ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 22.12.2009 й. 13-0901/9685-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

22.12.2009 й.

N 13-0901/9685


(КЎЧИРМА)




Банк мижознинг пул маблағларидан қай тарзда фойдаланишни белгилашга ва назорат қилишга ҳамда унинг пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига қонунда ёки банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилмаган бошқа чеклашларни белгилашга ҳақли эмас


"ISTIQLOL UMIDLARI" хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, ОАТБ "AGROBANK" Мирзачўл туман бўлимидан 2551561 сўм, банк устав капиталининг 0,1 фози миқдорида жарима ва нотўғри тўланган сумманинг 10 фоизи миқдорида - 255156 сўм пеня ундиришни сўраган.

Суднинг 2009 йил 31 июлдаги ажрими билан ОАТБ "AGROBANK" ва унинг Жиззах вилоят бошқармаси ишга жавобгар сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. ОАТБ "AGROBANK" ва унинг Жиззах вилоят бошқармаси, Мирзачўл туман бўлимидан солидар тартибда 2551561 сўм ва 5500 сўм почта харажатлари ундирилган, даъвонинг қолган қисми рад этилган. Шунингдек, ОАТБ "AGROBANK" Жиззах вилоят бошқармасига хусусий ажрим юборилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 16 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "ISTIQLOL UMIDLARI" хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонаси ва ОАТБ "AGROBANK" Мирзачўл туман бўлими ўртасида 2006 йил 4 январда 01-сонли банк ҳисобварағи шартномаси имзоланган. Шартномага кўра банк корхонадан 2006 йилдаги ҳисоб-тўлов операциялари учун тўлов суммасининг 0,05 фоизи миқдорида ва 2007 йилдаги ҳисоб-тўлов операциялари учун тўлов суммасининг 0,02 фоизи миқдорида хизмат ҳақи олиши белгиланган. Банк 2006-2007 йилларда ўтказилган операциялар учун 1168542 сўм хизмат ҳақи олиши лозим бўлса-да, 3721103 сўм ушлаб қолган. Натижада банк корхонадан 2551561 сўмни асоссиз ундирган.

Шу сабабли даъвогар ўзининг шартнома олдидаги қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблаб, хўжалик судига даъво аризаси берган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 773-моддасининг иккинчи қисмига асосан, банк мижознинг пул маблағларидан қай тарзда фойдаланишни белгилашга ва назорат қилишга ҳамда унинг пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига қонунда ёки банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилмаган бошқа чеклашларни белгилашга ҳақли эмас.

Ушбу Кодекс 777-моддасида агар банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк қонунда, қонунга мувофиқ белгилаб қўйилган банк қоидаларида ва банк амалиётида қўлланадиган иш муомаласи одатларида ушбу турдаги ҳисобварақлар учун белгилаб қўйилган операцияларни амалга ошириш йўли билан ҳисобвара??а келиб тушаётган пул маблағларини қабул қилиши ва киритиб қўйиши ҳамда мижознинг пул маблағларини қўлга бериш ҳақидаги топшириқларини бажариши шартлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолатда банк томонидан шартнома шартлари асоссиз равишда бузилган. ОАТБ "AGROBANK" Жиззах вилоят бошқармасининг 2008 йил 3 октябрдаги маълумотномасида банк бўлими томонидан "ISTIQLOL UMIDLARI" хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонасининг 2006-2007 йиллар давомида амалга оширган операцияларидан ортиқча банк хизмати ундирилганлиги қайд этилган.

Шунингдек, даъвогар банк устав капиталининг 0,1 фози миқдорида жарима ва нотўғри тўланган сумманинг 10 фоизи миқдорида - 255156 сўм пеня ундиришни сўраган.

Тарафлар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасининг 5.1-бандида мижозга ҳисобварақ очиш асоссиз равишда кечиктирилганда ёки рад этилганда, шу жумладан, қонунчилик меъёрларида белгиланмаган ҳужжатлар талаб қилинганда банк мижозга қонунчиликда белгаланган банк устав сармоясининг минимал миқдорининг 0,05 фоиз миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Аммо, даъвогар томонидан шартноманинг мазкур банди талаби бузилганлиги ҳужжатлар асосида исботлаб берилмаган.

Қолаверса, даъво талабининг асоссиз ундирилган 2551561 сўмнинг 10 фоизи миқдорда пеня ундириш талаби ҳам асослантирилмаган ва уни тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, даъвони қисман қаноатлантирган. Ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келади. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 5-сон


















Время: 0.0286
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск