бошқаради, 9.12-бандига кўра эса, битимлар тузиш акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қўшма Пленумининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2005 йил 31 мартдаги 02/124-сонли қарорининг 35-бандида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-моддаси ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 95-моддасига кўра, жамиятни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш) акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан амалга оширилиши кўрсатилган.

Бироқ, ишдаги мавжуд тўпланган ҳужжатларга кўра, акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилмасдан, кузатув кенгаши қарори қабул қилинмасдан, акциядорларнинг, жумладан, 99 фоиз давлат улуши бўлган Давлат мулки қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг розилиги олинмасдан, "Toshvilmeliosuvqurilish" ОАЖ бошқарув раисининг 2005 йил 26 августдаги 01/84-сонли хатига ҳамда Тошкент вилоят хўжалик судининг 2004 йил 22 июлдаги 11-0315/1309-сонли (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисидаги) ажримида назарда тутилмаган асослар бўйича ноқонуний равишда 2005 йил 27 августда "ПМК-1 ТОМВС" ва КМК "Агро Сув Қурилиш" МЧЖ ўртасида 1-сонли ҳисоб-шартномаси тузилган. Шунингдек, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати Бўка туман бўлими томонидан 2006 йил 15 февралда 11-02-03-02-01-0008-сонли рақам билан ТV 011604-сонли кадастр гувоҳномаси берилган.

Фуқаролик кодексининг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.

Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан, олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.

Юқорида қайд этилганларга асосан биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилиб, асослантирилган суд ҳужжатлари қабул қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 11-сон


























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск