ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 17.10.2011 й. 11-1128/6761-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.10.2011 й.

N 11-1128/6761


(КЎЧИРМА)




Агар шартномада айнан битта мажбурият бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли


Сурхондарё вилоят прокуратураси "Isroilbek kelajak sari" МЧЖ манфаатида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, "Chinoz sharob savdo" унитар корхонасидан 2690000 сўм асосий қарз, 88800 сўм жарима, 1345000 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация протестида ҳал қилув қарорини ўзгартириш сўралган.

Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, 2009 йил 28 сентябрда МЧЖ ва унитар корхона ўртасида маҳсулот олди-сотди шартномаси тузилган. Шартномага кўра унитар корхона маҳсулот етказиб бериш, МЧЖ эса унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган.

МЧЖ унитар корхонага маҳсулот учун олдиндан 2960000 сўм ўтказиб берган бўлса-да, жавобгар маҳсулот етказиб бермаган. Бу эса, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Шу боис, биринчи инстанция суди даъвонинг асосий қарзни ундириш талабини асосли равишда қаноатлантирган.

Шартноманинг 7.1-бандида тарафлар зиммасидаги мажбуриятни бажармаганлиги учун "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда жавоб бериши белгиланган.

Ушбу Қонуннинг 25-моддасига кўра, жавобгар даъвогарга етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган маҳсулот суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.

Шартноманинг 4.1-бандига кўра, маҳсулот пул келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида берилиши лозим бўлса-да, унитар корхона маҳсулот етказиб беришни 2009 йил 4 октябрдан даъво аризаси киритилган кун - 2011 йил 10 март кунига қадар 100 кундан ортиқ муддатга кечиктирган. Ҳисобланган пеня миқдори асосий қарзнинг 50 фоизидан ошиб кетади.

Шунга асосан даъвогар 1345000 сўм пеняни асосли равишда талаб қилганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъвонинг пеня талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 3-бандига асосан агар шартномада айнан битта мажбурият бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли.

Бироқ, биринчи инстанция суди неустойканинг пеня шаклини қўллаган бўлса-да, неустойканинг жарима шаклини ҳам қўллаб, хатога йўл қўйган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, даъво талабининг жарима ундириш қисмини рад этишни, ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 80700 сўм давлат божини унитар корхонага, 1776 сўм давлат божини эса МЧЖга юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 10-сон
























Время: 0.0177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск