ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 20.07.2009 й. 13-0903/2042-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

20.07.2009 й.

N 13-0903/2042


(КЎЧИРМА)




Белгиланадиган нархлар бўйича истеъмолчилар томонидан сотиб олинган маҳсулотдан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва улар қайта сотилмайди


Жиззах вилоят адлия бошқармаси якка тартибдаги тадбиркор Э.И.Маматеминов манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Жиззах шаҳар "Сувоқова" ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда "Жиззах электр тармоқлари" ОАЖдан 81620000 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, якка тартибдаги тадбиркор сифатида 2008 йил 12 сентябрда давлат рўйхатидан ўтган Э.И.Маматеминов пластмасса черепица ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиб, Жиззах шаҳар, Хайробод маҳалласи, Қулниёз кўчасидаги 7/2-уйга ўрнатган.

"Жиззах электр тармоқлари" ОАЖ томонидан 2008 йил 8 августда унга ишлаб чиқаришда электр энергиясидан фойдаланиш учун энергетика тармоқларига уланишга техник шарт берилган. Техник шартда "Сангзор" ҳаво тармоғи уланиш нуқтасидан чиқувчи энг яқин устунидан объектгача 0,4 кВ электр узатиш тармоғи қурилиши ва электр узатиш йўли тармоғи бошқа тегишли ташкилотлар билан келишилиши кўрсатилган.

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Жиззах ҳудудий бўлимининг 2008 йил 11 августдаги 13-01/595-сонли далолатномасида "Жиззах электр тармоқлари" ОАЖ томонидан берилган 2008 йил 8 августдаги 25/922-сонли техник шартдаги бандлар тўлиқ бажарилганлиги, истеъмолчи энергия таъминоти корхонаси билан шартнома расмийлаштиргандан кейин электр тармоғига уланиши мумкинлиги тўғрисида хулоса қилинган.

Якка тартибдаги тадбиркор Э.И.Маматеминов ва жавобгар - "Жиззах электр тармоқлари" ОАЖ ўртасида 2008 йил 9 августда турмушда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун электр энергияси таъминоти бўйича шартнома тузилган. Шартномага кўра, жавобгар туташтирилган тармоқ орқали абонентга электр энергияси бериб туриш мажбуриятини, абонент эса қабул қилинган электр ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.

Якка тартибдаги тадбиркор Жиззах шаҳар "Сувоқова" ишлаб чиқариш корхонаси бош муҳандисининг 2008 йил 8 августдаги 161-сонли розилик хатига кўра, ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудудга яқин бўлган "Жиззах электр тармоқлари" ОАЖ томонидан берилган 2008 йил 8 августдаги 25/922-сонли техник шарт асосида "Сангзор" ҳаво тармоғидан кучланган "Сувоқова" ишлаб чиқариш корхонаси қарамоғидаги электр тармоғининг рақамсиз трансформаторига уланган.

Истеъмол қилинган электр энергияси электр ҳисоблагич орқали аниқланиб, "Сувоқова" ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобидан чегириб ташланган ҳолда "Жиззах электр тармоқлари" ОАЖга тўлаб борилган.

Даъво аризасида 2008 йил 4 октябрда "Сувоқова" ишлаб чиқариш корхонаси ходимлари томонидан якка тартибдаги тадбиркор Э.И.Маматеминовни огоҳлантирмасдан, электр тармоғидан узиб қўйилганлиги баён этилган.

"Сувоқова" ишлаб чиқариш корхонаси бош энергетигининг тушунтириш хатида якка тартибдаги тадбиркор ишлар тўхтаб қолмаслиги учун бир ойга рухсат сўраб, бир ойда ичида "Сангзор" ҳаво тармоғи уланиш нуқтасидан чиқувчи энг яқин устунга ўз трансформаторини ўрнатишини айтганлиги, бироқ тадбиркор томонидан ҳеч қандай ишлар бажарилмаганлиги ва уни тармоқдан узишга топшириқ берилганлиги баён этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли қарорининг 4-бандига кўра, белгиланадиган нархлар бўйича истеъмолчилар томонидан сотиб олинган маҳсулотдан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва улар қайта сотилмайди.

"Сувоқова" ишлаб чиқариш корхонасининг 2009 йил 28 мартдаги 121-сонли хати асосида Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Жиззах ҳудудий бўлимидан олинган маълумотномада даъвогар томонидан "Сувоқова" ишлаб чиқариш корхонасига қарашли электр тармоғига уланиш учун "Жиззах электр тармоқлари" ОАЖдан техник шарт, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Жиззах ҳудудий бўлимидан эса рухсатнома олмаганлиги қайд этилган.

Кўриниб турибдики, якка тартибдаги тадбиркор ишлаб чиқариш учун электр тармоғига рухсат этилган жойдан уланмаган. Шунингдек, у "Сангзор" ҳаво тармоғи уланиш нуқтасидан чиқувчи энг яқин устунидан объектгача 0,4 кВ электр узатиш тармоғини қурмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандига асосан зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради. Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Даъвогар ўзига етказилган зарарни, яъни шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан даъвогарнинг қилтан харажатлари, бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоби ва далилларни судга тақдим этмаган. Қолаверса, "Сувоқова" ишлаб чиқариш корхонаси билан шартномавий муносабатга киришмаган.

Биринчи инстанция суди даъвони рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 1-сон




















Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск