ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 27.07.2009 й. 18-0905/6924-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

27.07.2009 й.

N 18-0905/6924


(КЎЧИРМА)




Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли


Косон туман "232-хўжаликлараро механизациялашган кўчма колонна" ОАЖ хўжалик судига мурожаат қилиб, "Жанубий халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш ва фойдаланиш" корхонасидан 74618535 сўм асосий қарз, 11192780 сўм жарима, 31856558 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанцияси судининг 2009 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогарга "Жанубий халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш ва фойдаланиш" корхонасидан 74618535 сўм асосий қарз, 1119278 сўм жарима ундирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини ўзгартириш ва жавобгардан 31856558 сўм пеня ундириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларига кўра, 2008 йил 8 январдаги 9-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан 334022065 сўмлик йўл қурилиш ишлари бажарилган. Шунингдек, Косон туман "Махсус йўл хўжалига пудрат таъмирлаш фойдаланиш" корхонаси билан даъвогар ўртасида 2007 йил 30 ноябрда тузилган шартномага асосан бажарилган ишлар бўйича 46604814 сўмлик қарз 2008 йил апрель ойидаги қарзни қабул қилиш далолатномасига асосан "Жанубий халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш ва фойдаланиш" корхонасига ўтказилган ва жавобгарнинг 2009 йил 1 январь ҳолатидаги қарздорлиги 124618535 сўмни ташкил қилган.

Даъвогар томонидан 2009 йил 16 январда 14-сонли талабнома юборилгандан сўнг 2009 йил 10 февралдаги 99-сонли тўлов топшириқномаси билан 50,0 млн. сўм қарз тўланган ва қолган 74618535 сўм қарз суммаси тўланмасдан қолган.

Тарафлар томонидан ҳал қилув қарорининг асосий қарзни ундириш қисми бўйича эътирозлар билдирилмаган. Суд мажлисида даъвогар вакилининг ўзи асосий қарзни тан олган ва пеняни рад этишни сўраган.

Даъвогарнинг талабномасига жавобан асосий қарзнинг 50,0 млн. сўми тўланганлиги, жавобгарнинг 2009 йил 20 апрелдаги 377-сонли жавоб хатида қолган 74618535 сўм қарзни тўлаб беришини билдирганлиги унинг бажарилган ишлар ҳақини тўлашдан бош тортмаганлигини тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонуни 32-моддасининг биринчи қисмида эса тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.

Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Қолаверса, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3 бандида ҳам бажарилган ишлар учун тўлов вақтида амалга оширилмаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган кунга тўланмаган сумманинг 0,5 фоизидан пеня тўланишига келишилган.

Кўриниб турибдики, биринчи инстанция суди даъвонинг жарима ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, пеня қисмини рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, даъвогарнинг жарима ундириш тўғрисидаги талабини рад этишни, пеня ундириш ҳақидаги талабини эса асосли бўлганлиги сабабли қисман қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, бунда жавобгарнинг талабномани олгандан сўнг қарзнинг 50,0 млн. сўмини тўлаганлиги ва унинг мулкий аҳволи эътиборга олинади ва ундан даъвогар фойдасига банк фоизидан кам бўлмаган миқдорда 2158335 сўм пеня ундирилади.

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.

Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ давлат божи ва суд харажатлари жавобгардан ундирилади.

Кассация шикояти учун 159283 сўм давлат божи ва 5000 сўм почта харажатлари ишга дахлдор бўлмаган "Давр Темир Бетон Сервис" МЧЖ томонидан тўланганлиги сабабли унга ушбу маблағлар қайтарилади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 1-сон


















Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск