ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 06.07.2009 й. 11-0809/24005-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

06.07.2009 й.

N 11-0809/24005


(КЎЧИРМА)




Пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси "INJENIRING BIZNES" шўъба корхонасининг манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, "O`ZGARISH QURILISH MATERIALLARI KOMBINATI" МЧЖдан 24496871 сўм асосий қарз, 2449687 сўм пеня ундиришни сўраган.

"O`ZGARISH QURILISH MATERIALLARI KOMBINATI" МЧЖ хўжалик судига қарши даъво аризаси тақдим этиб, "INJENIRING BIZNES" шўъба корхонасидан 8604388 сўм асосий қарз, 1613025 сўм пеня, 1290658 сўм жарима, жами - 11508071 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори ва 2009 йил 14 январдаги қўшимча ҳал қилув қарори билан "INJENIRING BIZNES" шўьба корхонасига "O`ZGARISH QURILISH MATERIALLARI KOMBINATI" МЧЖдан 24496871 сўм асосий қарз, 734906 сўм пеня ундирилган. Жавобгарнинг қарши даъво аризаси рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 14 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ва қўшимча ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгарнинг қарши даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. "INJENIRING BIZNES" шўъба корхонасига "O`ZGARISH QURILISH MATERIALLARI KOMBINATI" МЧЖдан 2197731 сўм асосий қарз ундирилган, Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг даъвоси рад этилган.

Кассация шикоятида суднинг 2009 йил 14 апрелдаги қарорини бекор қилиш ва 2009 йил 13 январдаги ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қоддиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ёрдамчи пудратчи "INJENIRING BIZNES" шўъба корхонаси билан бош пудратчи "O`ZGARISH QURILISH MATERIALLARI KOMBINATI" МЧЖ ўртасида 2008 йил 9 январда тузилган 1-сонли пудрат шартномасига асосан ёрдамчи пудратчи Жаҳон тиллари университети қошидаги Академик лицей объектининг канализация тармоғига канализация трубаларини ўтказиш бўйича 110,0 млн. сўмлик ишларни бажариш мажбуриятини олган.

Шартнома шартларига асосан бош пудратчи ёрдамчи пудратчига олдиндан 23750000 сўм аванс пулини ўтказган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 670-моддасига кўра, пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт. Қурилиш пудрати шартномасида бошқа кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган ҳамма ишларни бажариши шарт, деб тахмин қилинади. Қурилиш пудрати шартномасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни аниқланган, шунингдек қайси тараф ва қанча муддатда тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши лозимлиги назарда тутилган бўлиши керак.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида ёрдамчи пудратчи томонидан 110 млн. сўмлик ишлар бажарилиши лозимлиги белгиланган. Бироқ, иш ҳужжатларида тарафлар ўртасида ёрдамчи пудратчи томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар учун тасдиқланган смета ҳужжатлари мавжуд эмас. Ёрдамчи пудратчи томонидан тайёрланган "ресурсная ведомость" эса бош пудратчи билан келишилмаган.

Шартноманинг 2.6-бандида бош пудратчи томонидан тўла бажарилган канализация ишлари учун тўловлар ёрдамчи пудратчи томонидан шартнома бўйича барча ишлар тўла бажарилиб, лицей объекти аввал буюртмачига, кейин Давлат комиссиясига топширилиб, буюртмачи томонидан пул тўлангандан кейин, бош пудратчи томонидан қолган пуллар ёрдамчи пудратчига тўланиши лозимлиги белгиланган.

Шартноманинг шартлари бўйича бажарилган ишлар бош пудратчи томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзолангандан сўнг бажарилган деб ҳисобланиши белгиланган.

Гарчи, "INJENIRING BIZNES" шўъба корхонаси қурилиш объектида канализация тармоғи бўйича ойма-ой бажарилган канализация трубаларини ўтказиш ишлари юзасидан бош пудратчига қиймати 48246876 сўмлик ишлар бажарилганлиги тўғрисида далолатномалар тақдим этган бўлса-да, ёрдамчи пудратчи томонидан бажарилган ишлар позициялари тўла кўрсатилган якуний топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида бош пудратчига топширилмаган.

Шундай бўлса-да, даъвогар бош пудратчи томонидан бажарилган ишлари учун 24496871 сўм қарз суммаси тўланмаган деб ҳисоблаб, ундан шунча миқдорда асосий қарз ва 2449871 сўм пеня ундиришни сўраган.

Жавобгар эса, буюртмачининг вакили иштирокида назорат ўлчови ўтказилганда ҳақиқатда даъвогар кўрсатган суммадаги канализация трубаларини ўтказиш ишлари бажарилмаганлигини асос қилиб, қарши даъво аризасини тақдим этган.

Ёрдамчи пудратчи томонидан бажарилган ишларнинг ҳажми буюртмачининг вакили иштирокида назорат ўлчовидан ўтказилиб, қабул қилиб олиш учун бош пудратчи "INJENIRING BIZNES" шўъба корхонаси раҳбариятига мурожаат қилинган. Аммо ёрдамчи пудратчи мурожаатни инобатга олмаганлиги боис бош пудратчи томонидан комиссия тузилиб, назорат ўлчови ўтказилганида бажарилган канализация трубаларини ўтказиш ишларининг қиймати 21552269 сўмни ташкил қилиши аниқланган.

Буюртмачи - Академик лицейлар қуриш Республика инжиниринг компанияси томонидан объектда бажарилган қурилиш ишлари, шу жумладан, канализация ва водопровод ишлари тегишли тарзда ҳеч қандай эътирозларсиз қабул қилиб олинган.

Ишдаги далилларга кўра, "INJENIRING BIZNES" шўъба корхонасига бош пудратчи томонидан олдиндан 23750000 сўм аванс тўланган. Ёрдамчи пудратчи эса, 21552269 сўмлик канализация трубаларини ўтказиш ишларини бажарган. Демак, унинг бош пудратчидан қарзи 2197731 сўмни ташкил қилади.

Кўриниб турибдики, ёрдамчи пудратчи томонидан шартномада кўрсатилган ҳажмдаги пудрат ишлари бажарилмаган. Аммо, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори ва қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилишда бунга аҳамият бермаган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарори ва қўшимча ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 5000 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қоддиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 7-сон






















Время: 0.0251
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск