ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 23.11.2011 й. 10-1109/7104-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

23.11.2011 й.

N 10-1109/7104


(КЎЧИРМА)




Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб у тузилган ҳисобланади


Даъвогар - "Golden Star of Azia" МЧЖ хужалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "My lovely Azia Co" МЧЖга нисбатан жами 1237 кв. метрдан иборат бўлган омборхонадан мажбурий тартибда чиқариш, шунингдек совун ва шампунь ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ускуналарни қайтаришни сўраган.

Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар судга қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2010 йил 24 сентябрда тузилган 1-сонли қўшимча келишувни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Golden Star of Azia" МЧЖ ва "My lovely Azia Co" МЧЖ ўртасида 2010 йил 24 сентябрда тузилган 1-сонли қўшимча келишув ҳақиқий эмас деб топилган. "My lovely Azia Co" МЧЖ томонидан ижара шартномаси асосида олинган совун ва шампунь ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари "Golden Star of Azia" МЧЖга қайтарилган. "My lovely Azia Co" МЧЖ "Golden Star of Azia" МЧЖга тегишли 2008 йил 31 июлдаги ТА 0614415, ТА 0614416-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, У. Носир кўчаси, 2-вагон тор кўча, 1-уй манзилида жойлашган 400 кв.м. омборхона биносидан мажбурий тартибда чиқарилган.

Алелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Golden Star of Azia" МЧЖ ва "My lovely Azia Co" МЧЖ ўртасида 2010 йил 2 январда 1, 2, 3-сонли ижара шартномалари имзоланган.

Тарафлар ўртасида тузилган 1-сонли ижара шартномасига кўра, умумий майдони 400 кв.м. бўлган омборхона биноси, 2-сонли ижара шартномасига кўра совун ишлаб чиқаришга мўлжалланган асбоб-ускуналар, 3-сонли ижара шартномасига кўра шампунь ишлаб чиқаришга мўлжалланган асбоб-ускуналар ижарага берилган.

2010 йил 24 сентябрда тарафлар ўртасида 1-сонли қўшимча келишув тузилган. Унга кўра, 2010 йил 2 январдаги 1, 2, 3-сонли асосий ижара шартномаларининг 1.3-бандларига ўзгартириш киритилиб, шартномаларнинг амал қилиш муддати 2015 йил 31 декабрга қадар узайтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 539-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Ушбу Кодекс 574-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб у тузилган ҳисобланади.

Мазкур қўшимча келишув давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъво талабининг 2010 йил 24 сентябрда тарафлар ўртасида тузилган 1-сонли қўшимча келишувни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қисмини асосли равишда қаноатлантирган.

Тарафлар ўртасида 2010 йил 2 январда тузилган 1, 2, 3-сонли ижара шартномаларининг муддати 2010 йил 31 декабрда тугаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 554-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бекор бўлганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, нормал эскиришни ҳисобга олиб ёки шартномада келишилган ҳолатда қайтариши лозим.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвогарнинг ижара шартномаси асосида олинган совун ва шампунь ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини қайтариш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириб, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, У. Носир кўчаси, 2-вагон тор кўча, 1-уй манзилида жойлашган умумий майдони 1 237 кв. метрга эга бўлган омборхонадан мажбурий равишда чиқариш ҳақидаги талабини қисман қаноатлантириб, мазкур омборхона биносининг ижара шартномаси асосида олинган 400 кв.м. қисмидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисида асосли хулосага келган.

Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 12-сон











Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск