ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 06.04.2011 й. 10-1007/15880-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

06.04.2011 й.

N 10-1007/15880


(КЎЧИРМА)




Моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади


Бухоро вилоят адлия бошқармаси "Когон Олтин тола" ОАЖ манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар - "Нурафшон Муҳаммадшоҳ барака замини" фермер хўжалигидан 13084907 сўм жарима ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Жавобгар - "Нурафшон Муҳаммадшоҳ барака замини" фермер хўжалиги 2010 йил 23 декабрда хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, 2010 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиб, уни бекор қилиш ва даъвони рад этишни сўраган.

Суднинг 2011 йил 13 январдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, 2010 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2011 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 3000000 сўм жарима ундирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида 2011 йил 13 январдаги ажрим ва ҳал қилув қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2010 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятининг ажримни бекор қилиш ҳақидаги қисми бўйича иш юритишни тугатишни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Когон Олтин тола" ОАЖ билан "Нурафшон Муҳаммадшоҳ барака замини" фермер хўжалиги ўртасида 2010 йил 24 февралда пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси имзоланган.

Мазкур шартномага кўра, хўжалик 2010 йил ҳосилидан 2010 йилнинг 31 декабрига қадар режада белгиланган 202,0 тонна пахта хом ашёсини тайёрловчига етказиб бериш, тайёрловчи эса хўжаликни уруғлик чигит билан таъминлаб, етказиб берилган пахтани қабул қилиб олиш ҳамда хўжаликка пахта хом ашёси ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шунингдек, шартноманинг 5-бўлимида тарафларнинг жавобгарлиги назарда тутилган бўлиб, унга кўра, тайёрловчи белгиланган турдаги маҳсулотни қабул қилишдан бош тортганда хўжаликка қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида, хўжалик эса шартномада белгиланган сифатда, миқдорда ва муддатларда маҳсулотни топширишдан бўйин товлаганда топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши лозим бўлган.

Шартноманинг 5.2-бандига мувофиқ даъвогар жавгобгардан топширилмаган пахта хом ашёсининг 25 фоизи миқдорида жарима ундириб бериш тўғрисида талаб қўйган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

"Нурафшон Муҳаммадшоҳ барака замини" фермер хўжалигининг аризасига асосан суднинг ушбу ҳал қилув қарори янги очилган ҳолат бўйича қайтадан кўриб чиқилиб, 2011 йил 13 январда даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, "Когон Олтин тола" ОАЖ фойдасига "Нурафшон Муҳаммадшоҳ барака замини" фермер хўжалигидан 3000000 сўм жарима ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Биринчи инстанция суди талаб қилинган жаримани камайтириш учун жавобгар томонидан тақдим этилган далолатнома ва агрохулосани асос қилиб олган.

Лекин, суд ушбу далолатномани тузишда нима сабабдан даъвогар вакиллари иштирок этмаганлиги, у (далолатнома) ҚСХБда рўйхатга олинган ёки олинмаганлиги, агрохулоса даъвогарга тақдим этилган ёки этилмаганлиги ҳолатларини ўрганмаган.

Низони ҳал қилиш жараёнида биринчи инстанция суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллашда хатоликка йўл қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги "Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида"ги 111-сонли қарорининг 15-банди иккинчи хатбошисида янга очилган ҳолат бўйича суд ҳужжати бекор қилинган тақдирда, хўжалик суди, имконият мавжуд бўлганда ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал ҳуқуқларини қатъий таъминлаган ҳолда, дастлабки суд қарорини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқарилгандан сўнг бевосита шу суд мажлисида ишни мазмунан кўриб чиқишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 124-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилади.

"Когон Олтин тола" ОАЖга 2011 йил 13 январда ўтказиладиган суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими етказилмаган, яъни иш жавобгар хабардор қилинмасдан кўрилган.

Шунингдек, кассация шикоятида суднинг 2011 йил 13 январдаги ажримини ҳам бекор қилиш сўралган.

Юқорида қайд этмлган Пленум қарори 14-бандининг иккинчи хатбошисида аризани қаноатлантириш ҳақидаги ажрим устидан шикоят берилмаслиги ва шу боис, у қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга кириши қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги "Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида"ги 136-сонли қарори 8-бандида кассация шикояти ҳал қилув қарори, қарор устидан шикоят қилишга ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан берилганда ёки кассация шикояти (протести) кассация тартибида шикоят берилмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилганда биринчи инстанция судининг судьяси ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда шикоятни (протестни) қабул қилишни рад этиши, агар кўрсатилган ҳолатлар кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилингандан кейин аниқланса, шикоят (протест) бўйича кассация инстанциясида иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексида бундай ажрим устидан шикоят қилиш назарда тутилмаган.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, ажрим бўйича кассация инстанциясида иш юритишни тугатиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни муҳокама қилиб, суд мажлисида тарафларнинг иштирокини таъминлаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ва ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаб, ундириш масаласини ҳал қилиши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2011 й., 11-сон



















Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск