ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 27.07.2009 й. 20-0910/4337-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

27.07.2009 й.

N 20-0910/4337


(КЎЧИРМА)




Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт


"Қайроқтош" МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, Давлат мулк қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасидан 44780000 сўм асосий қарз, 21492000 сўм банк фоизи, 15600000 сўм етказилган зарар ва 125000000 сўм маънавий зарар, жами 206872000 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 17 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, 44780000 сўм асосий қарз, 2239000 сўм банк фоизи ва 7000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Давлат мулк қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, унинг банк фоизи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган.

Кассация инстанцияси суди кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Қайроқтош" МЧЖ билан Давлат мулк қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида 2005 йил 27 майда Ғиждувон туманидаги собиқ "Хўжалик ҳисобидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш участкаси" корхонаси Низом жамғармасидаги мавжуд бўлган 100 фоиз давлат активини биржадан ташқари савдо орқали олди-сотди тўғрисидаги 24-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан "Хўжалик ҳисобидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш участкаси" корхонасининг устав жамғармасида мавжуд бўлган 100 фоиз давлат активини сотиб олиш қиймати 44780000 сўм қилиб белгиланган. Ушбу қийматнинг шартнома имзоланган кундан бошлаб 30 кун ичида 13434000 сўмини, қолган 31346000 сўмини эса 5 ой муддатда ҳар ойга тенг тақсимланган ҳолда тўлаб бериши бўйича келишилган. Даъвогар томонидан ушбу суммалар тўлиқ тўланганлиги сабабли, Давлат мулк қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2006 йил 16 февралда 7178-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилган.

Бухоро вилоят хўжалик суди томонидан қўзғатилган 20-0609/3732-сонли иш бўйича 2006 йил 1 майда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Давлат мулк қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси билан "Қайроқтош" МЧЖ ўртасида тузилган 24-сонли олди-сотди шартномаси ва 2006 йил 16 февралдаги 7178-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқлаш давлат ордери ҳақиқий эмас деб топилган бўлса-да, даъвогарга 44780000 сўм қайтарилмаган. Шу сабабли, даъвогар ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 44780000 сўм ундиришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 114-моддасининг иккинчи қисмига кўра, битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан, олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.

Шунга кўра, биринчи инстанция суди 44780000 сўм асосий қарзни ундириб, даъвонинг қолган қисмини рад этиб, тўғри хулосага келган.

Лекин, даъво талабининг банк фоизи қисмини қисман қаноатлантиришда хатоликка йўл қўйилган. Чунки, Бухоро вилоят хўжалик судининг 20-0609/3732-сонли иш бўйича 2006 йил 1 майда қабул қилинган ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат мулк қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси 2006 йил 1 ноябрда 171-сонли буйруғини қабул қилиб, 2003 йил 29 августдаги 124-сонли буйруғининг 3-банди ҳамда 2005 йил 30 майдаги 53-сонли буйруғининг 1-банди, яъни "Қайроқтош" МЧЖ балансида бўлган давлат мулкини жамият аъзоларига сотиш йўли билан давлат тасарруфидан чиқариш қисмини ўз кучини йўқотган деб топган. Ушбу буйруқнинг 3-бандида "Қайроқтош" МЧЖ мулкини давлат тасарруфидан чиқариш мақсадида мол-мулкни қайта хатловдан ўтказиш бўйича ишчи комиссияси тузиш кўрсатилган. Даъвогар томонидан тўланган 44780000 сўм пул маблағи хусусийлаштирилган объект учун тўланган тўлов сифатида давлат бюджетига ўтказилган. Давлат мулк қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ушбу маблағдан фойдаланмаган ва ҳеч қандай манфаатдорлик кўрмаганлиги биринчи инстанция суди эътиборидан четда қолган.

Бундай ҳолда, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, ҳал қилув қарорининг банк фоизи ундириш қисмини бекор қилиб, даъвонинг банк фоизини ундириш қисмини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш лозим бўлади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари Давлат мулк қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 7-сон























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск