ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 01.02.2010 й. 19-0902/5738-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

01.02.2010 й.

N 19-0902/5738


(КЎЧИРМА)




Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак


"Тўпалангқурилиш монтаж" бошқармаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Денов-Қумқўрғон-Тошгузар" савдо-ишлаб чиқариш корхонасидан 24700000 сўм асосий қарз, 3750000 сўм жарима ҳамда 0,4 фоиз миқдорида пеня ундиришни сўраган.

Сурхондарё вилоят хўжалик судининг 2009 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 24700000 сўм асосий қарз, 3750000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация инстанцияси судининг 2009 йил 7 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 6 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Денов-Қумқўрғон-Тошгузар" савдо-ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобидан "Тўпалангқурилиш монтаж" бошқармаси фойдасига 24700000 сўм асосий қарз, 2470000 сўм жарима ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида 2009 йил 6 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Тўпалангқурилиш монтаж" бошқармаси ва "Денов-Қумқўрғон-Тошгузар" савдо-ишлаб чиқариш корхонаси ўртасида 2008 йил 5 декабрда 01/12-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан 2008 йил 10 декабрдаги 32-сонли ҳамда 2008 йил 24 декабрдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура орқали жами 24700000 сўмлик ҳар хил турдаги маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилган.

"Денов-Қумқўрғон-Тошгузар" савдо-ишлаб чиқариш корхонаси томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ҳозирги кунга қадар тўланмай келинаётганлиги ишончнома, ҳисобварақ-фактура ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.

"Тўпалангқурилиш монтаж" бошқармасининг "Денов-Қумқўрғон-Тошгузар" савдо-ишлаб чиқариш корхонасига 2009 йил 24 апрелдаги 20-сонли хат билан мурожаат қилиб, етказиб берилган маҳсулотлар учун 24700000 сўмлик қарзни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди асосий қарзни қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Бундан ташқари, "Тўпалангқурилиш монтаж" бошқармаси "Денов-Қумқўрғон-Тошгузар" савдо-ишлаб чиқариш корхонасидан асосий қарзнинг 15 фоизи миқдорида, яъни 3750000 сўм жарима ундириб беришни сўраган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.5-бандига асосан жавобгар ўз вақтида ёки тўлиқ тўловни амалга оширмаган тақдирда тўланмаган маблағнинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши лозимлиги белгиланган.

"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси талабларига кўра, шартномада мажбуриятни бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлса, шартномада белгиланган жавобгарлик қўлланилади. Мазкур Қонун талабларига асосан, жавобгар тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун тўланмаган асосий қарзнинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 326-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтиришга ҳақли.

Шунга кўра, биринчи инстанция суди жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб жарима миқдорини камайтириб, "Денов-Қумқўрғон-Тошгузар" савдо-ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобидан "Тўпалангқурилиш монтаж" бошқармаси фойдасига 2470000 сўм жарима ундириш ҳақида асосли хулосага келган.

Шунингдек, даъвогар жарима билан биргаликда жавобгардан асосий қарзнинг 0,4 фоизи миқдорида пеня ундириб беришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 3-бандига кўра, агар шартномада айнан битга мажбуриятнинг бузилиши учун неустойканинг ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўлланилишини талаб қилишга ҳақли. Ушбу қонун ҳужжатлари талабларига асосан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан асосий қарзнинг 0,4 фоизи миқдорида пеня ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этиб, қонуний тўхтамга келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 9-сон


















Время: 0.0307
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск