ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 26.10.2009 й. 12-0905/4031(8)-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

26.10.2009 й.

N 12-0905/4031(8)


(КЎЧИРМА)




Агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли


Даъвогар - "8-МКК" масъулияти чекланган жамияти хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Саидали барака қурилиш" хусусий корхонасидан 10000000 сўм асосий қарз ва 5000000 сўм пеня ундириб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар - "Саидали барака қурилиш" ХКдан даъвогар - "8-МКК" МЧЖ фойдасига 10000000 сўм асосий қарз ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад қилинган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "8-МКК" МЧЖ билан "Саидали барака қурилиш" ХК ўртасида 2008 йил 11 мартда 11/1-сонли қурилиш хизмати кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган.

Шартнома шартларига мувофиқ, "Бажарувчи" - "Саидали барака қурилиш" ХК "Буюртмачи" - "8-МКК" МЧЖнинг буюртмасига асосан К.Султонов номидаги касб-ҳунар коллежида қурилиш хизматлари кўрсатиш, "Буюртмачи" эса кўрсатилган қурилиш хизматлари ҳақини ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини зиммасига олган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Даъвогар "8-МКК" МЧЖ томонидан 2008 йил 13 мартдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси орқали жавобгарга 10000000 сўм пул маблағини ўтказиб берган.

Бироқ, жавобгарнинг касб-ҳунар коллежида бажарган ишлари тўғрисида ҳужжатлар мавжуд эмас. Жавобгар даъвогар томонидан ўтказиб берилган 10000000 сўм пул маблағига қурилиш материаллари олиши лозим бўлса-да, лекин ушбу суммага қурилиш материаллари сотиб олганлиги тўғрисидаги далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас.

Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича ягона буюртмачи инжиниринг компанияси томонидан тақдим этилган хулосада жавобгар томонидан касб-ҳунар коллежида қурилиш ишлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги қайд қилинган.

Тарафлар ўртасида тузилган 2008 йил 21 ноябрдаги та??ослаш далолатномасига асосан жавобгар - "Саидали барака қурилиш" ХК даъвогар - "8-МКК" МЧЖ олдида 10000000 сўм қарздорлик акс эттирилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Шунинг учун судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвогар - "8-МКК" МЧЖнинг асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида қонуний ва асосли тўхтамга келинган деб ҳисоблайди.

Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6-бандига кўра шартноманинг 1-бандидаги мажбуриятлар бажарилмаганлиги ҳолати юзасидан асосий қарзнинг 0,4 фоизи миқдорида, аммо тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 5000000 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг мазкур талабини қаноатлантиришни рад қилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказган зарарни тўлаши шарт.

Ушбу Кодекс 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.

Даъвогар ўзи айбдор бўлган ҳолатда пенянинг вужудга келишининг олдини олмаган, яъни қурилиш объектида "Саидали барака қурилиш" ХК томонидан бажарилиши лозим бўлган қурилиш ишлари бажарилмаганлиги аниқ кўриниб турган бўлса-да, аванс тариқасида берилган пулни ўз вақтида қайтариб олиш чораларини кўрмаган, натижада пеня ҳисобланган.

Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг 5000000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талабини рад этиб, тўғри хулосага келинган.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 10-сон















Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск