ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 13.04.2011 й. 11-1028/17806-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

13.04.2011 й.

N 11-1028/17806


(КЎЧИРМА)




Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини контрактация шартномасида белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган хўжалик тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди


Тошкент вилоят адлия бошқармаси "Оҳангарондонмаҳсулот" ОАЖ манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Bahodir" фермер хўжалигидан 1509809 сўм жарима ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан "Оҳангарондонмаҳсулот" ОАЖ фойдасига 603923 сўм жарима ундирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Оҳангарондонмаҳсулот" ОАЖ ва "Bahodir" фермер хўжалиги ўртасида 2010 йил 21 январда давлат эҳтиёжи учун дон харид қилиш бўйича 1/7-сонли контрактация шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, "Bahodir" фермер хўжалиги 2010 йил ҳосили учун жами 27,0 гектар ер майдонига буғдой экиб, 64,5 тонна бошоқли дон етказиб бериш мажбуриятини олган. Аммо, жавобгар 39,018 тонна бошоқли дон етказиб бериб, ўзининг шартномавий мажбуриятини тўлиқ бажармаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 67-бандига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини контрактация шартномасида белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган хўжалик тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Фермер хўжалиги томонидан шартномада назарда тутилган миқдордан 25,482 тонна кам буғдой топширилганлиги ҳангарондонмаҳсулот" ОАЖ томонидан 2010 йил 27 июль ҳолатига тақдим этилган маълумотнома билан тасдиқланган. Шунингдек, жавобгар ҳам шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажарганлигини исботлаб бермаган.

Жавобгар томонидан контрактация шартномаси шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги учун биринчи инстанция суди мазкур қарор ҳамда шартноманинг 4.1-бандига асосан жавобгардан жарима ундириш ҳақида тўғри хулосага келган. Суд жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосланган ҳолда жарима миқдорини 603923 сўмга камайтирган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2011 й., 12-сон










Время: 0.0232
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск