ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 01.08.2011 й. 12-1013/17675-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

01.08.2011 й.

N 12-1013/17675


(КЎЧИРМА)




Транспорт экспедицияси шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортилганида, бу ҳақда маълум қилган тараф шартноманинг бекор қилиниши туфайли кўрилган зарарни иккинчи тарафга тўлайди


Даъвогар - "KN IBRAKOM FZCo" компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хўжалик судига жавобгар - "JМР International" МЧЖ ҚКга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 4317565,50 сўм асосий қарзни, 800000 сўм зарарни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида даъво суммасининг ҳисоб-китоби йўқлиги, олдиндан 100 фоиз тўловсиз автотранспорт воситаси юборилганлиги сабабли суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш, ёзма фикрда эса кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "JМР International" МЧЖ ҚК ва "KN IBRAKOM FZCo" компанияси ўртасида 2010 йил 8 июнда транспорт экспедицияси тўғрисида 07/10-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, "JМР International" МЧЖ ҚК - мижоз топшириғига асосан "KN IBRAKOM FZCo" компанияси - экспедитор ҳақ эвазига юк ташиш билан боғлиқ хизматларни бажариши лозим бўлган.

"JМР International" МЧЖ ҚК 2010 йил 8 июндаги 1-сонли буюртма билан мурожаат қилиб, 37,7 куб.м. ҳажмдаги, 15932,90 АҚШ долларилик нектар ичимликлари ва шарбатларини Сирдарё шаҳридан Афғонистон Республикасининг Ҳайратон шаҳригача олиб бориш учун "KN IBRAKOM FZCo" компаниясидан автотранспорт воситаси сўраган.

Буюртмага асосан "KN IBRAKOM FZCo" компанияси 2010 йил 9 июлда 19АI069/19В757 рақамли автотранспорт воситасини юк ташиш билан боғлиқ хизматларни бажариш учун Сирдарё шаҳрига юборган.

"JМР International" МЧЖ ҚКнинг 2010 йил 20 июлдаги хатига асосан "KN IBRAKOM FZCo" компанияси томонидан автотранспорт воситаси юксиз чақириб олинган. Натижада автотранспорт воситаси юксиз 10 кун давомида туриб қолган.

"KN IBRAKOM FZCo" компанияси томонидан 10 кун давомида автотранспорт воситасининг юксиз туриб қолиши ва чақириб олиниши натижасида кўрилган зарар ҳисоб-китобини "JМР International" МЧЖ ҚКга тақдим этиб, жами 2650 АҚШ доллари миқдорида зарар тўлашни сўраган. Бироқ, "JМР International" МЧЖ ҚК зарарни тўламаган. Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, 2650 АҚШ долларининг сўмдаги қиймати - 4317565,50 сўм ва юридик хизмат учун тўланган 800000 сўм зарарни ундиришни сўраган.

Бундан ташқари, даъвогар "JМР International" МЧЖ ҚК томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан даъво аризасини судга тайёрлаш учун 2010 йил 11 ноябрда "Astreya" адвокатлик фирмаси билан юридик хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган. Шартнома бўйича адвокатлик фирмаси ҳисобига "KN IBRAKOM FZCo" компанияси томонидан 2011 йил 11 январда 800000 сўм пул ўтказиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 731-моддасининг иккинчи қисмига кўра, транспорт экспедицияси шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортилганида, бу ҳақда маълум қилган тараф шартноманинг бекор қилиниши туфайли кўрилган зарарни иккинчи тарафга тўлайди.

Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъвони асосли равишда қаноатлантирган.

Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, тўғри хулосага келган.

Кассация шикоятида келтирилган даъво суммасининг ҳисоб-китоби йўқлиги, олдиндан 100 фоиз тўловсиз автотранспорт воситаси юборилганлиги тўғрисидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Чунки, даъво аризасининг ўзида ҳамда иш ҳужжатларида даъво суммасининг ҳисоб-китоби мавжуд бўлиб, олдиндан 100 фоиз тўловсиз автотранспорт воситасининг юборилганлиги даъво талабини рад қилиш учун асос бўлмайди.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилиб, асослантирилган суд ҳужжатлари қабул қилинган деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 5-сон


















Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск