ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 13.04.2011 й. 19-1007/18255-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

13.04.2011 й.

N 19-1007/18255


(КЎЧИРМА)




Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак


Сурхондарё вилоят прокуратураси "Шеробод пахта" ОАЖ манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Bobotog` - O`et" фермер хўжалиги ҳисобидан 7603688 сўм жарима ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 30 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 3801844 сўм жарима ундирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Шеробод пахта" ОАЖ ва "Bobotog` - O`et" фермер хўжалиги ўртасида 2010 йил 22 январда давлат эҳтиёжи учун пахта хом ашёси харид қилшп бўйича 22-сонли контрактация шартномаси тузилган.

Мазкур шартаомага асосан жавобгар 2010 йил ҳосилидан даъвогарга 140,3 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш, даъвогар эса унинг қийматини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Даъво аризасида фермер хўжалиги шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан, даъвогарга шартномадагидан 60,6 тонна кам пахта хом ашёси етказиб берганлиги қайд этилган ва бунинг учун ундан 7603688 сўм жарима ундириш сўралган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Мазкур Кодекс 466-моддасининг биринчи қисмига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида хўжалик шартнома шартларига мувофиқ маҳсулот етказиб беришдан асоссиз равишда бўйин товлаган тақдирда, тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.

Даъво аризасида фермер хўжалиги 164,9 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олганлиги қайд этилиб, шундан 104,3 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб, шартнома мажбуриятини 60,6 тоннага бажармаганлиги важ қилиб келтирилган. Аммо, фермер хўжалиги даъвогарга 164,9 тонна хом ашёси етказиб бериши лозимлиги даъвогар томонидан ҳужжатлар билан исботлаб берилмаган.

Фермер хўжалиги томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлиги учун биринчи инстанция суди томонидан даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келинган бўлса-да, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.2-бандига эътибор берилмаган ҳолда даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган "Шеробод пахта" ОАЖ билан "Bobotog` - O`et" фермер хўжалиги ўртасида 2010 йил 22 январда давлат эҳтиёжи учун пахта хом ашёси харид қилиш бўйича тузилган 22-сонли контрактация шартномасининг 1.2-бандида фермер хўжалиги даъвогарга 140,3 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган ва ушбу мажбуриятни 104,30 тонна миқдорида бажариб, даъвогарга шартномадагидан 36,0 тонна кам пахта хом ашёси етказиб берган.

Бундай ҳолда фермер хўжалиги томонидан 18081000 сўмлик пахта хом ашёси етказиб берилмаган. Ушбу сумманинг 25 фоиз жаримаси 4520250 сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.

Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, талаб қилинган жаримани 2260125 сўмгача камайтиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 22602 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни, тўланган 5000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2011 й., 11-сон



















Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск